Фото: Президент Имом Бухорий ва Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди

Фото: Президент Имом Бухорий ва Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди

Самарқандга ташрифи чоғида Шавкат Мирзиёев анъанага кўра, Имом Бухорий ва Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди. Унга муфтий Нуриддин Холиқназаров ҳамда вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов ҳамроҳлик қилди. Қолаверса, давлат раҳбари Имом Бухорий мажмуаси қурилиши билан ҳам танишди. Бу ерда қарийб 10 минг кишилик масжид, 4та минора, айвонлар, еростида галереяси барпо этилмоқда.

10 февраль куни президент Шавкат Мирзиёев анъанага кўра, Самарқандга ташрифи чоғида буюк муҳаддис Имом Бухорий қабрини ва Ҳазрати Ҳизр мажмуасидаги биринчи президент Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилди. Бу ҳақда унинг матбуот хизмати хабар берди. Қуръон тиловат қилинди.

Суратларда давлат раҳбарига Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров ҳамда Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов, қурилиш вазири Ботир Зокиров ҳамроҳлик қилган.

Фото: Президент Имом Бухорий ва Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди
Президент Имом Бухорий мажмуа қурилишини кўздан кечирди. Бу ерда қарийб 10 минг намозхонга мўлжалланган масжид, тўртта минора, айвонлар барпо этилмоқда.

«Газета.uz»да реклама

Мақбаранинг ўнг томонида, еростида галерея қурилмоқда. Бу ерда зиёратчилар аллома қабрини кўриш имкониятига эга бўлади. Мақбара наққошлик ва хаттотлик санъати асосида сайқалланади. Унинг деворларига қадимий услубда Қуръони карим суралари ва ҳадислар ёзилади.

Фото: Президент Имом Бухорий ва Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди
Шу ерда галдаги қурилиш ишлари ҳақида маълумот берилди. Мажмуа ёнида меҳмонхоналар, автотураргоҳ, автобекат, ошхоналар, савдо расталари, таҳоратхона, кушхона барпо этилади.

Фото: Президент Имом Бухорий ва Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди
Президент уларни сифатли қуриш, кўп сонли зиёратчиларга замонавий қулайликлар яратиш бўйича кўрсатмалар берди.

Фото: Президент Имом Бухорий ва Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди
Фото: Президент Имом Бухорий ва Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди
Фото: Президент Имом Бухорий ва Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди
Фото: Президент Имом Бухорий ва Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.