Давлатнинг кучли ижтимоий сиёсатини амалда татбиқ этаётган университет

Самарқанд халқаро технология университети (SIUT) давлатимизнинг кучли ижтимоий сиёсатини амалда татбиқ этиш борасида ибратли ишлар қилинмоқда. Ота-онаси ёки ўзи биринчи ё иккинчи гуруҳ ногирони бўлган талабаларга, ўқишда юқори натижа кўрсатаётганларга университет васийлик кенгаши қарори бўйича грант ажратилмоқда.

Андижон Damas ҳайдовчиси 32 нафар болаларни олиб, ҳаракатланди

Ҳудудда хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими автомобиль ҳайдовчисини тўхтатиб, маъмурий баённома расмийлаштирди. Андижон тумани ҳудудида Damas автотранспорт воситасининг ҳайдовчиси 32 нафар болаларни мактабгача таълим ташкилотига олиб кетаётган ҳолати ЙПХ инспектори томонидан тўхтатиб қолинди.

Паралимпиада-2024. Бугун 9 нафар спортчимиз баҳсларда иштирок этади

Бугун Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон делегациясининг 9 нафар аъзоси иштирок этади:

Турки бокс турнирларининг PPV трансляцияси нархини пасайтирмоқчи

Саудия Арабистони Кўнгилочар бош бошқармаси раиси Турки ал аш Шайҳ бокс турнирларининг PPV трансляцияси нархини пасайтирмоқчи. "Турнирлар трансляцияси нархини кўрганимда, кўпчилик жангларни нима учун лицензиясиз кўришни танлашини тушунаман.

Самарқандда фуқаро кўп қаватли уйнинг пентхаус қисмига бассейн қуриб олди

Ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан тегишли тартибда чора кўрилди ва қурилма берилган вақт ичида бартараф этилмаса судга даво аризаси киритилиши айтилди. Самарқандда кўп қаватли уйларнинг том қисмига бассейн қуриб олингани айтилган хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди.

Ўзбекистонда «яккашох» мақомига даъвогарлик қилаётган ва фудтех-саноатининг янги иштирокчиси бўлган plovme пайдо бўлди

Ош етказиб беришга йўналтирилган мономаҳсулот концепцияси лойиҳаси бир йил давомида мамлакатнинг 120 дан ортиқ шаҳарларини қамраб олишни режалаштирмоқда. Ўзбекистонда нафақат миллионлаб инсонларнинг гастрономик истакларини қондириш, балки минтақадаги озиқ-овқат технологиялари саноатининг ўсиш драйверига айланишга ваъда берадиган катта мақсадларга эга лойиҳа жадал ривожланмоқда.

Ўзбекистонда бўш қолган мактаб ерларида боғчалар қуришга рухсат берилиши мумкин

Президент мактабгача таълим ва ёшлар билан ишлашни ривожлантириш, жумладан, дарсликларни рақамлаштириш, олий ўқув юртларида дуал шаклдаги таълимни жорий этиш, пул мукофотлари билан тақдирланадиган олимпиадалар сонини кўпайтириш ва бошқа таклифларни кўриб чиқди. Шавкат Мирзиёев 4 сентябрь куни мактабгача таълимни ривожлантириш, иқтидорли ёшлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.

UFC. Шавкат Раҳмонов Билол Муҳаммадга кескин жавоб қайтарди

Қозоғистонлик UFC жангчиси Шавкат Раҳмонов Билол Муҳаммадга жавоб берди. Аввалроқ Билол Муҳаммад қачон Шавкатга қарши қандай жанг қилишни билиши ҳақида гапирганди.

Теннис. Циципас муҳим турнирда иштирок эта олмайди

Дунёнинг 11-ракеткаси, грециялик теннисчи Стефанос Циципас US Open 2024 турнирида олган жароҳати туфайли Греция терма жамоаси таркибида Сербияга қарши Дэвис кубогида иштирок этмаслигини маълум қилди. “Азиз дўстлар ва Миллий теннис терма жамоаси мухлислари, қалбимнинг овози менга терма жамоани яна бир бор кучайтиришни маслаҳат берди.

Олимпиада совриндори ва Стэнли кубоги соҳиби вафот этди

Бир неча ҳафта олдин Буре юрак хуружига учради. 2017 йилда Буре оғир инсултга учради ва бир ойни комада ўтказди.

Биринчи ўрта вазнда амалдаги IBF чемпионининг навбатдаги жанг санаси маълум бўлди

Биринчи ўрта вазнда амалдаги IBF чемпиони Бахрам Муртазалиев (22-0, 16 КО) ўз камарини ҳимоя қилади. Россиялик боксчи ўз камарига мажбурий даъвогар, австралиялик собиқ WBO чемпиони  Тимофей Цзю (24-1, 17 КО)га қарши рингга кўтарилади.  Муртазалиев - Цзю жанги 19 октябрь куни АҚШнинг Флорида штати Орландо шаҳридаги Caribe Royale Resort аренада бўлиб ўтади.

Паралимпиада. Розия Эргашева ҳамда Шахина Йигиталиева ядро улоқтириш дастурида иштирок этди

Пара енгил атлетика бўйича аёллар ўртасида Ф46 классида ядро улоқтириш дастурида финал беллашувлари якунланди. Унда иштирок этган икки нафар вакилимиз - Розия Эргашева ҳамда Шахина Йигиталиева 9- ва 12-ўринларни эгаллашди.

Азимбек Абдуллаев саралашда иштирок этди

Пара велоспорт бўйича эркаклар ўртасида C5 классида шоссе йўналишида вақт пойгаси дастури бугун давом эттирилди.  Унда иштирок этган спортчимиз Азимбек Абдуллаев 41 дақиқа 23.64 сония натижа кўрсатиб, 10-ўринни банд этди. Афсуски, спортчимиз ушбу натижаси орқали саралашдан ўта олмади.

Урганч Эгамназаров ярим финал босқичига йўлланма олди!

Пара енгил атлетика бўйича эркаклар ўртасида Т11 классида 100 метрга югуриш баҳсларида иштирок этган ҳамюртимиз Урганч Эгамназаров 11.68 сония натижа билан ўз гуруҳида 2-ўринни эгаллади ва ярим финал босқичига йўлланма олди. Қайд этиш лозимки, спортчимиз бу орқали ўзининг шахсий натижасини янгилади.

Кубаро Ҳакимова ҳамда Мадина Мухторова диск улоқтиришдаги иштирокини якунлади

Бундан бироз аввал аёллар ўртасида Ф41 классида диск улоқтириш бўйича финал баҳслари якунлади. Афсуски, ушбу дастурда қатнашган икки нафар вакилимиз - Кубаро Ҳакимова ҳамда Мадина Мухторова 9- ва 11-ўринни эгаллади.

Паралимпиада. Сервер Ибрагимов - кумуш медал соҳиби!

Пара ўқ отиш бўйича аралаш дастурда 50 метр масоафага кичик калибрли тўппончадан отиш бўйича финал баҳслари якунланди. Эътиборлиси ушбу йўналишда қатнашган ҳамюртимиз Сервер Ибрагимов медаллар учун кечган беллашувда 215.3 очко жамғарган ҳолда 2-ўринни эгаллади ва кумуш медални қўлга киритди.

Паралимпиада. Шаҳноза Мамажонова эса саралашдан ўта олмади

Пара ўқ отиш бўйича аралаш дастурда 50 метр масоафага кичик калибрли тўппончадан отиш бўйича саралаш баҳслари якунланди. Ушбу дастурда иштирок этган яна бир вакилимиз Шаҳноза Мамажонова 517 очко билан 21-ўринни эгаллади ва саралашдан ўта олмади.

Сервер Ибрагимов делегациямизга навбатдаги кумуш медални тақдим қилди

Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларида делегациямиз ғазнаси яна бир медал билан бойиди. Маҳоратли пара ўқ отувчимиз Сервер Ибрагимов кумуш медални қўлга киритди.

"Сен эшак, аҳмоқ, ҳайвон" — Қўшработ тумани ҳокими ўринбосарини ҳақоратлади (аудио)

Қурилиш бўйича ўринбосари, шунингдек ходимларини йиғиб, уятли сўзлар билан сўккан ҳокимга "ҳайфсан" берилди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятининг Қўшработ тумани ҳокими Дилшод Шакарбоев қурилиш бўйича ўринбосари, шунингдек ходимларини куракда туриб бўлмайдиган сўзлар билан ҳақоратлаб, сўкаётгани ҳақида аудиохабар тарқалди.  Самарқанд вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур ҳолатга вилоят ҳокимлигининг тегишли масъуллари томонидан аниқлик киритилган.

Қашқадарёда солиқ ходими мактаб ўқувчиларига солиқларни тўлаш ҳақида эслатма берди

Ҳолат юзасидан Давлат солиқ қўмитаси раҳбарияти томонидан ушбу ходимга нисбатан хизмат текшируви тайинланди. Бугун, 4 сентябрь куни Қашқадарё вилоятидаги мактабларнинг бирида солиқ ходими томонидан мактаб ўқувчиларига ер ва мол-мулк солиқларини тўлаш ҳақидаги эслатмалар берилгани тўғрисида акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.

Паралимпиада. Бугун иштирокини ўтказадиган спортчиларимиз билан танишинг

Парижда давом этаётган паралимпия ўйинларида бугунги иштирокини ўтказадиган спортчиларимиз билан танишинг.

US Open 2024'нинг дастлабки 1/2 финал жуфтлиги аниқланди

US Open 2024 турнирининг эркаклар ўртасидаги яккалик баҳсларида 1/2 финалнинг дастлабки жуфтлиги аниқланди. Тейлор Фриц (АҚШ, 12) - Фрэнцис Тиафо (АҚШ, 20).

Қозоғистон Туризм ва спорт вазирлигига янги раҳбар тайинланди

Париж-2024 Олимпиадасидаги салбий натижалар ортидан Қозоғистон Туризм ва спорт вазири Ермек Маржикпаев вазифасидан озод этилганди. Қозоғистон президенти Касим-Жомарт Токаевнинг Фармони билан Ербол Куантаевич Мирзабосинов Қозоғистон Республикаси туризм ва спорт вазири этиб тайинланди.

Ўзбекистонда айрим турдаги тадбиркорларга ҚҚС қайтариб берилади

Туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини, овқатланиш хизматларини кўрсатувчи тадбиркорларга ҚҚСнинг бир қисмини қайтариш тизими жорий этилади. “Президентнинг тадбиркорлар билан тўртинчи очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.  Фармонга мувофиқ, 2024 йил 1 октябрдан туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини, 2025 йил 1 январдан умумий овқатланиш хизматларини кўрсатувчи тадбиркорларга 2028 йил 1 январгача ҳар ойнинг 25 санасига қадар тўланган ҚҚСнинг бир қисмини қуйидаги миқдорларда республика бюджетидан қайтариш тизими жорий этилади: — ойлик товар айланмасининг нақд пулсиз қисми: — 60 фоиздан ошган умумий овқатланиш корхоналарига – бюджетга тўланган ҚҚСнинг 40 фоизи; — 60 фоиздан кам умумий овқатланиш корхоналарига – бюджетга тўланган ҚҚСнинг 20 фоизи; — туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи тадбиркорларга – бюджетга тўланган ҚҚСнинг 20 фоизи.

Паралимпиада-2024. Бугун 10 нафар спортчимиз баҳсларда иштирок этади

Бугун Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон делегациясининг 10 нафар аъзоси иштирок этади:ПАРА ВEЛОСПОРТ11:27. Ғолиббек Мирзаёровпара велоспорт S2 | эркаклар | шоссе. вақт пойгасиПАРА ЎҚ ОТИШ12:30. Сервер Ибрагимовпара ўқ отиш P4 | аралаш | 50 м.

Муроджон Аҳмадалиев: “Наоя, менга жанг манзилини айт”

Профессионал бокснинг биринчи ярим енгил вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Муроджон Аҳмадалиев япониялик боксчи Наоя Иноуэга мурожаат йўллади. “Иноуэ, вақт келди.

"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган тадбиркор" фахрий унвони таъсис этилди

Бу бўйича тегишли Қонун қабул қилинди. Аввалроқ, депутатлар "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тадбиркор" фахрий унвонини таъсис этиш лойиҳасини қабул қилгани ҳақида хабар қилган эдик.

Европа Иттифоқининг қишлоқ хўжалиги бўйича комиссари 5-6 сентабр кунлари Ўзбекистонга келади

3 сентабр 2024, Тошкент, Ўзбекистон – Европа Иттифоқининг қишлоқ хўжалиги бўйича комиссари жаноб Януш Войцеховский 2024 йилнинг 5-6 сентабр кунлари Ўзбекистонга келади. Мазкур ташриф Европа Иттифоқининг Ўзбекистон ва умуман минтақа билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш тарафдори эканлигини таъкидлайди.

Турки ал аш-Шейх бокс суперлигасини ташкил этмоқчи

Саудия Арабистонида кўнгилочар ишлар бўйича бош бошқармаси раиси Турки ал аш-Шейх ягона бокс лигасини ташкил этмоқчи.“Келажак учун режаларимиз бор.

UFC фахрийси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйламоқда

Бразилиялик аралаш яккакураш устаси Гилберт Бёрнс фаолиятининг кейинги қисми ҳақида гапирди. "Мен қарияпман.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.