ТИВ расмий вакили «Жибек жоли» ўтиш пунктида Қозоғистондаги тартибсизликларда иштирок этганликда гумон қилиниб, қўлга олинган шахс Ўзбекистон фуқароси эканлигини рад этди.Шу кунларда қатор ОАВларда Қозоғистонда содир бўлган тартибсизликларда иштирок этишда гумон қилинаётган Ўзбекистон фуқаросининг 17 январь куни Туркистон вилояти (Қозоғистон) «Жибек жоли» ўтиш пунктида қўлга олинганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.
Бош прокурорнинг буйруғига асосан Наманган вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари Сирожиддин Эшқувватов Андижон вилояти прокурори лавозимига тайинланди.Бош прокурорнинг буйруғига асосан Эшқувватов Сирожиддин Қоршибаевич Андижон вилояти прокурори лавозимига тайинланди, деб хабар берди вилоят ҳокимияти матбуот хизмати.
Ўзбекистон президенти 5 январь куни қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқиб, 7 январь куни одатдаги тартибда ишлашга киришган эди. Давлат раҳбарининг матбуот котиби Шерзод Асадов айнан Қозоғистондаги тартибсизликлар туфайли Шавкат Мирзиёев меҳнат таътилидан 2 кунда қайтгани маълум қилди.
Global Firepower Index рейтингида Ўзбекистон Қуролли Кучлари Марказий Осиёда биринчи, МДҲ давлатлари орасида тўртинчи ва дунёнинг 140 мамлакати орасида 54 ўринни эгаллаган. Мамлакат ҳарбий қудратининг таҳлили.
Президент ҳоким ёрдамчиларини ҳеч қайси ҳоким ёки раҳбар мажлисларга чақирмаслиги, турли ҳисоботлар билан «кўмиб ташламаслиги», ҳокимлар улар учун фақат шароит яратиб бериши кераклигини таъкидлади. «Ҳоким ёрдамчилари ҳар қандай бюрократиядан холи бўлиши лозим», — деди Шавкат Мирзиёев.
Президент Шавкат Мирзиёев Хавфсизлик кенгаши йиғилишида Александр Лукашенконинг Қозоғистондаги воқеалар ортидан Ўзбекистон сабоқ олиши кераклиги ҳақидаги гапларига муносабат билдирди. У мазкур баёнотни «асоссиз» деб атади.
Президент Шавкат Мирзиёев Мудофаани бошқариш миллий маркази очилишида иштирок этди. Мазкур марказ мамлакатдаги барча куч тузилмалари фаолиятини мувофиқлаштиришга ихтисослашган.
Шавкат Мирзиёев Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида Қозоғистондаги вазиятга тўхталиб ўтди. «Биз учун яқин қўшни ва қардош Қозоғистонда содир бўлган воқеалар ҳаммамизни жиддий ташвишга солди», — деди у.
Сенат «Газета.uz» нинг ҳокимларнинг халқ депутатлари кенгаши раиси мақомини бекор қилишга оид ҳужжат 2,5 йил олдин тайёрлангани, бироқ қабул қилинмагани ҳақидаги мақоласи юзасидан муносабат билдирди. Таъкидланишича, «қуйи палатада муҳокама қилинмаган қонун лойиҳаси Сенатда ҳам кўриб чиқилмаган».
«Толибон» Ўзбекистон ва Тожикистон расмийларини ушбу давлатларга олиб кетилган афғон самолётлари ва вертолётларини қайтаришга чақирди. Афғонистон муваққат ҳукумати мудофаа вазири в. б.
Ҳозирга қадар жиноят ишлари бўйича судлар томонидан кўриб чиқилган 9 турдаги маъмурий иш, шу жумладан ер участкасини ноқонуний олиб қўйиш, хусусий мулк ҳуқуқини бузиш, тадбиркорлар фаолиятини текшириш эндиликда Бизнес-омбудсман, унинг ўринбосарлари ва вакил девони бош инспекторлари томонидан кўриб чиқилади.Президент 11 январь куни «Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 245 ва 2458-моддаларига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги [ЎРҚ-744-сон] қонунни имзоланди.
10 январдан Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида 9311 нафар ҳоким ёрдамчилари ўз фаолиятини бошлади. Энг кўп ҳоким ёрдамчилари Самарқанд (1120), Фарғона (1055) ва Тошкент вилоятларида (1014) тайинланган.
Президент душанба куни Тошкент ва Жиззах вилоятлари ҳамда пойтахтда автомобиль йўлларини таъмирлашга оид лойиҳалар билан танишди. Унга кўра, «Тошкент-Чиноз» автомобиль йўлининг 10 км қисмини таъмирлаб, 5 дона ерости ўтиш йўлагини бунёд этиш, Жиззах шаҳридаги Ўзбекистон кўчасида 210 метрли йўл ўтказгич барпо этиш, қолаверса, Тошкентдаги Темур Малик кўчасини 6 тасмали этиб қайта қуриш режалаштирилмоқда.
2019 йилги Давлат дастурига кўра, 6 ой ичида ҳокимларнинг халқ депутатлари кенгаши раиси мақомини бекор қилишга оид қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган. «Газета.uz» нинг аниқлашича, Адлия вазирлиги ўшандаёқ лойиҳани ҳуқуқий экспертизадан ўтказиб, ижобий хулоса берган.
Ўзбекистон президенти Қозоғистон президенти билан яна телефон орқали мулоқот қилди. Улар икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиб, қўшни давлатда тинчлик ва барқарорлик тез фурсатда қайта тикланишига ишонч билдирдилар.
Президент Шавкат Мирзиёев қўшни мамлакатдаги фожиали воқеалар ва уларнинг натижасида кўплаб ҳарбийлар ва аҳоли вакиллари нобуд бўлгани ҳамда кўрилган катта талофатлар муносабати билан Қозоғистон халқи ва президентига таъзия изҳор этди.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон халқи ва президентига ҳамдардлик билдирди, деб хабар берди унинг матбуот котиби Шерзод Асадов.
Ўзбекистон ва Туркия президентлари телефон орқали мулоқотда Қозоғистондаги вазиятни тинч йўл билан тартибга солишга чақириб, зўравонлик ва кескинлашувнинг олдини олиш муҳимлигини таъкидладилар.6 январь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди, дея хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари телефон орқали мулоқотда Қозоғистондаги вазиятни муҳокама қилишди ҳамда томонларни вазминликка ва вужудга келган масалаларни тинч йўл билан ҳал қилишга чақиришди.6 январь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Ўзбекистон ТИВ Қозоғистоннинг Нур-Султондаги элчихона, Олма-ота ва Ақтаудаги Бош консулхоналар одатдаги тартибда фаолият юритаётгани ҳамда ўзбекистонликлар, шу жумладан, талабалар билан доимий мулоқот ўрнатилганини маълум қилди. Қўшни давлатдаги ватандошлардан жорий этилган чекловларга амал қилиш сўралди.
Шавкат Мирзиёев ҳамкасби Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот давомида Қозоғистоннинг барқарорлиги ва фаровонлигини таъминлаш йўлидаги саъй-ҳаракатларида доимо қўллаб-қувватлашини маълум қилди.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда президент матбуот хизмати.
Ўзбекистон Қозоғистон халқи ва раҳбариятининг мамлакат барқарорлиги ҳамда равнақи йўлидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди ва Қозоғистон халқи беқарорлик авж олишининг олдини олишга, зўравонлик ва инсонлар орасида қурбонлар юзага келишига йўл қўймасликнинг уддасидан чиқишига ишонади, дейилади ТИВ баёнотида.Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Қозоғистондаги воқеалар юзасидан баёнот берди.
Президент Шавкат Мирзиёев 5 январдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди.Президент Шавкат Мирзиёев 5 январдан навбатдаги қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди.
Тараққиёт стратегияси лойиҳасига асосан Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги қайта ташкил этилиши кутилмоқда. Энди у Олий Мажлис палаталари олдида ҳисобдор бўлади.
5 йилга мўлжалланган Тараққиёт стратегиясига мувофиқ, Ўзбекистон Россиянинг — Самара, Астрахань, Тула, Калининград ва Нижний Новгород, Қозоғистоннинг — Чимкент, Чехиянинг — Прага, Канаданинг — Оттава, Корея Республикасининг — Пусан шаҳарларида Бош консулхона очиши кутилмоқда.Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларида хизмат кўрсатиш қамровини кенгайтириш ва замонавий АКТларни кенг жорий қилиш режалаштирилмоқда.
Қашқадарё вилояти ҳокимияти Самарқанд вилоятига олиб кетилаётган чигит маҳсулотлари ортилган учта юк машинаси тегишли ҳужжатлари бўлмаганлиги учун тўхтатиб қолинганини маълум қилди. Аввалроқ, Каттақўрғон шаҳри ҳокими Гавҳар Алимова шикоят қилиб, Қашқадарё ҳокимининг оғзаки топшириғи билан вилоятлар чегарасида чигит ушлаб турилганини таъкидлаганди.
Ўзбекистон 2022 йилда Афғонистонга 2 млрд кВт соат электр энергиясини етказиб беради. Буни назарда тутувчи келишув Тошкентда имзоланди, унинг умумий қиймати 100 млн долларни ташкил этади.
Аббосжон Мирзораҳимов Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ректори этиб тайинланди.Аббосжон Шодмонович Мирзораҳимов Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ректори лавозимига тайинланди, бу ҳукуматнинг 1 январдаги қарорида акс этган.
Каттақўрғон шаҳри ҳокими Гавҳар Алимова Қашқадарёдан Самарқанд вилоятига чигитни олиб ўтишни гуёки тақиқлаш тўғрисида оғзаки кўрсатма бергани учун Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов устидан шикоят қилди. Унинг сўзларига кўра, вилоят раҳбари унинг SMS хабарларига жавоб бермаган ҳамда унинг тўрт кун давомида юкни ўтказиш масаласини ҳал қилиш борасидаги саъй-ҳаракатлари зое кетган.
Қашқадарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Нодир Эркаев 4 январгача барча ходимлар учун дам олиш куни этиб белгиланганига қарамасдан, январь бошидан вилоятдаги ҳоким ёрдамчиларини ишга чақириб олгани айтилмоқда. «1 январдан ҳамма маҳаллада иш бошлаши керак», — деб ёзган у ижтимоий тармоқларда тарқалган суратда.
5 йиллик Тараққиёт стратегияси лойиҳасига кўра, 2026 йилга келиб Ўзбекистонда камбағаллик даражаси 2 бараварга қисқартирилади. Бунинг учун 2,5 млн норасмий ишчининг бандлиги легаллаштирилади, 700 мингдан ортиқ ишсиз хотин-қизлар давлат ҳисобидан касб-ҳунарга ўқитилади, имконияти чекланганларнинг бандлиги 3 бараварга оширилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.