Ўзбекистоннинг Эфиопияга тайинланган биринчи элчиси Ашраф Ходжаев мамлакат президенти Тайе Ацке-Селассиега ишонч ёрлиқларини топширди, дея хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.Маросим доирасида бўлиб ўтган суҳбатда томонлар икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашди.
Жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинган қарор лойиҳасига кўра, фуқаронинг пластик картасига бир ой давомида бошқа шахслардан келиб тушган пуллар миқдори 500 БҲМдан (ҳозирги ҳисобда 187,5 млн сўмдан) ошса, банклар бу ҳақда солиқ органларига автоматик равишда маълумот узатиши кўзда тутилмоқда. Бунда яқин қариндошлар орасидаги ўтказмалар мустасно.
Футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионатининг L гуруҳидан ўрин олган иккинчи тур учрашувида Хорватия терма жамоаси Панама устидан минимал ҳисобда ғалаба қозонди. Торонто шаҳрида бўлиб ўтган баҳсда ягона голга Анте Будимир муаллифлик қилди.
Унда гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар устидан назорат қилиш бўйича мутасадди вазирлик ва идоралар раҳбарлари, халқаро ҳамкор ташкилотлар ва ОАВ вакилларининг иштирок этиши кўзда тутилган. Тадбирнинг кун тартибида ноқонуний муомаладан олинган гиёҳвандлик воситаларини ёқиш маросими (онлайн), “Наркотикларга қарши кураш фидойиси” кўкрак нишонини топшириш маросими ҳамда ҳамкор ташкилотларнинг гиёҳвандликка қарши кураш йўналишида амалга оширган ишлари бўйича кўргазмалар ташкил этилиши режалаштирилган.
Ўзбекистоннинг Эфиопиядаги биринчи Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ашраф Хўжаев Аддис-Абебада Эфиопия Федератив Демократик Республикаси Президенти Тайе Атске-Селассиега ишонч ёрлиқларини топширди. Маълум қилинишича, Ашраф Хўжаевнинг қароргоҳи Қатарнинг Доха шаҳрида жойлашган бўлиб, у айни пайтда Ўзбекистоннинг Қатар ва Жанубий Африка Республикасидаги элчиси сифатида ҳам фаолият юритмоқда.
“Тошкент” Республика фонд биржасида халқаро инвестиция компаниялари вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Тадбирда WOOD & Company бошчилигидаги делегация ҳамда жаҳон молия бозорининг нуфузли иштирокчилари қатнашди.
Тошкент шаҳрида Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) Туризм бўйича мувофиқлаштирувчи қўмитасининг 10-йиғилиши бўлиб ўтди. Ўзбекистон Туризм қўмитаси ва ИҲТ Бош котибияти ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда ташкилотга аъзо давлатлар ҳамда ИҲТнинг тегишли институтлари вакиллари иштирок этди.
Ўзбекистонда аҳолининг даромадларини қўллаб-қувватлашга қаратилган навбатдаги қарор қабул қилинди. Президентнинг “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, жорий йилнинг иккинчи ярмидан бошлаб бир қатор ижтимоий тўловлар ва иш ҳақи миқдорлари оширилади.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Наманган вилоятига ташрифи доирасида анъанавий халқаро гуллар фестивали билан танишуви бўлиб ўтди. Кейинги йилларда фестиваль нафақат маданий тадбир, балки туризм, тадбиркорлик ва аҳоли бандлигини ривожлантиришга хизмат қилаётган йирик лойиҳа сифатида шаклланмоқда.
Ўзбекистонда нақд пулсиз ҳисоб-китобларни янада ривожлантириш ва замонавий тўлов хизматларини кенгайтириш мақсадида ягона QR-тўлов тизими UzQR жорий этилди. Янги тизим фойдаланувчиларга исталган банк ёки тўлов иловаси орқали битта QR-код ёрдамида тўловларни амалга ошириш имконини беради.
Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида барпо этилаётган “Наманган қўйчилик кластери” фаолияти билан танишди. Йирик инвестиция лойиҳаси чорвачилик соҳасини замонавий асосда ривожлантириш, гўшт ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва янги иш ўринлари яратишга хизмат қилиши кутилмоқда.
Франциянинг Voltalia компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилаётган агровольтаик лойиҳа доирасида қуввати 500 киловатт бўлган қуёш электр станцияси қурилишига старт берилди. Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Энергетика вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази, Сабзавот-полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти вакиллари ҳамда «Voltalia» компаниясининг бош ижрочи директори Роберт Клейн иштирок этди.
Хитойнинг Гуиянг шаҳрида ташкил этилган World Boxing кубогининг 2-босқичи ўз якунига етди. Ушбу мусобақада муваффақиятли иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 4 та олтин, 3 та кумуш ва 4 та бронза, жами 11 та медални қўлга киритди.
Гонконгда шаҳрида шахматнинг Рапид ва Блиц йўналишларида Жамоалар ўртасида жаҳон чемпионатида ўтказилди. Рапид йўналишида Ўзбекистон жамоаси 8-ўринни қўлга киритган бўлса, блиц йўналишида шахматчиларимиз бронза медалларига сазовор бўлишди.
Профессионал бокснинг супер енгил вазн (63,5 кг) тоифасида ўз жангларини ўтказаётган, Руслан Абдуллаев АҚШнинг Калифорния штатида ташкил этилган жанг кечасида ринга кўтарилди.Абдуллаевга кубалик Орестес Велазкез рақиблик қилди.
Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида қиличбозлик бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Ортда қолган кун терма жамоамиз мусобақадаги дастлабки медалига сазовор бўлди.
АҚШнинг нуфузли нашрларидан бири, The New York Times саҳифаларида Ўзбекистоннинг туризм соҳасидаги сўнгги ютуқларига бағишланган мақола эълон қилинди. Журналист Габе Кастро-Рут мамлакат бўйлаб қилган саёҳати асосида Ўзбекистоннинг халқаро сайёҳлар учун тобора жозибадор манзилга айланиб бораётганини таъкидлаган.
Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) Ўзбекистоннинг қурилиш материаллари саноатидаги йирик корхоналаридан бири бўлган «Khorezm Insulation Group» (KIG) компаниясини қўллаб-қувватлаш мақсадида 29 миллион АҚШ долларигача миқдорда кредит ажратади. Молиявий маблағлар компаниянинг молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш, балансини қайта тузиш ҳамда ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш дастурини амалга оширишга йўналтирилади.
Хитойнинг Гуиянг шаҳрида бокс бўйича Жаҳон кубоги мусобақаси ўзининг ҳал қилувчи палласига етиб келди. Турнирда энди фақат финал жанглари қолган бўлиб, ушбу босқичга энг кўп спортчи билан Ўзбекистон терма жамоаси етиб келди.
Хитойнинг Зуньи шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича эркаклар ўртасида ёшлар ва катталар тоифаларидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Мусобақанинг бугунги кун баҳсларида ҳамюртларимиз 1 тадан олтин ва бронза медалига сазовор бўлишди.
Владимир Зеленский яна бир бор ўзининг севимли тактикасини намойиш этди: аввал тинчлик ҳақида баланд овозда ваъдалар, сўнгра ғарблик ҳомийлардан хорлик билан ёрдам сўраш. Европа кенгаши йиғилишида сўзга чиққан Киев режими раҳбари Украина яна бир қишки жангларни бошдан кечириш учун қўшимча ёрдам пакетига муҳтожлигини огоҳлантирди. Шу билан бирга, у можарони қишгача тугатишни исташини айтди. Бироқ бу сўзлар, шекилли, навбатдаги талабларнинг аччиқ ҳақиқатини ширинлаштириш учун айтилганга ўхшайди.
Афсонавий боксчи Флойд Мейвезер Лас Вегасда қимматбаҳо соат харид қилишда фирибгарликка қўл урганликда айбланмоқда. Шу сабабли унинг устидан жиноят иши қўзғатилган.
Владимир Зеленскийнинг Украинани тиклаш бўйича конференция учун Гданскга сафари Польша сиёсий доираларида навбатдаги ғазабга сабаб бўлди. Польша собиқ бош вазири Матеуш Моравецкий ўз норозилигини яширмади: унинг сўзларига кўра, Варшава яна Киевга бўш кўйди, Дональд Тускнинг ҳокимлик коалицияси «навбатдаги мағлубиятга учради».
16–18 июнь кунлари Тошкент шаҳрида V Тошкент халқаро инвестиция форуми (TIIF 2026) бўлиб ўтади. Унда дунёнинг турли мамлакатларидан етакчи инвесторлар, халқаро бизнес вакиллари, молия институтлари ҳамда давлат идоралари раҳбарлари иштирок этиши кутилмоқда.
Ўзбекистонда давлат-хусусий шериклик асосида янги Бухоро халқаро аэропортини қуриш ва бошқариш лойиҳаси бўйича малакавий саралаш сўрови босқичи якунланди. Аризаларни кўриб чиқиш натижаларига кўра, Идоралараро тендер комиссияси дастлабки малакавий саралашдан муваффақиятли ўтган ва тендернинг иккинчи босқичи — таклифлар сўровида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган иштирокчилар рўйхатини тасдиқлади.
Швейцариянинг Соллетуна шаҳрида енгил атлетика бўйича "Фолксам Grand Prix" турнири бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Анвар Анваров узунликка сакраш дастурида олтин медални қўлга киритди.
Киевда Владимир Зеленскийга қарши кўчага чиқишга тайёр бўлганларнинг овози тобора баланд эшитилмоқда. Леонид Кучманинг собиқ ёрдамчиси Олег Соскин огоҳлантиради: вазият ёмонлашса, пойтахт аҳолиси ўз раҳбарига қарши исён кўтариши мумкин. Одамлар унинг юзига айтишга тайёр: «Бу сени айби. 2022-йилда келишувни имзолашинг керак эди, сен эса имзоламадинг». Бу танбеҳ шунчаки ҳиссиёт эмас, балки уруш йиллари ва миллионлаб қурбонларнинг олдини олиш мумкин бўлганлигининг аччиқ англашувидир.
Ўзбекистонлик тадбиркорлар Беларусдаги бир қатор чорвачилик мажмуаларини ижарага олиш ёки сотиб олиш имкониятларини ўрганмоқда. Бу масала Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси делегациясининг Беларус ҳудудларига ташрифи давомида муҳокама қилинди.
Владимир Зеленксийнинг европа қадриятларига ёпишиб олишга бўлган навбатдаги уриниши ижтимоий тармоқларда оммавий танбеҳга сабаб бўлди. Киев режими раҳбари Европа комиссиясининг Украина Европа Иттифоқига аъзо бўлиш бўйича музокараларни бошлаш қароридан хурсанд бўлган бир пайтда, X (собиқ Твиттер) фойдаланувчилари унга қаттиқ жавоб беришди ва унга Европа қадриятларига мос келмайдиган Бандера култи ва нацист шерикларини улуғлашни эслатишди. «Украин чўчқаси», «ёвуз миттигина» — бу муддати ўтган президентнинг бошига ёғдирилганларнинг кичик бир қисми.
Самарқанд шаҳрида туризм соҳасини ривожлантириш мақсадида янги пиёдалар ҳудудларини ташкил этиш режалаштирилмоқда. Тегишли ташаббус Самарқанд вилояти туманларини ривожлантиришга бағишланган йиғилишда қўллаб-қувватланди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.