ЮНИCЕФнинг минтақавий директори Афшан Хан мамлакатда болалар ҳуқуқларини амалга оширишнинг устувор йўналишларини муҳокама қилиш мақсадида Ўзбекистонга бир ҳафтага ташриф буюрди. Тошкентда бўлиб ўтган давра суҳбатида у меҳрибонлик уйларини ёпишни давом эттириш муҳимлигини таъкидлади.
Зойир Мирзаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан Қашқадарё вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнига Муротжон Азимов вилоят ҳокими в.б.
Президент фармонига асосан, Бахтиёр Саидов халқ таълими вазири лавозимига тайинланди. У 2017 йилдан бери Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчиси лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Президент фармонига асосан, Шерзод Шерматов ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири лавозимига тайинланди. У 2017−2018 йилларда ушбу вазирликни бошқарган.
Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон президенти этиб қайта сайланганидан кейинги илк икки томонлама ташрифи 19 ноябрь куни Россияга бўлади.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 19 ноябрь куни Россияга ташриф буюради.
Президент Шавкат Мирзиёев йил охиригача Қозоғистонга давлат ташрифи билан боради. Бу ҳақда Қозоғистон давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқотда келишувга эришилди.
Адлия вазири Русланбек Давлетов республикадаги барча маҳаллада ҳоким ёрдамчиси лавозимига молия-иқтисодиёт сектори ходимлари мажбуран ўтказилаётганига изоҳ берар экан, «бу ноқонуний», дея таъкидлади. «Ҳеч кимни мажбур қилишга ҳаққи йўқ… Тазйиқлар бўладиган бўлса мурожаат қилиши мумкин», — деди у.
Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камиловнинг фикрича, Афғонистоннинг янги ҳукумати ўз ваъдалари ва халқаро мажбуриятларини бажара олади. Чунки мамлакатни тинчлик ва фаровонликка олиб боришнинг бошқа йўли йўқ.
Президент ҳокимларнинг ғалла етиштирувчилар фаолиятига ҳар қандай аралашувини тақиқлашни назарда тутувчи қарорни имзолади. Эндиликда, ҳокимликлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар агротехник тадбирлар ўтказиш, кредитлардан фойдаланиш, буғдойни сотиш жараёнларига аралаша олмайди.
Сенатнинг 21 ялпи мажлиси 18 ноябрь куни чақирилади ва унда асосий эътибор «Фавқулодда ҳолат тўғрисида»ги ва «Гидрометеорология фаолияти тўғрисида»ги қонунларга қаратилади. Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартишлар киритиш кутилмоқда.
Бахтиёр Исломов президентнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. 2018 йилнинг август ойидан буён ушбу лавозимни Рустам Иноятов эгаллаб келаётган эди.
Адлия вазири Русланбек Давлетов коррупцияни кескин камайтиришда бирёқлама ёндашув, жумладан, фақат ўлим жазосини жорий қилиш ёки фақат диний таълимни кучайтириш билан иш битмаслигини таъкидлади. Вазирнинг фикрича, муаммони ҳал этиш учун комплекс ёндашиш, «агрессив кадр сиёсатини юритиш керак».
Антикоррупция агентлиги Меҳнат кодексига давлат органларига ўзаро яқин қариндош ёки қуда-анда бўлган шахсларни ишга қабул қилишни тақиқловчи ўзгартишлар киритишни таклиф қилди. Қариндошлиги ҳақида хабар бермаган ходимларга 5,4 млн сўмгача, ходимларнинг қариндошлигини била туриб чора кўрмаган мансабдорларга эса 8,1 млн сўмгача жарима қўлланилиши мумкин.
Шавкат Мирзиёев келгуси йилдан маҳаллалар эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда инвестиция дастурлари ишлаб чиқилишини, бунга эса ҳоким ёрдамчилари масъул бўлишини маълум қилди. «Бундан буён инвестиция дастурларини ҳокимларнинг ўзи маҳаллабай тамойили асосида ишлаб чиқади.
Ўзбекистон Афғонистоннинг Мозори Шарифидаги халқаро аэропортни реконструкция қилиш, техник носозликлар ва жиҳозларни таъмирлашда ёрдам бериш учун 30 кишидан иборат техник гуруҳ юборди. Шунингдек, аэропортнинг 83 нафарга яқин афғон техник ходимлари Ўзбекистонда ўқитилади.
Собиқ соғлиқни сақлаш вазири Абдухаким Хаджибаев Ўзбекистон касаба уюшмалари раҳбарига ўринбосар этиб сайланди.Абдухаким Мўминович Хаджибаев Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раисининг ўринбосари лавозимига сайланди.
Шавкат Мирзиёев Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларига табрик мактубини йўллади. Давлат раҳбари беш йилда олий тоифали шифокорлар маошини 1000 долларга етказиш, соҳага икки баравар кўпроқ маблағ йўналтириш кўзда тутилганини қайд этди.
Миллий тикланиш партияси раҳбари электрон сигареталарни чеклаш таклифи билан чиқди. «32 мамлакатда электрон сигареталар чекланган экан, нима учун биз чекламаслигимиз керак», — деди Алишер Қодиров.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.