Болгариянинг София шаҳрида бокс бўйича халқаро анъанавий Странжа кубоги мусобақасининг бешинчи кунги баҳслари 24 февраль, жума куни бўлиб ўтади. 10 нафар ватандошимиз бугун ярим финал йўлланмаси учун рингга кўтарилади.
Болгариянинг София шаҳрида бокс бўйича Странжа—2023 мусобақасининг тўртинчи кунги жанглари якунланди.Кечки дастурда 14 нафар Ўзбекистон вакили рингга кўтарилди.
Германиянинг Дюсселдорф шаҳрида шахмат бўйича нуфузли «WR Chess Masters» турнирида ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов бугун 7-тур доирасида польшалик Ян-Кшиштоф Дудага қарши оқ доналарда ўйнади.Ҳамюртимиз ўйиннинг дубют қисмида ўз руҳини қурбон бериш эвазига ташаббусни қўлга киритишга муваффақ бўлди.
Болгариянинг София шаҳрида давом этаётган бокс бўйича Странжа-2023 мусобақасининг тўртинчи кунидаги кундузги дастурдан ўрин олган жанглар якунланди.Кундузги дастурда 6 нафар Ўзбекистон вакили рингга кўтарилди.
Болгариянинг София шаҳрида бокс бўйича халқаро анъанавий Странжа Кубоги мусобақасининг тўртинчи кунги баҳслари 23 февраль, пайшанба куни бўлиб ўтади.Жуфтликлар орасида Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони Баҳодир Жалолов ва қозоғистонлик Камшибек Конкабаев ўртасидаги баҳс куннинг марказий жанги экани, шубҳасиз.
Германиянинг Дюсселдорф шаҳрида шахмат бўйича нуфузли «WR Chess Masters» турнирида ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов бугун 6-тур доирасида ҳиндистонлик Домараджу Гукешга қарши қора доналарда ўйнади.Ўйин бошидан охиригача тенг курашлар остида ўтди.
Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлар штаби 3-5 март кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган «катта дубулға» мусобақасида иштирок этувчи таркибни эълон қилди. Мураббийлар берилган имкониятдан тўлиқ фойдаланган ҳолда ҳар бир вазнга 4 тадан жами 56 нафар спортчини рўйхатдан ўтказди.
Жорий мавсумда Қозоғистон чемпионатида иштирок этаётган Тошкентнинг «Ҳумо» хоккей клуби плей-офф босқичидан ўрин олган тўртинчи ўйинни ўтказди. Тошкентликлар "Горняк" клубига қарши тўртинчи ўйинни сафарда ўтказишди.
Болгариянинг София шаҳрида бокс бўйича Странжа—2023 мусобақасининг учинчи кунги жанглари якунланди.22 февраль кунги баҳсларда ҳозирга қадар 9 нафар ўзбекистонлик боксчи рингга кўтарилди.
Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) кенгаши 21 февраль кунги йиғилишда Россия шахмат федерациясининг (РШФ) Осиё шахмат федерациясига (ACF) қўшилиш борасидаги сўровини қабул қилди.Қайд этилишича, Осиё шахмат федерациясининг 28 февраль куни Абу-Дабида бўлиб ўтадиган Бош Ассамблея йиғилишида ушбу масала юзасидан қарор қабул қилинади.
Болгария пойтахти София шаҳрида ўтказилаётган Бугун «Странжа» мусобақасида бугун 9 нафар ўзбекистонлик боксчилар рингга кўтарилади. Улар орасида Токио Олимпиадаси чемпиони, жаҳон чемпиони Баҳодир Жалолов ҳам бугун мусобақадаги иштирокини бошлайди.
Болгариянинг София шаҳрида бокс бўйича Странжа—2023 мусобақасининг иккинчи кунги жанглари якунланди.21 февраль кунги баҳсларда 13 нафар ўзбекистонлик боксчи қатнашди.
Германиянинг Дюсселдорф шаҳрида шахмат бўйича нуфузли «WR Chess Masters» турнирида ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов бугун 5-тур доирасида германиялик Винсент Кеймерга қарши қора доналарда ўйнади.Ҳамюртимиз баҳснинг дебют қисмини яхши ўтказди ва ташаббусни аста-секин ўз томонига оғдира бошлади.
-71 кг вазн тоифасида кечган «дерби»да Саиджамшид Жаъфаров устун келди. Қолган ҳамюртларимиз ҳам катта устунлик билан кейинги даврага йўл олишди.
Жорий мавсумда Қозоғистон чемпионатида иштирок этаётган Тошкентнинг «Ҳумо» хоккей клуби плей-офф босқичидан ўрин олган учинчи ўйинни ўтказди. Тошкентликлар "Горняк" клубига қарши учинч ўйинни сафарда ўтказишди.
Бугун "Странжа" турнири доирасида бир-биридан қизиқарли жанглар кутиб турибди. Жумладан, -71 кг вазн тоифасида биринчи рақамли спортчи бўлиш учун рақобатлашаётган икки боксчимиз – Осиё ўйинлари ғолиби Иқболжон Холдоров ва 2 карра Осиё чемпиони Саиджамшид Жаъфаровни қуръа иккинчи босқичдаёқ ўзаро тўқнаш қилди.
Болгария пойтахти София шаҳрида бокс оламида катта нуфузга эга «Странжа» анъанавий 74-халқаро турнири бошланди. Кеча 7 нафар ватандошимиз рингга кўтарилиб, улардан 5 нафари ғалаба қозонди ва кейинги босқичга йўл олди.
Болгария пойтахти София шаҳрида бокс оламида катта нуфузга эга «Странжа» анъанавий 74-халқаро турнири бошланди. Куннинг 6 нафар ватандошимиз рингга кўтарилиб, улардан 4 анфари ғалабани қўлга киритди.
Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) жаҳон чемпионатини бойкот қилаётган мамлакат спортчиларига молиявий ёрдам беришини маълум қилди. IBA бош котиби Жорж Еролимпос ушбу вазият юзасидан ўз муносабатини билдириб ўтди.
Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) 2024 йилда Парижда бўлиб ўтадиган Олимпиада учун лицензиялаш тартибини тасдиқлади.Унга кўра, жорий йил Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шаҳрида бўлиб ўтадиган аёллар ўртасидаги ва Тошкентда ўтказиладиган эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати Олимпиада лицензияларини тақдим этади.
Германиянинг Оберхоф шаҳрида биатлон бўйича жаҳон чемпионати ўз якунига етди. Мусобақа ҳақида қизиқарли фактлар билан таништириб ўтамиз:Норвегия терма жамоаси 5 та олтин, 5 та кумуш ва 3 та бронза медаллари билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритди.
Болгария пойтахти София шаҳрида бокс оламида катта нуфузга эга «Странжа» анъанавий 74-халқаро турнири бошланади. Бугун 7 нафар боксчимиз "Странжа" мусобақасида баҳсларга киришади-54 кг: Мухлиса Хушвақтова – Наим Фей (Ирландия) (16:00, Б ринг)-51 кг: Асилбек Жалилов – Гумуш Самет (Туркия) (17:40 дан сўнг, Б ринг)-60 кг: Дилшод Абдумуродов – Артур Тиниев (Европа бокс конфедерацияси) (17:55 дан сўнг, Б ринг)-67 кг: Беҳзод Ҳамидов – Павел Федоров (Сербия) (19:10 дан сўнг, Б ринг)-71 кг: Иқболжон Холдоров – Вандерсон де Оливейра (Бразилия) (19:20 дан сўнг, А ринг)-71 кг: Саиджамшид Жаъфаров – Капулер Мирослав (Исроил) (19:35 дан сўнг, А ринг)-48 кг: Саидахон Раҳмонова – Кармен Ортега (Испания) (21:40 дан сўнг, Б ринг)Жанглар бошланиши тахминан ва Тошкент вақти билан кўрсатилган.
Германиянинг Дюсселдорф шаҳрида шахмат бўйича нуфузли «WR Chess Masters» турнирида ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов бугун 4-тур доирасида ҳиндистонлик Праггнанадҳага қарши оқ доналарда ўйнади.Ўйин бошиданоқ ҳар икки спортчи тенгма-тенг дона суришди.
12-19 февраль кунлари Россия Федерациясининг Комсомольск шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасидаги халқаро турнир бўлиб ўтди. Афғон уруши қурбонлари хотирасига бағишланган мусобақада мезбон Россия бир неча таркиб билан, шунингдек Ўзбекистон, Беларусь, Грузия, ҳамда Тожикистондан ёш чарм қўлқоп усталари иштирок этишди.
Германиянинг Дюсселдорф шаҳрида шахмат бўйича нуфузли «WR Chess Masters» турнирида ҳамюртимиз кеча чиройли ғалабага эришган бўлса, бугун 3-тур доирасида Левон Аронянга қарши ўтказилган ўйинда осон мағлубиятга учради. Қора доналарда ўйнаган ҳамюртимиз учун баҳснинг дебют қисми муваффақиятли чиқмади.
Германиянинг Дюсселдорф шаҳрида ўтказилаётган шахмат бўйича нуфузли «WR Chess Masters» турнирининг 2-тури Нодирбек Абдусатторов россиялик Андрей Есипенкога қарши ўйинда ғалабага эришгач, ФИДЕ рейтингида 14-ўринга кўтарилишга муваффақ бўлди. Ҳамюртимиз турнирнинг дастлабки 2та ўйинида қўлга киритилган дуранг ва ғалаба туфайли ўз ҳисобини 7,7 рейтинг баллига бойитди.
19-26 февраль кунлари Болгария пойтахти София шаҳрида бокс оламида катта нуфузга эга «Странжа» анъанавий 74-халқаро турнири бўлиб ўтади.Баҳсларда жаҳоннинг кўплаб мамлакатларидан боксчилар медаллар учун кураш олиб боришади.
Осиё енгил атлетика ассоциацияси 2022 йил якунларига кўра ҳар бир йўналиш бўйича қитъамизнинг энг яхши 10 та натижасини қайд этган спортчилар номини эълон қилди. Аҳамиятлиси, унда 7 нафар ҳамюртимизнинг исм-шарифи кўрсатиб ўтилган.
Жорий мавсумда Қозоғистон чемпионатида иштирок этаётган Тошкентнинг «Ҳумо» хоккей клуби плей-офф босқичидан ўрин олган иккинчи ўйинни ўтказди. Тошкентликлар "Горняк" клубига қарши иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришишди.
Германиянинг Дюсселдорф шаҳрида шахмат бўйича нуфузли «WR Chess Masters» турнирида бугун 2-тур баҳслари бўлиб ўтди. Ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов бугун оқ доналарда россиялик Андрей Есипенкога қарши ўйнади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.