Шавкат Мирзиёев декабрда Қирғизистонга боради

Шавкат Мирзиёев келгуси ойда Қирғизистонга ташриф буюради. Президент матбуот хизмати қайд этишича, «эришилган келишувлар асосида чегара масалалари ҳал қилингани мисли кўрилмаган ютуғ бўлди».

«Путин Россияни империяга айлантиришни орзу қилиб, бор қудратига ҳам зарба бериб қўйди» — Камолиддин Раббимов

Сиёсатшунос Камолиддин Раббимов Европарламент Россияни «террор ҳомийси бўлган давлат» сифатида тан олганини изоҳлар экан, «Путин Россияни империяга айлантиришни орзу қилиб, бор қудратига ҳам тарихий зарба бериб қўйди», деди. Унинг фикрича, «Россия бу вазиятдан заиф ва ўта заиф ҳолатда чиқади».

Мирзиёев ва Макрон Луврда Ўзбекистон кўргазмасини очдилар (фото)

Шавкат Мирзиёев ва Эммануэль Макрон Луврда «Ўзбекистон воҳалари хазиналари. Карвон йўллари чорраҳасида» кўргазмасини очдилар.

«Инвесторлар Ўзбекистон деганда барқарорлик ва келажакка ишончни тасаввур қилишига интилаяпмиз» — Шавкат Мирзиёев

Президент Парижда «Airbus», «Orano», «Suez», «Alstom», «Total Eren», «EDF» каби йирик компаниялар раҳбарлари билан учрашди. У франциялик тадбиркорларни ишлаб чиқариш учун зарур инфратузилма билан таъминлаш, имтиёзлар ва кафолатланган харидлар воситасида қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.

Ўзбекистон президенти Францияга келди

Шавкат Мирзиёев Францияга расмий ташриф билан келди. У Эммануэл Макрон билан учрашиб, Лувр ва Араб дунёси институтида Ўзбекистоннинг қадимий маданияти кўргазмаларининг очилишида иштирок этади.

Шавкат Мирзиёев Парижга жўнаб кетди

Франция президенти Эммануэль Макроннинг таклифи билан Шавкат Мирзиёев Парижга жўнаб кетди. Ташрифда Елисей саройида олий даражадаги музокаралар ва Франция Миллий йиғинида учрашув ўтказилиши режалаштирилган.

Тоқаев расман президент сайлови ғолиби деб эълон қилинди

Қозоғистон Марказий сайлов комиссияси якшанба куни бўлиб ўтган сайловда Қасим-Жомарт Тоқаев сайловчиларнинг 81,31 фоиз овозини олганини маълум қилди. Овоз берувчиларнинг 5,8 фоизи «Барчага қарши» пунктини танлаган.

Мирзиёев Тоқаевни президент сайловидаги «ишончли ғалаба» билан табриклади

Экзит-полл натижаларига кўра, 20 ноябрь куни бўлиб ўтган навбатдан ташқари президент сайловида Қосим-Жомарт Тоқаев ғалаба қозонди. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев телефон орқали мулоқот чоғида уни сайловдаги «ишончли ғалаба» билан табриклади.

Тошкентда Қозоғистон президенти сайловида иштирок этганлар 96 фоизни ташкил қилди

Қозоғистоннинг Тошкентдаги элчихонасида ташкил этилган участкада 621 нафар сайловчидан 591 нафари овоз берди. Сайловда қатнашганларнинг тахминий кўрсаткичи 69 фоиздан кўпроқни ташкил қилди, энг юқори — Жетису вилоятида, энг ками эса — Олмаотада — 28,7%.

«Қайси участкага боришни ўзимиз ҳал қилдик». Халқаро кузатувчилар Қозоғистондаги сайлов жараёни ҳақида

Қозоғистондаги президент сайловларида қатнашаётган халқаро кузатувчилар, жумладан Фаластин, Италия, Ўзбекистон, АҚШ, Канада вакиллари ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Фаластин элчиси қайси участкага боришни ўзи ҳал қилганини айтса, АҚШ вакили норозилик намойишлари бўлмаганини таъкидлади.

Тадбиркорни «қаматтириб қўйгани»ни айтиб, сўкинган Ангрен шаҳри ҳокимига чора кўрилади

Ангрен шаҳри ҳокими Алишер Раимов ҳудудда қурилаётган Президент мактаби таъминотчилари билан мулоқот чоғида ҳақоратли сўзлар ишлатган. Тошкент вилояти ҳокимлигининг Одоб-ахлоқ комиссияси вилоят ҳокимидан Раимовга чора кўришни сўради.

ОАВ: Усмонов иши Германия ва Ўзбекистон ўртасида зиддиятни келтириб чиқарди

Германияда тадбиркор Алишер Усмонов устидан олиб борилаётган тергов Германия ва Ўзбекистон ўртасидаги дипломатик муносабатларни кескинлаштирди, дея хабар қилди Spiegel журнали.Германияда солиқ тўлашдан бўйин товлаганликда гумонланаётган асли ўзбекистонлик россиялик тадбиркор Алишер Усмоновга нисбатан олиб борилган тергов Германия ва Ўзбекистон ўртасидаги дипломатик муносабатларни кескинлаштирди.

Фото: Қозоғистонда президент сайловлари бўлиб ўтмоқда

Якшанба тонгида Қозоғистонда навбатдан ташқари президент сайлови бошланди. Илк сайлов участкаси Токиода очилди, овоз бериш жараёнлари охирги бўлиб Сан-Францискода тугайди.

Ўзбекистон Олий суди раисига ўринбосар сайланди

Сенатнинг 19 ноябрдаги мажлисида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Шухрат Полванов Олий суд раиси ўринбосари этиб сайланди. Шу мажлисда Гулнора Мирзаева, Абдикамал Абдикаримов ва Аскар Бекманов Олий суд судьялигига сайланди.

Қозоғистонда президент сайлови: 6 нафар номзод, барчага қарши овоз бериш имконияти, 7 йиллик муддат

Якшанба куни Қозоғистонда навбатдан ташқари президент сайлови бўлиб ўтади. Бу сафар қозоқ халқида барча номзодга қарши овоз бериш имконияти ҳам мавжуд.

Президент атмосфера ҳавоси ифлосланганини тилга олди

Президент «Яшил макон» лойиҳасини кенгайтиришга оид таклифлар тақдимоти билан танишди. Унда атмосфера ҳавоси ифлослангани ҳақида ҳам сўз борди.

Сенат Қирғизистон билан имзоланган чегара шартномаларини маъқуллади

Сенаторлар ўзбек-қирғиз чегарасининг алоҳида участкалари тўғрисидаги шартномани ҳамда Андижон (Кампиробод) сув омборини биргаликда бошқариш тўғрисидаги битимни ратификация қилиш ҳақидаги қонунларни маъқуллади. Ушбу қонунлар парламент қуйи палатаси томонидан 14 ноябрь куни қабул қилинган эди.

Афғонистондан ўтган авиатехника «ҳукуматлар ўртасидаги муҳокама мавзуси бўлиб қолмоқда» — АҚШ элчиси

Афғонистондан Ўзбекистонга ўтган йили олиб ўтилган ҳарбий авиатехника келажагига доир музокаралар ҳамон давом этмоқда. Бу ҳақда АҚШнинг Тошкентдаги янги элчиси Жонатан Хеник маълум қилди.

«Марказий Осиё мамлакатларининг ҳамкор танлашда эркин бўлиш ҳуқуқини қўллаб-қувватлаймиз» — Жозеп Боррель

Марказий Осиёдаги ҳамкорлар, худди Европа каби, стратегик автономликни истайди, Евроиттифоқ уларнинг тарихий ё жуғрофий ўзига хосликлардан қатъи назар бирор бир халқаро ҳамкорга муте бўлиб қолмаслик истагини ҳурмат қилади, деди ЕИнинг олий вакили Жозеп Боррель Самарқанддаги анжуманда.Самарқандда Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё ўртасида ўзаро боғлиқлик бўйича «Барқарор ўсиш учун глобал дарвоза» халқаро конференцияси бўлиб ўтмоқда, дея хабар бермоқда «Газета.uz» мухбири.

Украинадаги уруш Марказий Осиё учун глобал оқибатлар келтириб чиқаради — Боррель

Россиянинг Украинага агрессияси Марказий Осиё учун глобал оқибатлар келтириб чиқаради, чунки халқаро ҳамкорлик издан чиқади. Европа дипломатиясининг раҳбари Жозеп Боррелнинг фикрича, ҳамкорликнинг мустаҳкамланишигина уруш сабаб юзага келган инқироз оқибатларини енгиб ўтишга ёрдам беради.

Ўзбекистон байроғини уйларга осиб қўйишга рухсат берилиши мумкин

ЎзЛиДеп партияси давлат байроғидан фойдаланишга қўйиладиган талабларни соддалаштиришни таклиф қилмоқда. Ундан, хусусан, фуқароларнинг уйда ва иш жойида эркин фойдаланишига рухсат берилиши мумкин.

Ўзбекистон президенти расмий ташриф билан Францияда бўлади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 21−22 ноябрь кунлари расмий ташриф билан Францияда бўлади. Ташриф дастурида Парижда олий даражадаги икки томонлама музокаралар, ушбу мамлакатнинг етакчи компания ва банклари раҳбарлари иштирокида ишбилармонлик тадбирларини ўтказиш кўзда тутилган.

Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси 18 ноябрь куни чақирилади

Сенатнинг ўттиз бешинчи ялпи мажлиси 18 ноябрь куни чақирилади. Унда Туркия ва Ўзбекистон ўртасида ҳарбий битимни ратификация қилиш ҳамда маҳкумлар ҳуқуқлари борасидаги қатор қонунлар кўриб чиқилади.

Акбар Тошқулов адлия вазири этиб тайинланди

Тошкент давлат юридик университети ректори Акбар Тошқулов Адлия вазирлигига раҳбар бўлди. У шу кунларда президент маслаҳатчиси лавозимига тайинланган Русланбек Давлетовнинг ўрнини эгаллади.

Ўзбекистон COP27`да Минтақавий иқлим кенгашини тузишни таклиф қилди

Сенат раиси Танзила Нарбаева Шарм ал-Шайхда бўлиб ўтган БМТнинг иқлим бўйича конференцияси (COP27)да нутқ сўзлади. У Минтақавий иқлим кенгашини тузишни таклиф қилди ва Ўзбекистон «яшил» иқтисодиёт тамойилларини жорий этиш орқали иқтисодий тараққиётга эришишни мақсад қилганини таъкидлади.

АҚШнинг янги элчиси Ўзбекистондаги миссиясини бошлади

АҚШнинг Ўзбекистондаги янги элчиси Жонатан Хеник Ўзбекистон ташқи ишлар вазирига ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди. Владимир Норов унга янги лавозимида муваффақиятлар тилади.

Турсинхан Худайбергенов лавозими ўзгарди

Президент 2016 йил декабрдан буён фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келаётган Турсинхан Худайбергеновни ўзининг Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантириш масалалари буйича маслаҳатчиси этиб тайинлади.Ўзбекистон президентининг фармони билан Худайбергенов Турсинхан Айдарович Президентнинг Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантириш масалалари буйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди, дея хабар қилди давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов.

Зойир Мирзаев Сенат аъзоси этиб сайланди

Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларининг қўшма йиғилишида Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Сенат аъзоси этиб сайланди.Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларининг қўшма йиғилишида Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Сенат аъзоси этиб сайланди, дея хабар бермоқда ҳокимлик матбуот хизмати.

Шавкат Мирзиёев Тошкентда ЮНЕСКО минтақавий марказини ташкил этишни таклиф қилди

Шавкат Мирзиёев Тошкентда бўлиб ўтган кичик ёшдаги болаларни тарбиялаш ва таълим бериш бўйича Бутунжаҳон конференциясида нутқ сўзлади. Давлат раҳбари 2025 йилда болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражаси 80 фоизга етказилишни таъкидлади.

Русланбек Давлетов президент маслаҳатчиси этиб тайинланди

Русланбек Давлетов президентнинг ижтимоий-сиёсий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.Адлия вазири Русланбек Давлетов президентнинг ижтимоий-сиёсий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.