АҚШнинг Ўзбекистондаги янги элчиси Жонатан Хеник Ўзбекистон ташқи ишлар вазирига ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди. Владимир Норов унга янги лавозимида муваффақиятлар тилади.
Президент 2016 йил декабрдан буён фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келаётган Турсинхан Худайбергеновни ўзининг Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантириш масалалари буйича маслаҳатчиси этиб тайинлади.Ўзбекистон президентининг фармони билан Худайбергенов Турсинхан Айдарович Президентнинг Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантириш масалалари буйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди, дея хабар қилди давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов.
Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларининг қўшма йиғилишида Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Сенат аъзоси этиб сайланди.Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларининг қўшма йиғилишида Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Сенат аъзоси этиб сайланди, дея хабар бермоқда ҳокимлик матбуот хизмати.
Шавкат Мирзиёев Тошкентда бўлиб ўтган кичик ёшдаги болаларни тарбиялаш ва таълим бериш бўйича Бутунжаҳон конференциясида нутқ сўзлади. Давлат раҳбари 2025 йилда болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражаси 80 фоизга етказилишни таъкидлади.
Русланбек Давлетов президентнинг ижтимоий-сиёсий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.Адлия вазири Русланбек Давлетов президентнинг ижтимоий-сиёсий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.
Фурқат Сидиқов ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, Баҳромжон Аълоев ТИВ раҳбари ўринбосари этиб тайинланди.Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбариятида кадрлар ўзгарди.
Қонунчилик палатаси Ўзбек-Қирғиз давлат чегарасининг айрим участкалари ҳамда Андижон (Кампир-обод) сув омбори сув ресурсларини биргаликда бошқариш тўғрисидаги ҳужжатларни ратификация қилиш тўғрисидаги қонунларни маъқуллади. Бош вазир Абдулла Арипов ҳудудлар алмашинуви тафсилотларини маълум қилди.
Президент фармойиши билан Саида Мирзиёева президент Администрацияси Ижро этувчи аппаратининг Коммуникациялар ва ахборот сиёсати бўйича шўъба мудири лавозимига тайинланди. Шунингдек, у ижтимоий соҳа, маданият ва таълим соҳаларидаги ислоҳотлар ижросининг боришини ҳам назорат қилади.
Ўзбекистон президенти Истанбул шаҳрида юз берган портлаш оқибатида инсонлар қурбон бўлгани ва жиддий жароҳат олгани муносабати билан Режеп Таййип Эрдўғанга таъзия билдирди.Президент Шавкат Мирзиёев Туркиянинг Истанбул шаҳри Бейўғли туманидаги Истиқлол кўчасида юз берган портлаш оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва жиддий жароҳат олгани муносабати билан президент Режеп Таййип Эрдўғанга таъзия йўллади.
Самарқандда бўлиб ўтган ТДТ саммитида аъзо давлатлар ўртасида Савдони енгиллаштириш стратегияси тасдиқланди ва Соддалаштирилган божхона коридорлари тизимини шакллантириш тўғрисидаги битим имзоланди. Шунингдек, Туркий инвестиция фондини қисқа муддатларда ташкил этишга қарор қилинди.
Самарқандда 10 ноябрь куни Ўзбекистон, Туркия, Озарбайжон ва Венгриянинг биринчи хонимлари махсус ташкил этилган «Ўзбекистон ранглари» кўргазмасига ташриф буюрди.10 ноябрь куни Самарқанд саммити меҳмонлари учун ўтказилган маданий дастурда Ўзбекистоннинг биринчи хоними Зироат Мирзиёева, Туркия президентининг рафиқаси Эмине Эрдўған, Озарбойжон президенти рафиқаси, мамлакат вице-президенти Меҳрибон Алиева ҳамда Венгрия бош вазирининг рафиқаси Анико Левайни иштирок этди.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған ТДТ Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишидаги нутқида Шимолий Кипр ташкилотга кузатувчи сифатида аъзо бўлгани ҳақида гапирди. Ўзбекистон ТИВ раҳбари Шимолий Кипрни мустақил давлат сифатида тан олиш ҳақида гап бўлиш мумкин эмаслигини таъкидлади.
Туркий давлатлар ташкилоти саммитининг асосий тадбиридан сўнг, Ўзбекистон, Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Венгрия ва Туркманистон етакчилари Регистон майдонида дарахт экишди. Шу куннинг ўзида Ўзбекистонда 2,5 млн туп, қолаверса, Озарбайжонда 111 минг туп дарахт экиш кўзда тутилган.
Мукофотларни топшираркан, Шавкат Мирзиёев Эрдоғаннинг «туркий давлатлар мустақиллигини мустаҳкамлашдаги жонбозлиги»ни, Бердимуҳамедовнинг «ёш авлод тарбиясига катта ижобий таъсир кўрсаётган маърифий асарлари»ни қайд этиб ўтди. Марҳум адиб Чингиз Айтматов Алишер Навоий мукофоти билан тақдирланди.
ТДТ саммитида Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ташкилотнинг Рақамлаштириш марказини ташкил этиш таклифини илгари сурди. Тузилма савдо, транспорт, сув ресурсларидан фойдаланиш, ахборот хавфсизлиги ва бошқа тармоқлар учун зарур рақамли ечимларни ишлаб чиқиш имконини беради.
Ўзбекистон президенти ТДТ саммитида «сўнгги пайтларда жаҳоннинг турли нуқталаридаги зиддиятли воқеалар туркий дунёнинг умумий хавфсизлигига ҳам таъсир ўтказаяпти», дея таъкидлади. Бундан ташқари, Шавкат Мирзиёев Афғонистон масаласи ҳеч қачон назардан четда қолмаслиги ҳам муҳимлигини эслатиб ўтди.
Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилоти саммити иштирокчиларига Ўзбекистоннинг 2023 йилни Туркий цивилизациянинг юксалиш йили, деб эълон қилиш таклифини қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдирди. «Мен ишонаман, Туркий дунёни буюк келажак кутмоқда», — деди у.
ТДТ саммитида Шавкат Мирзиёев аъзо мамлакатлар бугунги кунда кескин геосиёсий зиддиятлар ва глобал иқтисодий инқироз билан боғлиқ синовларни бошдан кечираётганини таъкидлади. «Қийинчиликларни дўстлик, ҳамкорлик ва бир-биримизни қўллаб-қувватлаш орқали енгиб ўтишга қодирмиз», — деди Шавкат Мирзиёев.
Адлия вазирлиги E-qaror порталида Тошкент ҳокимлигининг шаҳар бюджетига оид ҳужжатлари аввал «ўчирилгани», сўнгра қайта тиклангани юзасидан изоҳ берди. Вазирлик маълумотларига кўра, фақат ҳокимлар ҳужжатларни эълон қилиш ва улардан фойдаланишни чеклаш ҳуқуқига эга.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов Туркий давлатлар ташкилотини суверенитет, ҳудудий яхлитлик ва хавфсизликка таҳдидларни енгиш учун биргаликдаги имкониятларни оширишга чақирди.Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов 10 ноябрь куни Самарқандда бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилоти ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида сўзга чиқди.
Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған Ўзбекистоннинг «Олий даражали Имом Ал-Бухорий» ордени билан тақдирланди. Унга бу юксак мукофотни давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев топширди.
Ўзбекистон ТИВ Украина элчиси билан учрашувда, Украина Мудофаа вазирлигининг Ўзбекистон санкция чекловларини четлаб ўтиб, Россияга икки мақсадли маҳсулотлар етказиб бергани ҳақидаги «асоссиз баёноти» юзасидан «жиддий хавотир билдирди».10 ноябрь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Украинанинг фавқулодда ва мухтор элчиси Николай Дорошенко билан учрашув бўлиб ўтди.
Самарқанд шаҳрида Туркий давлатлар ташкилоти саммити доирасида Ўзбекистон ва Венгрия етакчилари учрашув ўтказди. Шавкат Мирзиёев ва Виктор Орбан музокара саноат, кимё тармоғи, фармацевтика, банк-молия, транспорт ва логистика соҳаларидаги инвестиция лойиҳалари юзасидан фикр алмашди.
Туркий давлатлар ташкилоти Инвестиция жамғармаси таъсис этилади. Ташкилотга аъзо давлатларнинг иқтисодиёт ва савдо вазирлари тегишли битимни имзолашни келишиб олди.
Шавкат Мирзиёев 10−11 ноябрь кунлари бўлиб ўтадиган Туркий давлатлар ташкилоти саммити тадбирларида иштирок этиш учун Самарқанд шаҳрига борди. Давлат раҳбари тадбир олдидан Имом Бухорий мақбараси ва Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди.
Ўзбекистон Европа Иттифоқидан Алишер Усмоновга нисбатан жорий этилган санкцияларни бекор қилишни сўради. Financial Times’нинг ёзишича, Ўзбекистон томони бу илтимосни амалдаги чекловлар миллиардернинг мамлакат иқтисодиётига инвестициялар киритишига халал бераётгани билан изоҳлаган.
Ташқи ишлар вазири Владимир Норов Жазоирнинг янги тайинланган элчиси Бумедиан Геннаднинг ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди. Томонлар Жазоир компанияларининг Ўзбекистонда автомобилсозлик, нефть-газ саноати, АКТ ва қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги лойиҳаларда иштирокини муҳокама қилди.
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Владимир Норов қирғизистонлик ҳамкасби Жээнбек Кулубаев билан Андижон (Кампир-Обод) сув омбори бўйича битимни имзолади. Бундан ташқари, вазирлар президент Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга ташрифига тайёргарлик кўриш масаласини ҳам муҳокама қилди.
Германия ТИВ раҳбари Анналена Бербок Ўзбекистонга ташрифи чоғида, унинг келиши — Ўзбекистон ва Қозоғистон учун ҳамкорликни кенгайтириш учун сигнал эканини таъкидлади. Шунингдек, у Марказий Осиёда Россия ва Хитой таъсирининг тўғридан-тўғри ортишига йўл қўймасликка чақирди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бурбок билан учрашди. Учрашув якунлари бўйича Владимир Норов журналистларга мамлакат Германия билан олий даражада мулоқот ўрнатиш, Германия канцлери Олаф Шольц билан учрашув ташкил этишдан манфаатдорлигини таъкидлади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.