5-16 декабрь кунлари Колумбиянинг Богота шаҳрида оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам катта таркибда иштирок этади.
Жорий йилнинг 25-30 октябрь кунлари Исландиянинг Рейкявик шаҳри мезбонлигида шахмат бўйича «World Fischer Random Chess Championship» Жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.Мазкур мусобақада жаҳоннинг энг кучли 7 нафар шахматчилари қаторида рапид бўйича Жаҳон чемпиони, Олимпиада ғолиби бўлган ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов ҳам дона суради.
31 октябрь - 13 ноябрь кунлари Иордания пойтахти Амман шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионати ўтказилади. Бугун мусобақада иштирок этувчи Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Иорданияга йўл олди.
Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ислом Махачевнинг мураббийи ва дўсти Ҳабиб Нурмагомедов ҳамюртининг ғалабасидан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди."Жангдан олдин Ислом уни тинчитади, деб айтгандим.
Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси учун Абу-Даби «катта дубулға» турнири ниҳоясига етди. Бугун оғир вазн тоифасида қатнашган вакилларимиз медаллар учун курашни эрта тарк этишди.
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 21-23 октябрь кунлари БАА пойтахти Абу-Даби шаҳрида «катта дубулға» туркумига кирувчи турнири бўлиб ўтади.Умумий мукофот жамғармаси 154 000 еврони ташкил қилувчи ушбу нуфузли мусобақада дунёнинг 65 давлатидан жами 419 (243 эркак, 176 аёл) нафар дзюдочи медаллар ҳамда Париж-2024 Олимпиадаси йўлидаги муҳим рейтинг очколари учун татамига чиқади.
UFC-280 мусобақаси доирасида бўлиб ўтган ҳамюртимиз Маҳмуд Муродов ва бразилиялик Кайо Борральо ўртасидаги жангнинг эътиборга молик вазиятлари видеошарҳи эътиборингизга ҳавола этамиз. Манба: stadion.uz
БААнинг Абу-Даби шаҳрида бўлиб ўтган UFC-280 мусобақаси доирасида бўлиб ўтган енгил вазн тоифасида Чарльз Оливейра ва Ислом Махачев ўртасида жанг видеошарҳи билан таништириб ўтамиз. Манба: stadion.uz
Россиялик Ислом Махачев UFC 280 турнирининг асосий жангида Чарльз Оливейрани мағлуб этди. 31 ёшли доғистонлик енгил вазн тоифасида чемпионликни қўлга киритди.
Абу-Дабида UFC 280 жанглар кечаси бўлиб ўтмоқда. Ҳамюртимиз Маҳмуд Муродов бироз аввал бразилиялик Кайо Борральога қарши октагонга кўтарилиб, 3 раунд натижасига кўра имкониятни бой берди.
Абу-Дабида дзюдо бўйича «катта дубулға» турнирининг иккинчи куни ҳам терма жамоамиз учун омадли ўтди. -73 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган бухоролик полвонимиз Шаҳрам Аҳадов бронза медалини қўлга киритди.
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 21-23 октябрь кунлари БАА пойтахти Абу-Даби шаҳрида «катта дубулға» туркумига кирувчи турнири бўлиб ўтади.Умумий мукофот жамғармаси 154 000 еврони ташкил қилувчи ушбу нуфузли мусобақада дунёнинг 65 давлатидан жами 419 (243 эркак, 176 аёл) нафар дзюдочи медаллар ҳамда Париж-2024 Олимпиадаси йўлидаги муҳим рейтинг очколари учун татамига чиқади.
БААнинг Абу-Даби шаҳрида дзюдо бўйича «Катта дубулға» турнирининг биринчи куни ўз якунига етмоқда. Қувонарлиси, унда иштирок этган ҳамюртимиз Диёра Келдиёрова -52 кг вазн тоифасида кумуш медалга сазовор бўлди.
Бокс бўйича Осиё чемпионати бошланишига оз вақт қолмоқда. Ушбу мусобақага Ўзбекистон аёллар терма жамоаси вакиллари ҳам қизғин тайёргарлик кўришмоқда.
Кеча, 19-октябрь куни Тошкентнинг «Ҳумо» хоккей клуби Қозоғистон очиқ чемпионати 14-тур доирасида Петропавловскнинг «Кулагер» жамоасига қарши музга чиқди.Турнир жадвалида ёнма-ён бораётган жамоалар ўртасидаги учрашув асосий вақти 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди, натижада ғолибни аниқлаш учун овертаймга мурожаат қилинди.
Эртага БААнинг Абу-Даби шаҳрида дзюдо бўйича «Катта дубулға» мусобақаси старт олади. Маълум қилганимиздек, унда Ўзбекистон терма жамоасининг 9 нафар вакили юртимиз шарафини ҳимоя қилади.
Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) бош директори Кристоф де Кеппер Миллий олимпия қўмиталари ассоциацияси (ANOC) бош ассамблеясидаги чиқишида 2036 йилги Олимпия ўйинларини қабул қилишни хоҳлаётган мамлакатлар ҳақида гапирди.Унинг сўзларига кўра, ҳозирги кунда ХОҚ ўнта миллий олимпия қўмитаси билан 2036 йилги Олимпия ўйинларини ўтказиш масаласи бўйича ишламоқда.
Кувайтда енгил атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ўз якунига етди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 5 та олтин, 1 тадан кумуш ва бронза медалларини жамғариб, умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни эгаллади.
Баҳрайнда оғир атлетика бўйича навбатдаги қитъа биринчилиги ўз поёнига етди. Қувонарлиси, унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси жами 6 та олтин, 3 та кумуш ва 10 та бронза медалларини қўлга киритди.
Айни кунларда шахмат бўйича «Мелтwатер Чампионс Чесс Тоур» онлайн мусобақаси ўтказилмоқда.Жаҳоннинг рейтинги баланд гроссмейстерлари ғолиблик йўлида дона сураётган мазкур мусобақада тезкор шахмат бўйича амалдаги жаҳон чемпиони ҳисобланган ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов ортда қолган 8 тур натижаларига кўра, турнир пешқадами бўлиб турибди.
Бу йил ўзбек енгил атлетикасида порлаган Шарифа Давронова яна бир чемпионликни тантана қилди. Кувайтда ўтаётган ёшлар ўртасидаги қитъа биринчилигида ҳамюртимиз ўзининг севимли уч ҳатлаб сакраш дастурида тенгсиз бўлди.
Пойтахтимиз мезбонлик қилган жаҳон чемпионатида қўлга киритилган ғалабалар шукуҳи бизни тарк этиб улгурмасидан дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси яна бир муваффақият билан бизни хушнуд қилиш ниятида. Жамоамиз 21-23 октябрь кунлари БААнинг Абу-Даби шаҳрида ўтадиган “Катта дубулға” турнирида иштирок этади.
Баҳрайнда ўтаётган оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатидан яна бир хушхабар: -102 кг вазн тоифасида қатнашган ҳамюртимиз Шарофиддин Амриддинов 1 та олтин ва 2 та кумуш медалларни қўлга киритди. Амриддинов даст кўтариш машқида 172 кг билан Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони қатарлик Элбаҳ Фаресни ҳам ортда қолдириб, олтин медаль соҳибига айланди.
Тошкентда ўтган дзюдо бўйича жаҳон чемпионатидан сўнг Халқаро дзюдо федерацияси спортчиларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди. Кутилганидек, -90 кг вазн тоифасида чемпионликка эришган Давлат Бобонов катта фарқ билан етакчиликни қўлга киритди.
Кувайтда ўтаётган енгил атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги қитъа биринчилигида терма жамоамиз яна 2 та олтин медалга сазовор бўлди. Бу гал жамоамиз ҳисобига кўпкурашчимиз Нодир Норбоев ҳамда баландликка сакраш баҳсида Барнохон Сайфуллаева олтин медалларни ёзиб қўйишди.
Манама шаҳрида (Баҳрайн) ўтаётган оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида терма жамоамиз навбатдаги медалларни қўлга киритди. Ўзининг илк мусобақаси – Кўня-2021 V Ислом бирдамлиги ўйинларида совриндорлар қаторидан жой олган Ригина Адашбаева иккинчи халқаро стартни ҳам муваффақиятли ўтказди.
13-16-октябрь кунлари Қувайт давлати мезбонлигида енгил атлетика бўйича 18 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги ИВ Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.Ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ва Ислом бирдамлик ўйинлари ғолибаси Шарифа Давронова узунликка сакраш бўйича 6,06 натижа қайд этиб ўз шахсий рекордини янгилаш билан бир қаторда Осиё чемпионилигини ҳам қўлга киритди.
Саудия Арабистонининг ҳали қуриб битказилмаган Троена шаҳри 2029 йилги қишки Осиё ўйинларининг мезбонига айланди. Бу ҳақда Осия Олимпия иттифоқининг бош ассамблеясида маълум қилинди.
Оғир атлетикачиларимиздан навбатдаги медаллар шодаси. Баҳрайн мезбонлик қилаётган қитъа биринчилигида эркаклар ўртасида -81 кг вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар аниқланди.
Баҳрайнда ўтаётган оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида яна бир спортчимиз ғалабани тантана қилди. -73 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Достон Ёқубов даст кўтариш машқида 140 кг билан бронза медалга сазовор бўлди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.