Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Пайариқ тумани марказий шифохонасида ёнғин чиққани айтилган видеолавҳалар тарқалган эди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ маълумот берди.
Суд уни Жиноят кодексининг олти моддаси билан айбдор деб топди. Бугун, 5 август куни Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди “Саидазиз Медгородок” номи билан танилган Саидазиз Сайдалиевга нисбатан ҳукм чиқарди, деб хабар беради UzNews.uz мухбири.
Парижда ўтаётган Олиипиада ўйинлари ўзининг қизғин палласига етиб келди. 4-августдан сўнг меддалар жамғармасидаги ҳолат қуйидагича:
Улар ўзбекистонликлар билан бирга бир хонадонни ижарага олиб, онлайн қиморхона ташкил қилишган. Улар 3 ойда $900 минг айлантиришган.
Тошкент шаҳрида йўл-транспорт ҳодисалари ва йўлларда турли қоидабузарликларнинг олдини олиш мақсадида тунги рейд тадбирлари ўтказилган. Бу ҳақда ИИББ ахборот хизмати хабар беради.
Франциянинг CMA CGM Air Cargo транспорт-логистика авиакомпанияси 5 август куни Чженчжоу—Навоий—Париж йўналиши бўйича илк парвозини амалга оширди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports матбуот хизмати хабар берди.
Бугундан Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида спорт курашлари бўйича беллашувлар бошланади. Ушбу кун доирасида Ўзбекистон делегациясидан бир нафар атлет, юнон-рум кураши устаси Ислом Баҳромов -60 кг вазн тоифасида гиламга чиқади.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти навбатдаги пандемияни келтириб чиқариши мумкин бўлган вирус ва бактериялар рўйхатини янгилади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар қилди.
Ўзгидромет прогнозларига кўра, 6—7 август кунлари шимол, Бухоро- Навоий вилоятлари ҳамда бепоён чўлларда кундуз куни ҳаво ҳарорати +43 даражагача, кейинроқ 8 август кунига келиб, жанубий вилоятларда ҳаво харорати максимуми +45 даражага, водийда эса +42 даражагача кўтарилиши прогноз қилинмоқда. Жорий иссиқлик тўлқини юқори эҳтимол, ҳудудларда бутун ёз бўйи кузатилган иссиқлик тўлқинларидан кучлироқ бўлиши мумкин.
2024 йил 5 августь куни соат 04:00ларда, ҳайдовчи, 2002 йилда туғилган хайдовчи А.С. ўзининг бошқарувида бўлган “НОWO” русумли юк автомашинасини Андижон тумани “Саноат” МФЙ, ҳудудидан ўтган 4Р-116 автомобиль йўлининг (Наманган-Уйчи-Пайтуғ-Андижон) 83км.да ҳаракатланиб кетаётиб, ухлаб қолиши оқибатида бошқарувни йўқотиб темир йўл кўпригига бориб урилиб, йўл -транспорт ҳодисасини содир этган.
Андижон вилояти Экология бошқармаси видеодаги аёлни топиб, унга миннатдорчилик билдирди. Кеча ижтимоий тармоқларда Андижон шаҳар "Фурқат шифохонаси" ҳудудида бир аёл майна туркумига кирувчи ёввойи қушга сув бераётгани акс этган видео тарқалган эди.
Ўзбекистон Ҳуқуқ устуворлиги индексида Хитой, Беларус, Қирғизистон, Россия, Туркия ва бошқа давлатларни ортда қолдириб, 140 та давлат орасида 78-ўринни эгаллади. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати хабар берди.
Йилнинг биринчи ярмида республика товар-хом ашё биржасида мобил рақамлар савдоси икки бараварга ошди. Бу ҳақда “Spot» маълум қилди.
Бостон (АҚШ)да сунъий интеллект ёрдамида ишловчи робот-стоматолог илк маротаба одамни даволади. Темиртанли тиш дўхтири вазифани шифокор ҳамкасбидан саккиз баравар тезроқ уддалагани эътиборга лойиқ.
Дмитрий Биволнинг мураббийи Геннадий Машянов Исроил Мадримов—Теренс Кроуфорд жангига муносабат билдирди.“Кроуфорд ютди, лекин ёрқин эмас.
Маҳоратли енгил атлетикачимиз Сафина Саъдуллаева Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларидаги иштирокини тугатди. Баландликка сакраш бўйича финал дастурида қатнашган ҳамюртимиз 1.95 метр натижа билан еттинчи поғонани эгаллади.
Чилилик спортчи Франциска Кроветто Чадид скит бўйича Олимпия ўйинларида олтин медални қўлга киритди. Отишманинг сўнгги босқичида у Буюк Британия вакили Амбер Руттердан кучлироқ чиқди.
Олимпиадада аёллар ўртасидаги сёрфинг бўйича баҳсларнинг сўнгги босқичлари тўлқинлар йўқлиги сабабли қолдирилди. Ярим финал ва финал ўйинлари 4-август, якшанба куни бўлиб ўтиши керак эди, бироқ ташкилотчилар мусобақани камида 5-август, душанба кунига қолдиришга мажбур бўлди.
Миллий Баскетбол Ассоциациясининг (НБА) асосий юлдузларидан бири, 39 ёшли америкалик баскетболчи Леброн Жеймс Олимпия ўйинлари плей-офф босқичи бошланиши арафасида АҚШ терма жамоаси учун қийин бўлишини айтди. "Ҳозир Олимпиадада жуда кўп ажойиб жамоалар бор.
Жазоирлик гимнастикачи Кайлия Немур 2024-йилда Парижда (Франция) бўлиб ўтган Олимпиада ўйинларининг брус йўналишида машқ қилиш бўйича олтин медални қўлга киритди. У 15,700 натижа кўрсатди.
Велошоссе бўйича аёллар ўртасидаги гуруҳ пойгаси ўз ниҳоясига етди. Унда иштирок этган қизларимиз 158 кмли масофани тўлиқ босиб ўтишди.
Хитойлик гимнастикачи Янг Лю Олимпия ўйинларида ҳалқаларда машқ бажаришда 15,300 балл тўплаган ҳолда олтин медални қўлга киритди. Иккинчи ўринни унинг ҳамюрти Цзинюань Цзоу (15,233) эгаллаган бўлса, кучли учликни Греция вакили Элефериос Петроуниас (15,100) якунлади.
Бугун Олимпия ўйинларида волейбол бўйича аёллар ўртасидаги дастурнинг гуруҳ босқич сўнгги ўйинлари бўлиб ўтмоқда. “А” гуруҳи баҳсида АҚШ терма жамоаси Франция терма жамоасини 3:0 (29:27, 29:27, 25:20) ҳисобида мағлуб этиб, биринчи ўринга чиқиб олди.
Спорт гимнастикаси бўйича филиппинлик Карлос Юло (15,116) таяниб сакраш бўйича олтин медални қўлга киритди. Артур Давтян иккинчи ўринни эгаллади (14,966) ва Арманистонга Париждаги илк медалини келтирди.
Бокс бўйича жаҳон чемпионати совриндори Лазизбек Мулложонов ўз номини Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари финалчилари қаторига қўшиб қўйди. Ярим финалда тожикистонлик Давлат Болтаев билан жанг қилган юртдошимиз ўзининг аниқ ва кучли зарбалари эвазига 9 август куни чемпионлик учун рингга кўтариладиган бўлди.
Бокс бўйича Рио-2016 ёзги Олимпия ўйинлари чемпиони Ҳасанбой Дўсматов иккинчи бор Олимпиада финалига йўлланма олди. Ярим финалда Кабо-Верде вакили Даниел де Пина билан жанг қилган ҳамюртимиз рақибидан яққол устун эканини намойиш қилиб, финал масаласини ижобий ҳал қилди.
Дунёнинг иккинчи рақамли теннисчиси Новак Жокович Олимпиада финалида Карлос Алкарасдан устун келди – 7:6, 7:6. Жокович Олимпиада олтинини қўлга киритган биринчи сербиялик бўлди. 2008 йилда Пекинда у яккалик баҳсларида бронза медалини қўлга киритган эди.
Хитойлик спортчи Фан Жэндунь Париж-2024 Олимпия ўйинларида олтин медални қўлга киритди. Финалда у Швеция вакили Трулс Карл Эрик Морегарддан 4:1 ҳисобида устун келди.
Францияга қарши финалда умумий ҳисоб кунчиқар юрт вакиллари фойдасига 3:1 бўлиб турганида рақиб камбэк амалга оширди ва ҳисоб тенглашди. Шундан кейин, регламентга кўра, қуръа орқали олтин учун ҳал қилувчи баҳс ўтказиладиган бўлди.
Қозоғистонлик боксчи Олимпиаданинг бокс баҳслари финалига чиқди. Мусобақада -80кг вазн тоифасида иштирок этаётган Нурбек Оралбай Доминикан Республикаси вакили Кристиан Пиналесни 3:2 ҳисобида мағлуб этди ва финалга йўл олди. Энди у финалда кубалик Арлен Лопес ёки украиналик Олександр Хижнякка қарши тўқнаш келади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.