Сенат кексаларга жамоат транспортида юришни бепул қилиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади

Қонунда ёлғиз кексалар, ёлғиз яшовчи кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар ID-карта ва биометрик паспортларни алмаштиришда давлат божи тўлашдан озод этилиши ҳам назарда тутилган. Сенатнинг 55-ялпи мажлисида “Ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун кўриб чиқилди.

Ота-она қарамоғисиз қолган Ўзбекистонлик болалар Россиядан ватанга қайтарилди

Бир гуруҳ болалар Россиянинг Бош консуллиги ва ваколатли органлари кўмагида Ўзбекистонга олиб кетилди. Россияда ота-она қарамоғисиз қолган ўзбекистонлик болалар Сибир ва Узоқ Шарқ округидан Ўзбекистонга қайтарилди, дея хабар бермоқда Ўзбекистоннинг Владивосток шаҳридаги Бош консули Қобулжон Юсупов.

Тошкентда трансформаторда ёнғин чиқиши оқибатида 80 га яқин хонадон токсиз қолди — видео

Сағбон кўчасида жойлашган трансформатор буткаси атрофида чиқинди уюмида ёнғин чиқиши оқибатида трансформаторга зарар етган. Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Олмазор тумани Сағбон кўчасида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабарлар тарқалмоқда.

Тошкент аэропортида 20 ёшли қиз фоҳишалик учун Дубайга олиб кетилаётгани аниқланди — видео

2004 йилда туғилган йигит 20 ёшли қизни алдаб, уни Дубай шаҳрига фоҳишалик учун жўнатаётган вақтида далилий ашёлар билан ушланди. Тошкент вилояти ИИББ тезкор ходимлари томонидан ўтказилган навбатдаги назорат тадбирида 20 ёшли қизнинг "одам савдоси" қурбони бўлишининг олди олинди.

Америкалик собиқ жаҳон чемпиони Баҳодир Жалоловнинг Олимпиададаги иштирокини кескин танқид қилди

Бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони, 2016 йилги Олимпиада ўйинлари кумуш медали совриндори, америкалик Шакур Стивенсон профессионал боксчиларнинг Олимпиададаги чиқишига қарши чиқди.2024 йилда Парижда бўлиб ўтган Олимпиадада Ўзбекистон терма жамоаси бирданига бешта олтин медални қўлга киритиб, бокс бўйича мусобақа ғолиби бўлди.

Париж Олимпиадасидан қайтган қозоғистонлик спортчиларда COVID-19 аниқланди

Париж Олимпиадасида иштирок этган қозоғистонлик спортчиларда COVID-19 аниқланди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Берик Уали маълум қилди.

Тошкентдан бир қатор шаҳарларга автобус қатнови йўлга қўйилмоқда

Биринчи автобус қатнови 17 августдан Тошкент – Шаҳрисабз – Китоб, Тошкент – Янгиер йўналишидан бошланади. Транспорт вазирлиги хабарига кўра, Uzautotrans Service корхонаси жорий йилнинг 17 август кунидан Тошкент – Шаҳрисабз – Китоб, Тошкент – Янгиер йўналишида, 22 августдан Тошкент – Қарши – Косон, Тошкент – Ғузор – Қамаши йўналишида, 23 август кунидан эса Тошкент – Бойсун йўналишида мунтазам автобус қатновларини амалга оширишни бошлайди.

Бокс. Теренс Кроуфорд воз кечган WBC камари кимга қолади?

Америкалик мутлақ жаҳон чемпиони Теренс Кроуфорд яримўрта вазн тоифасидаги WBO чемпионлик камарини вакант қолдирди. Хабарда келтирилишича, эгасиз қолган камар америкалик бошқа бир боксчи Брайан Норманга топширилади.

Хитойлик теннисчи WTA'да антирекорд қайд этди

Россиялик теннисчи Диана Шнайдер Цинциннатида (АҚШ) ўтказилаётган WТА-1000 турнири финалида иккинчи даврага йўл олди. 20 ёшли россиялик аёл илк учрашувда дунёнинг 689-ракеткаси хитойлик Чжан Шуайни 6:1, 6:4 ҳисобида мағлуб этди.

Паралимпиадада Россиядан спортчилар иштирок этадими?

Париждаги Паралимпия ўйинларида 90 нафар россиялик спортчи нейтрал мақомда иштирок этади. Бу ҳақда Халқаро Паралимпия қўмитаси жамоатчилик билан алоқалар бўлими директори Крэйг Спэнс маълум қилди, деб ёзади “ТАСС”.

Сенаторлар зўравонлик қурбони бўлган болалар учун ҳимоя фармойишларини бериш тартибини белгиловчи қонунни маъқуллади

Ҳимоя буйруғи 30 кунгача берилиши режалаштирилган. Жабрланувчининг илтимосига биноан ҳимоя ордерининг амал қилиш муддати 1 йилга узайтирилиши мумкин.

Қашқадарёда "Наврўз" сайлида газ баллони портлаб, бир кишининг ўлимига сабабчи бўлган талаба қамалди

Кўкдала туманидаги "Наврўз" сайлида 21 ёшли талаба йигит балиқ пишириши пайтида газ баллони портлаган. 14 киши жароҳат олган ва бир киши вафот этган.

Умар Кремлёв ХОҚ президенти бўлишга қизиқаётганини айтиб ўтди

Умар Кремлёв ХОҚ президенти лавозимига қизиқиш билдираётганини маълум қилди.“Мен ХОҚ президенти бўлишга тайёрманми?

Италия терма жамоаси байроқдори яқин орада формага қайтади

Париж Олимпиадасининг ёпилиш маросимида Италия терма жамоаси байроқдори, сузувчи Грегорио Палтринери тадбирда тирсагини синдириб олгани ҳақида хабар берди. “Кечқурун ёпилиш маросимида тирсагимни синдириб олдим.

Енгил атлетика бўйича энг қадимги жаҳон рекордларидан бирининг соҳиби вафот этди

Машҳур совет югурувчиси Ирина Подяловская узоқ давом этган касалликдан сўнг 65 ёшида вафот этди. Подяловская ўрта масофага югуришга ихтисослашган.

Қозоғистон бокс терма жамоасида катта истеъфолар рўй беради

Қозоғистон бокс терма жамоасида катта истеъфолар рўй бериши мумкин. Бу ҳақда Meta-ratings.kz нашри хабар бермоқда.

Халқаро Олимпия қўмитаси президенти бўлиш учун номзодларнинг аризаси қачонгача қабул қилинади?

Халқаро Олимпия қўмитаси президенти бўлиш учун номзодлардан аризалар 15 сентябргача қабул қилинади. Бу ҳақида ташкилот матбуот хизмати хабар қилди.  "Номзодларнинг якуний қарори 2024 йилнинг 16 сентябрь куни эълон қилинади", - дейилади ташкилот баёнотида.  Аввалроқ, Томас Бах 2025 йилда янги муддатга сайланмаслиги ҳақида хабар қилинганди.

Олимпия ўйинлари вақтида кўплаб киберҳужумлар қайд этилди

Франциянинг Ахборот тизимлари хавфсизлиги миллий агентлиги 2024-йилда Парижда бўлиб ўтган Олимпия ўйинлари вақтида 141 та киберҳужумни қайд этган. Ҳужумлар нишони давлат ва спорт муассасалари, телекоммуникация ва транспорт билан боғлиқ бўлган.

Олимпиада иштирокчиси Исроилга қарши постлари учун натижаларидан маҳрум бўлди

Франция енгил атлетика федерацияси Париж Олимпиадасида иштирок этган югурувчи Муҳаммад Абдуллоҳ Кунтни ижтимоий тармоқларда Исроил ҳақида ҳақоратомуз постлар чоп этгани учун дисквалификация қилди. Франциянинг спорт, олимпия ва паралимпия ишлари вазири Амели Оудеа-Кастера Кунтнинг изоҳларини “қабул қилиб бўлмас даражада ҳайратланарли” деб атади.

Илон Маск ва Трамп Олимпиада чемпионига нисбатан онлайн зўравонлик қилгани учун судга тортилади

Ёзувчи Жоан Роулинг ва миллиардер Илон Маск жазоирлик боксчи Иман Хелифнинг интернетда безориликка учраган ҳолатига алоқадор деб топилди ва судга тортиртилган. Бу ҳақда Variety хабар бермоқда.

Хабиб янги пост жойлаштирди (фото)

Енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов ижтимоий тармоқдаги саҳифасида янги пост жойлаштирди ва у ерда обуначилар билан янги суратини улашди. Суратда Хабиб билан бирга ММА жангчиси Амру Магомедов ва енгил вазн тоифасида Беллатор чемпиони Усмон Нурмагомедов ҳам бор эди.

Хелиф сабаб дунё машҳурлари устидан иш очилади

Париж прокуратураси жазоирлик боксчи Иман Хелифнинг интернетдаги безорилик ҳолатларига учраб, улар туфайли берган шикояти ортидан тергов бошлади. Бу ҳақда AFP хабар бермоқда.

Олимпиадаларда бокс бўйича медаллар жамғаришда юқориладик

Боксчиларимиз Париж-2024 Олимпиадасини 5 та олтин медал билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлади. Натижада терма жамоамиз Олимпиадаларда медал жамғариш умумий рейтингида 7-ўринга кўтарилиб олди.

Бокс. Одилжон Аслонов профессионал боксдаги навбатдаги ғалабасини қўлга киритди

Суперўрта вазндаги проф боксчимиз Одилжон Аслонов Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтган "RCC Boxing" оқшомида рингга кўтарилди. Турнирда ҳамюртимизга россиялик Сергей Горохов рақиблик қилди.

Андижонда ўқитувчиларга мажбуран чиқиндиларни ташитган директор жазоланди

Асака туманидаги 37-умумтаълим мактаби директори 30 га яқин ўқитувчи-педагог ва техник ходимларни мажбуран жалб қилгани сабаб 34 млн сўм жаримага тортилди. Куни кеча ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти Асака туманидаги 37-умумтаълим мактаби ўқитувчи-педагоглари мажбурий меҳнатга жалб қилингани бўйича хабарлар тарқалди.

Сенатнинг эллик бешинчи ялпи мажлиси 15 август куни чақирилади

Йиғилишда амалдаги қонунчиликка бир қатор ўзгартиришлар киритиш, "Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонун, ИИО ходимларини обрўсизлантириш моддаси мавжуд бўлган қонун ҳам кўриб чиқилади. Олий Мажлис Сенати Кенгашининг ўлиб ўтган навбатдаги мажлисида Сенатнинг эллик бешинчи ялпи мажлисини жорий йил 15 август куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Ўзбекистон ва Қозоғистон ID-карта орқали чегарадан ўтишни муҳокама қилмоқда

Тартибни соддалаштириш орқали ҳар икки давлат фуқаролари чегарадан халқаро паспортлар эмас, балки ID-карталар асосида ўтишлари мумкин бўлади. Ўзбекистон ва Қозоғистон расмийлари икки мамлакат фуқароларининг давлат чегарасини миллий ID-карталар воситасида кесиб ўтишини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилмоқда.

Литвалик спортчи Олимпиада ўйинларида отаси ўрнатган рекордни янгилаган

Литвалик Миколас Алекна диск улоқтиришда ўтган олимпия ўйинларида рекордни янгилади. У 2004 йилда ўрнатилган рекордни янгилаган.

Ўзбекистон темир йўллари учун 220 млн еврога 6 та электропоезд харид қилинади

Ўзбекистон темир йўллари учун Корея Эксимбанки иштирокида 6 та юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездлар харид қилинади. Бу борада 2024 йил 14 июнда Корея Республикасининг «Hyundai Rotem» компанияси билан шартнома имзоланган бўлиб, 12 август куни лойиҳани амалга оширишга тдоир Президент Қарори қабул қилинди.

Уайт Жон Жонсни вазн тоифасидан қатъи назар, дунёдаги энг яхши ММА жангчиси деб билади

UFC президенти Дана Уайтнинг айтишича, оғир вазн тоифасида (120 кг гача) амалдаги UFC чемпиони америкалик Жон Жонс вазн тоифасидан қатъи назар, дунёдаги энг яхши ММА жангчисидир ва уни тан олмаган кишилар  унинг жангларини муҳокама қилмаслиги керак. "Интернетдаги ҳамма аҳмоқдир.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.