Ханчжоу — 2022, юнон-рум кураши: 15-олтин! Жалғасбай Бердимуратов — чемпион!

Ханчжоу-2022, юнон-рум кураши: 15-олтин! Жалғасбай Бердимуратов — чемпион!

Осиё ўйинларининг юнон-рум курашида бугунга белгиланган барча жанглар ўтказилди.

87 кг. вазн тоифасида Жалғасбай Бердимуратов финалда эронлик Носир Ализодага қарши курашди. Ҳамюртимиз биринчи бўлимдан сўнг 7:0 ҳисобида олдинга ўтиб олди. Рақиб эса иккинчи бўлимда 4 очко ишлади. Якуний ҳисоб — 7:4. Жалғасбай Бердимуратов — Осиё Ўйинлари ғолиби!

Делегациямиз ҳисобидаги медаллар сони 52 тага етди — 15 олтин, 15 кумуш ва 22 бронза. Ҳамон 5-поғонадамиз.

Манба: stadion.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.