Ханчжоу-2022: Ассакалов, Кеунимжаева ҳамда Собирова бронза медали учун курашади
Спорт курашлари баҳсларида кечки дастурда гиламга чиқадиган атлетлар номи маълум бўлди. Унга кўра, Ўзбекистон терма жамоасининг 3 нафар вакили бронза медали учун баҳс олиб боришади. Ҳамюртларимиздан Рустам Ассакалов ( 97кг) юнон-рум кураши баҳсларида, Актенге Кеунимжаева ( 53 кг) ҳамда Лайло Собирова ( 57 кг) аёллар кураши дастурида гиламга чиқишади. Уларнинг бу йўлдаги рақиблари билан танишинг:
97 кг: Рустам Ассакалов – Ислам Умаев (Қозоғистон)
53 кг: Актенге Кеунимжаева – Пужа (Ҳиндистон)
57 кг: Лайло Собирова – Манси (Ҳиндистон)
Манба: Olympic.uz