ССВ муассаса раҳбарияти ўринлар сонини кўпайтириш имкониятига эга эканлигини таъкидлади. Намангандаги туғруқхонада битта палатага 15 нафарга яқин аёллар жойлаштирилгани ва вилоят ССБ бу ҳолатга изоҳ бергани ҳақида хабар берган эдик.
АҚШ давлат департаменти Green Card лотереяси учун онлайн рўйхатдан ўтиш бошланиши ҳақида эълон берди. Ҳужжатларни қабул қилиш бугун, 5 октябрь Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланади ва 8 ноябрь соат 21:00 гача давом этади.
Биринчи босқичда 2022 йил 1 октябрдан, иккинчи босқичда эса 2022 йил 1 ноябрдан талабалар вакант ўринларга ишга жойлаштирилади. Ҳукуматнинг тегишли қарорига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида тажриба-синов тариқасида 2022/2023 ўқув йилида: барча тиббиёт ва ОТМларнинг “Даволаш иши”, “Педиатрия иши” ва “Тиббий-профилактика иши” йўналишлари битирувчи курсларига тўлиқ ставкагача оилавий шифокор, тез тиббий ёрдам шифокори ва санитария бўлимларида шифокор сифатида; барча тиббиёт ОТМлар, республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари ва Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг магистратура ва клиник ординатура битирувчилари мутахассисликлари бўйича тўлиқ ставкагача ишлаши мумкин.
2022-2023 йиллар иссиқлик мавсумида иссиқлик таъминоти хизматлари тарифларининг ўзгариши фақат давлат ташкилотларига тегишли. Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан 2022-2023 йиллар иссиқлик мавсуми учун иссиқлик таъминоти хизматлари тарифлари тасдиқланди.
Президент Шавкат Мирзиёев ва бош вазир Виктор Орбан Ўзбекистон ҳамда Венгрия ўртасида стратегик шерикликни ривожлантириш тўғрисидаги қўшма баёнотни имзолади. Шунингдек, мамлакатлар вазирлари ва идоралари раҳбарлари 15 та ҳужжатга имзо чекишди.
Сенат 7 октябрдаги ялпи мажлисда кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга оид ва янги таҳрирдаги стандартлаштириш тўғрисидаги қонунни кўриб чиқади. Қолаверса, Оролбўйи минтақаси бўйича ҳукуматга юборилган сўров натижаси ҳамда Фарғона вилояти ҳокимининг ҳисоботи муҳокама қилинади.
Тошкент шаҳар Халқ депутатлари Кенгаши 2022-2023-йиллар иситиш мавсуми учун иссиқлик таъминоти хизматлари тарифларини тасдиқлади. Жисмоний шахслар, кичик, ўрта ва йирик бизнес учун тарифлар аввалги ҳолда қолади.
Ялпи мажлисда “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги, "Географик объектларнинг номлари тўғрисида"ги ва яна бошқа қонунларни ҳам муҳокама қилиш назарда тутилган. Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг ўттиз учинчи ялпи мажлисини 2022 йил 7 октябрь куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Тошкент шаҳрида бир нечта ўғрилик жиноятларини содир этган жиноий гуруҳ аъзолари қидирилмоқда. Ўзбекистон ИИВ ЖҚББ томонидан Тошкент шаҳрида бир нечта ўғрилик жиноятларини содир этган жиноий гуруҳ аъзолари қидирилмоқда.
Ўзбекистон ва Венгрия президентлари ўртасидаги музокараларда Венгрия томони ўзбекистонлик талаба ва докторантлар учун йиллик квотани 170 тагача оширишга қарор қилгани айтилди. Олий ўқув юртлари ректорларининг иккинчи Ўзбекистон-Венгрия форумини ўтказиш мақсадга мувофиқлиги ҳам таъкидланди.
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган ягона мактаб формасини жорий этиш талаби бекор қилинди. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 3 октябрдаги [558-сон] қарори билан, 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб давлат умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчилар учун тасдиқланган шакллардаги ягона мактаб формасини жорий этиш талаби расман бекор қилинди, дея хабар бермоқда ЎзА.
Венгрияда расмий ташриф билан бўлиб турган президент Шавкат Мирзиёевни Будапештда расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Шундан сўнг, давлат раҳбари Қаҳрамонлар майдонидаги хотира устуни пойига гулчамбар қўйди.
«O'zbekistonlik» фильми тақдимоти доирасида бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов хориждаги ватандошларга мурожаат қилиб, уларни ҳамкорликка чақирди. «Биз узоқ вақт давомида ўз йўли ва бахтини топишга уринганлардан ранжидик… Лекин Янги Ўзбекистон бошқача фикрлайди ва ҳаёт кечиради», — деди у.
Шавкат Мирзиёев рафиқаси ҳамроҳлигида Будапештга етиб борди. Олий мартабали меҳмонларни Венгрия иқтисодий ривожланиш вазири Мартон Надь кутиб олди.
Таҳлилнинг мақсади – Давлат солиқ қўмитасининг 2021 йил маълумотлари ва Давлат статистика қўмитасининг 2018 йил учун “Харажатлар-ишлаб чиқариш” жадвалидаги иқтисодиёт тармоқлари бўйича маълумотлардан фойдаланган ҳолда реал сектор тармоқлари ўртасида қўшилган қиймат солиғи юкининг бир хил тақсимланганлик даражасини аниқлаш, шунингдек ҚҚС ставкасини пасайтириш нархларнинг умумий даражасига қандай таъсир қилишини баҳолаш. а). Фойдаланилган статистика маълумотлари Моделлаштиришнинг статистик базаси икки қисмдан иборат: солиқлар бўйича статистика (шу жумладан ҚҚС) ва 2018 йил учун “Харажатлар-ишлаб чиқариш” ҳисобот жадвали.
Айни пайтда ишчи гуруҳ атрофдаги тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликларининг оқова сувларини тозалаш ҳолатини ўрганилмоқда. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Чорвоқ сув омборига канализация оқова сувлари оқиб тушаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бош прокуратура ва Экология ходимлари томонидан ҳолат ўрганилди.
Завод “Оскар” мукофоти сифатида эътироф этилган “2022 Platts Global Energy Awards” – АҚШнинг “S&P Global” нуфузли ҳакамлар ҳайъати томонидан дунёнинг етакчи корхоналари қаторида номзод сифатида танланди. “Ўзбекнефтгаз”АЖнинг “Uzbekistan GTL” заводи дунё нефть-газ ва кимё саноати соҳасидаги энг нуфузли мукофоти, жаҳон энергетика саноатининг “Оскар” мукофоти сифатида эътироф этилган “2022 Platts Global Energy Awards” – АҚШнинг “S&P Global” нуфузли ҳакамлар ҳайъати томонидан “Углеводородларни қайта ишлаш соҳаси ва кимё саноатидаги улкан ютуқлари учун” номинациясида дунёнинг етакчи корхоналари қаторида номзод сифатида танланди.
Шу йилнинг 5-9 октябрь кунлари Россия Федерациясининг Хабаровск шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасида халқаро турнир ташкил этилади. Ушбу мусобақада Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этишди.
Тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида президент фармони қабул қилинди. Фармонга кўра, 2022 йил 1 ноябрдан бошлаб, — Бир экспорт шартномаси доирасида келиб тушмаган валюта суммаси экспортга юкланган жами маҳсулот нархининг 5 фоизидан ошмаган тақдирда муддати ўтган дебитор қарздорлик ҳисобланмайди ва тадбиркорлик субъектига нисбатан жарима қўлланилмайди; — экспорт қилувчи ташкилотларга фойда солиғи ва айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ солинадиган базани камайтириш кўринишидаги имтиёзлар товарлар (ишлар, хизматлар)ни реализация қилишдан тушган умумий тушумдаги экспорт ҳажмининг улушидан қатъи назар қўлланилади; — қовун, канакунжут, канакунжут ва махсар уруғлари экспортига рухсат берилади.
Янги хизмат ёрдамида суд, МИБ ва бошқа органлар томонидан қўйилган тақиқлар мавжудлигини текшириш мумкин. Ягона интерактив давлат хизматлари порталида “Aвтомобил тақиқини текшириш учун ариза юбориш” янги давлат хизмати ишга туширилди. Ушбу хизмат ёрдамида юридик ва жисмоний шахслар ҳар қандай тақиқ ёки чекловлар мавжудлигини текширишлари мумкин.
Синовдан ўтказилаётган камералар йўл чизиқларига риоя қилмаслик, тезликни ошириш, уяли телефондан фойдаланиш каби қоидабузарликларни қайд этади. Тошкентнинг Алишер Навоий кўчасига янгича, интеллектуал камералар ўрнатилди.
Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) экспертлари Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ)га аъзо бўлиши асосий макроиқтисодий мувозанатга қандай таъсир кўрсатишини баҳолади. Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши узоқ давом этаётган жараён.
Президент Шавкат Мирзиёев АҚШ президенти Жо Байденга «Иэн» тўфони қурбонлари ва вайронагарчиликлари муносабати билан ҳамдардлик билдирди.Президент Шавкат Мирзиёев АҚШнинг жануби-шарқий штатларида юз берган кучли «Иэн» тўфони оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва жиддий талафотлар кўрилгани муносабати билан президент Жозеф Байденга таъзия йўллади.
Автомашинада йўлнинг қарама-қарши тарафида ҳаракатланиб қоидабузарлик содир этган шахс ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган. Фарғонада Gentra ҳайдовчиси пркоуратура биноси олдида йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузиб, қарама-қарши йўлга чиқиб ҳаракатланганлиги акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.
Президент 3−4 октябрь кунлари расмий ташриф билан Венгрияда бўлади. Ташриф доирасида Будапештда мамлакат президенти ва бош вазири билан олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Кобул ғарбидаги таълим марказида содир этилган террорчилик ҳужуми юзасидан баёнот берди. Ҳалок бўлганларнинг аксарияти қизлар эканлиги айтилмоқда.
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида дзюдо бўйича 6-13 октябрь кунлари юртимиз мезбонлигида ташкил этилаётган 35-жаҳон чемпионатига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.Унда МОҚ раиси ўринбосари, мамлакат дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов, федерация бош котиби Улуғбек Кабулов, раис ўринбосари Шокир Мўминов, терма жамоалар менежери Элдор Қаҳҳоров, олимпия ўйинларининг уч карра бронза медали совриндори, икки карра жаҳон чемпиони Ришод Собиров, дзюдо фахрийлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.
Профессионал бокснинг биринчи ярим енгил вазн тоифасида (-55,3 кг) WBA ва IBF камарлари соҳиби Муроджон Аҳмадалиев (11-0, 8 КО) ўзининг навбатдаги жангини IBF йўналишидаги мажбурий даъвогар Марлон Тапалесга (36-3, 19 КО) қарши ўтказади.IBF ташкилоти мазкур жангни ўтказиш мажбуриятини қўйган.
Карл III портрети туширилган илк тангалар қиролича Елизавета II ҳаётига бағишланган эсдалик коллексиясида пайдо бўлади. Тўплам 3 октябрда сотувга чиқарилади Буюк Британия Қироллик зарбхонаси қирол Карл III тасвири туширилган илк тангаларни тақдим этди.
Улар аёлларни фоҳишалик билан шуғулланиш учун Туркияга юбормоқчи бўлишган. Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида яшовчи, 1999 й.т. М.Р.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.