Шавкат Мирзиёев Самарқандга борди

Шавкат Мирзиёев Самарқандга борди

Шавкат Мирзиёев 10−11 ноябрь кунлари бўлиб ўтадиган Туркий давлатлар ташкилоти саммити тадбирларида иштирок этиш учун Самарқанд шаҳрига борди. Давлат раҳбари тадбир олдидан Имом Бухорий мақбараси ва Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди.

Президент Шавкат Мирзиёев 10−11 ноябрь кунлари бўлиб ўтадиган Туркий давлатлар ташкилоти саммитида иштирок этиш учун Самарқандга ташриф буюрди, дея хабар бермоқда унинг матбуот хизмати.

Давлат раҳбари тадбир олдидан, анъанадагидек, Имом Бухорий мақбараси зиёрат қилди. Қуръон тиловат этилиб, дуо ўқилди.

Шунингдек, у биринчи президент Ислом Каримов қабрини ҳам зиёрат қилди.

Эслатиб ўтамиз, бу 2021 йил ноябрь ойида Туркий Кенгаш ўрнига тузилган Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммити бўлади. Ташкилотга Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва Ўзбекистон аъзо ҳисобланади. Венгрия ва Туркманистон кузатувчи мақомида.

Шавкат Мирзиёев Самарқандга борди
Шавкат Мирзиёев Самарқандга борди
Шавкат Мирзиёев Самарқандга борди
Шавкат Мирзиёев Самарқандга борди
Шавкат Мирзиёев Самарқандга борди
Шавкат Мирзиёев Самарқандга борди
Шавкат Мирзиёев Самарқандга борди
Шавкат Мирзиёев Самарқандга борди
Шавкат Мирзиёев Самарқандга борди
Шавкат Мирзиёев Самарқандга борди

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.