Конституция бўйича ўтказиладиган референдум бюллетени тасдиқланди

30 апрелда бўладиган референдумда овоз бериш бюллетенининг шакли ва тавсифи тасдиқлади. Унда янги «Конституцияни қабул қиласизми?» деган саволга «ҳа» ёки «йўқ» жавоблари акс этган.

Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раисига ўринбосар тайинланди

Шухрат Даулетияров Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди. У бунга қадар қурилиш соҳасида бир қатор лавозимларда фаолият юритган.

Сенатда аёллар ва болалар ҳуқуқи ҳимоясини кучайтиришга қаратилган қонун лойиҳаси кўрилади

Сенатнинг ўттиз тўққизинчи ялпи мажлиси 6 апрель куни чақирилади. Унда давлат чегарасини қўриқлаш, Озарбайжон билан ҳарбий ҳамкорлик, Қозоғистон билан маҳкумларни топшириш ҳамда хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари ҳақидаги қонунлар кўриб чиқилади.

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти ҳамда Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ташкил этилади

Президент фармони билан Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти негизида Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ташкил этилади.4 апрель куни «Иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда илмий ёндашувларни кенгайтириш ва бошқарув кадрларини тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарори имзоланди.

Фурқат Сидиқов Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси лавозимида иш бошлади

Фурқат Сидиқов Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси вазифасини бажаришга киришди. У бу лавозимда Жавлон Ваҳобовнинг ўрнини эгаллади.

Хориждаги референдум ўтказиладиган участкалар харитаси тузилди

Хорижда яшаётган ўзбекистонликлар референдум ўтказиладиган 55 та участканинг манзилини интерактив харита орқали аниқлаши мумкин.Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида янги таҳрирдаги Конституция лойиҳаси бўйича референдум ўтказиш учун 55 та участка тузилмоқда.

Хоразм вилоятининг 3 та туманига янги ҳокимлар тасдиқланди

Президент ташрифидан сўнг Хоразм вилоятида кадрлар алмашинуви рўй берди. Урганч туманига Ғайратжон Султанов, Қўшкўпир туманига Бобурбек Эгамов, Боғот туманига Жаҳонгир Назаров ҳоким бўлди.

Тошкент ҳокими тарғибот гуруҳларини тузиш ҳақидаги қарорини бекор қилди

Тошкент ҳокими в.б. Шавкат Умурзоқов янги таҳрирдаги Ўзбекистон Конституцияси лойиҳаси пропагандаси бўйича тарғибот гуруҳларини тузиш тўғрисидаги тўрт кун аввал имзолаган қарорини бекор қилди.

«Бу тизимни идеал деб бўлмайди». Адлия вазири — электрон овоз бериш ҳақида

Адлия вазири Акбар Тошқулов Ўзбекистон фирибгарликка йўл қўймаслик учун электрон овоз беришга ўтишни режалаштиряптими, деган саволга онлайн овоз бериш тизими идеал эмас, деб жавоб берди. «Баъзи одамлар электрон тизимда қандай овозини берганини кимдир билишини хоҳламайди», деди у.

Тошкент шаҳри ҳокими Конституциядаги ўзгаришларни тарғиб қилувчи гуруҳлар тузилишини маъқуллади

Тошкент шаҳри ҳокими в.б. Шавкат Умурзоқов янги Конституция лойиҳаси тарғиботи учун гуруҳлар тузилишини маъқуллади.

Жўрабек Раҳимов Хоразм вилояти ҳокими этиб тасдиқланди

Шавкат Мирзиёев иштирокидаги сессияда Хоразм вилояти ҳокими лавозимига ҳоким вазифасини бажариб келаётган Жўрабек Раҳимов номзоди тасдиқланди.Шавкат Мирзиёев 31 март куни Қорақалпоғистондан Хоразм вилоятига келди, деб хабар бермоқда президент матбуот хизмати.

Митинглар тўғрисидаги қонун лойиҳаси президент Администрациясида кўриб чиқилмоқда — Адлия вазирлиги

«Митинглар тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган ҳамда ҳозирда президент Администрациясида кўриб чиқилмоқда, дея маълум қилди Адлия вазирлиги департамент бошлиғи. Митингларни ташкил этиш тартиби ҳали ҳам қонунларда белгиланмаган, бироқ уни бузганлик учун жавобгарлик бор.

Ўзбекистонда маъмурий ислоҳотлар доирасида давлат муассасаларида ишдан бўшатиш вақтинча тўхтатилди

Ўзбекистонда штатларни қисқартиришни кўзда тутган маъмурий ислоҳотлар доирасида давлат органларида ишдан бўшатиш вақтинча тўхтатилди.Ўзбекистон Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги штатларни қисқартиришни кўзда тутувчи маъмурий ислоҳот доирасида давлат органларидаги ходимларни қисқартириш тўхтатилганига изоҳ берди.

«Партияни рўйхатдан ўтказиш учун 20 минг имзо кўп эмас» — Ўзбекистон адлия вазири

Ўзбекистон адлия вазири Акбар Тошқуловнинг айтишича, партияни рўйхатдан ўтказиш учун 20 минг имзо унчалик кўп эмас. «Агар ҳар 5 ёки 10 минг киши партия очаверса, улар сони қанча бўлади?» — деди у.

Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонга борди

30 март куни Ўзбекистон президенти ҳудудлар ривожи ва аҳоли ҳаёти билан танишиш мақсадида Қорақалпоғистонга борди. Ташриф давомида янги корхоналар ишга туширилиши, ёшлар билан мулоқот қилиш ҳам режалаштирилган.

Ўзбекистонда вазирлик ва давлат ташкилотларининг очиқлик индекси эълон қилинди

Антикоррупция агентлиги 2022 йил учун давлат органлари ва ташкилотларининг очиқлик индексини эълон қилди. Унда биринчи учталикни Статистика агентлиги, Божхона қўмитаси ва Тошкент вилояти ҳокимлиги эгаллаган бўлса, сўнгги ўринларни «Қишлоққурилиш инвест», «Йўлқурилиш» ва МТРК банд қилди.

«Биз учун фактлар гапиради». ДИИҲБ Ўзбекистонда референдумни кузатиш миссиясини ишга туширди

ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси Ўзбекистондаги конституциявий референдумни кузатиш учун миссия очди. «Бизнинг ролимиз аралашиш эмас, балки жараённи кузатиш ва ҳисобот бериш.

Ўзбекистон Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони билан ҳамкорлик ўрнатмоқда

Шавкат Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони делегациясини қабул қилди. Ташриф доирасида Ўзбекистон энергетика вазири ва Huadian Xinjiang компанияси раҳбари Навоий ва Фарғона вилоятларида қуёш электр станцияларини қуриш бўйича ўзаро англашув меморандумини ҳам имзолади.

5+5 ёки 5+7?

Конституциянинг янгиланиши билан президентнинг амалдаги ваколат муддати ўзгарадими? «Газета.uz» мухбири шу ҳақда адлия вазири Акбар Тошқуловга мурожаат қилиб, қонун лойиҳасидаги оддий фуқаролар учун тушунишга қийин бўлган жумлаларга аниқлик киритишни сўради.

Пойтахтга вақтинча ҳоким бўлган Бахтиёр Раҳмонов ўринбосарликка қайтди

Вақтинча пойтахт ҳокими бўлган Бахтиёр Раҳмонов Тошкент шаҳри ҳокимининг қурилиш, коммуникацияларни ривожлантириш, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. У аввал ҳам ҳоким ўринбосари сифатида фаолият юритган.

Қозоғистон Ўзбекистон билан чегарани демаркациялаш тўғрисидаги битимни ратификация қилди

Қозоғистон президенти Ўзбекистон билан давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисидаги битимни ратификациялаш бўйича қонунни имзолади. Битим икки давлат президентлари томонидан 2022 йилнинг декабрида Тошкентда имзоланган.

Венгрияда Ўзбекистон элчихонаси очилди

Будапештда Ўзбекистон элчихонаси очилди. Маросимда Ўзбекистон ва Венгрия ташқи ишлар вазирлари Бахтиёр Саидов ва Петер Сийярто иштирок этди.

Хорижда 55 та референдум участкаси тузилади — МСК

МСК Конституция бўйича ўтказиладиган референдум учун чет давлатларда 55 та участкалари тузилишини маълум қилди. Хусусан, Россияда 7 та, Қозоғистон ва Хитойда 3 тадан, АҚШ, БАА, Германия, Жанубий Корея, Саудия Арабистони, Туркияда 2 тадан ташкил этилади.

Саида Мирзиёева АҚШдаги «Тинчлик корпуси» ва Оқ уйда учрашувлар ўтказди

Президент Администрацияси шўъба мудири Саида Мирзиёева АҚШга ташрифи чоғида Америка «Тинчлик корпуси» кўнгиллиларининг Ўзбекистондаги фаолиятини қайта тиклаш ҳамда гендер тенглигини биргаликда тарғиб қилиш масалаларини муҳокама қилди.Ўзбекистон президенти Администрациясининг коммуникациялар ва ахборот сиёсати шўъбаси мудири Саида Мирзиёева АҚШга ташрифи доирасида Вашингтонда Тинчлик корпуси бош директори ўринбосари Томас Пан билан учрашди.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи ҳибсга олинди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи Афзал Ирматов ҳибсга олинди. Ҳозирда унинг хатти-ҳаракатлари юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.

Агриппина Шинга 3 нафар ўринбосар тайинланди

Фаррух Бобоев Мактабгача таълим агентлиги директорига биринчи ўринбосар, Оятилло Рахматиллаев ва Нодир Муслитдинов эса ўринбосарлар этиб тайинланди.Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Мактабгача таълим агентлиги директорига ўринбосарлар тайинланди.

Бектош Сайипов Қашқадарё вилояти прокурори бўлди

Наманган вилояти прокурори лавозимида ишлаб келган Бектош Сайипов Қашқадарё вилоятига прокурор этиб тайинланди.Бош прокурорнинг буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Бектош Рахимович Сайипов Қашқадарё вилояти прокурори лавозимига тайинланди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.

Саида Мирзиёева БМТда «Орол маданияти саммити» лойиҳасини тақдим этди

Президент Администрацияси шўъба мудири Саида Мирзиёева БМТнинг сув ресурслари бўйича конференциясида сўзга чиқиб, «Орол маданияти саммити» лойиҳасини тақдим этди. «Санъат, дизайн ва маданият Оролбўйидаги муаммолардан хабардорликни оширишда ҳал қилувчи роль ўйнаши мумкин», — деди у.

Улуғбек Розуқулов яна «Ўзавтосаноат» раҳбари бўлди

Улуғбек Розуқулов яна «Ўзавтосаноат» компанияси бошқаруви раиси бўлди. У аввал бош вазир ўринбосари ва миллий авиакомпания раҳбари лавозимларида ҳам фаолият юритган.

Асака тумани собиқ ҳокимига озодликни чеклаш жазоси тайинланди

Андижон вилояти Асака тумани собиқ ҳокими Мансур Алихоновга нисбатан 3 йил 1 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Шунингдек, туманнинг икки мансабдорига ҳам суд ҳукми ўқилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.