Ўзбекистон ТИВ раҳбари Владимир Норовнинг Қирғизистон ташқи ишлар вазири Жээнбек Кулубаев билан учрашуви доирасида бир қатор ҳужжатлар имзоланди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.
2022 йил 3 ноябрь куни Бишкек шаҳрида Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги давраси бўлиб ўтди. Ташқи ишлар вазирлари Владимир Норов ва Жээнбек Кулубаев бошчилигидаги делегациялар Ўзбекистон-Қирғизистон ўртасидаги икки ва кўп томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди.
Бўлажак олий даражадаги қўшма тадбирлар, шу жумладан, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистон давлат ташрифига тайёргарлик кўришга алоҳида эътибор қаратилди.
Биргаликда йирик инфратузилма ва энергетика лойиҳаларини амалга ошириш, жумладан, «Хитой — Қирғизистон — Ўзбекистон» темир йўлини қуриш масалалари алоҳида муҳокама қилинди.
Маданий-гуманитар йўналишда қатор қўшма тадбирларни ўтказиш юзасидан фикр алмашинилди.
«Умуман олганда, баҳсли ерларнинг деярли 99 фоизи бизнинг фойдамизга. Кемпир-Обод авваллари тўлиқ ўзбек томони назоратида бўлган, аммо энди биз 50/50 улушга эга қўшма корхона тузамиз ва [сув омбори] тўғонини биргаликда бошқарамиз, деб келишиб олдик», — деб ёганди у Facebook`да.
Қирғизистон раҳбарининг сўзларига кўра, сув омборидаги сув сатҳи 908-горизонталдан 900-гача пасаяди. Натижада сув омбори қирғоғидаги 1246 гектар ер бўшатилади ва қирғиз халқи ундан қишлоқ хўжалигида фойдаланиши мумкин бўлади.
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев 10 октябрь куни мамлакат парламентининг тегишли қўмитаси йиғилишида Ўзбекистон билан чегара чизиғи бўйича келишув лойиҳаси, қўшни давлатга қанча ер берилгани ва Қирғизистон нима олгани ҳақида маълумот берганди. Унга кўра, Қирғизистонга 19 минг гектардан зиёд, Кампир-Обод (Андижон) сув омбори сувлари ҳудуди — 4485 гектар ер Ўзбекистонга берилиши қайд этилган.
Воқеадан икки кун аввал қўмита ўзининг Facebook`даги саҳифасида Ўзбекистон президентига Садир Жапаров билан имзоланиши режалаштирилган келишувни «халқларимиз учун стратегик, ҳаётий муҳим сув ресурслари атрофидаги муаммоли ва мунозарали масалалар ҳал этилгунга қадар кечиктириш» сўралган мурожаатини эълон қилган эди.
Қўмита парламентнинг Халқаро ишлар, мудофаа, хавфсизлик ва миграция масалалари бўйича профиль қўмитасининг бор-йўғи иккита йиғилиши Кампир-Обод масаласини муҳокама қилганини маълум қилди. «Муҳокама депутатларга тўлиқ бўлмаган ҳужжатлар ва маълумотлар рўйхати тақдим этилган ҳолда жамоатчилик учун ёпиқ режимда ўтказилди», — дейилади мурожаатда. Жамоатчиликнинг ошкора муҳокама талаби фуқаролик жамияти вакилларининг оммавий ҳибсга олинишига олиб келди, дейилади қўмита мурожаатида.
Фаоллар «Кампир-Обод сув омборини ҳамкорликда бошқариш билан боғлиқ муаммолар ва оқибатларини ҳал қилишда янада эҳтиёткор ёндашиш, икки биродар халқ ўртасидаги низо эмас, балки манфаат манбаи бўлиб қолиши»га чақирганди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.