51 кг вазн тоифасидаги ҳамюртимиз ярим финалда япониялик Томоя Субоига қарши баҳс олиб борди. Ушбу вазн тоифасининг сўнгги икки жаҳон чемпионлари ўртасидаги баҳсда юртдошимизнинг қўли баланд келди — 4:1 (30:27, 29:28, 29:28, 29:28, 28:29).
Шунингдек, ушбу ғалаба Дўсматовга Париж 2024 Олимпиадаси йўлланмасини ҳам тақдим қилди. Унинг финалдаги рақиби таиландлик Титисан Панмот бўлади.
Манба: olympic.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.