25 декабрдан 1 январга қадар АҚШнинг Нью-Йорк штатида шахмат спорт тури доирасида "Рапид ва блиц бўйича жаҳон чемпионати" турнири ўтказилиши режалаштирилганди. Бир неча кун аввал мазкур турнирнинг рапид баҳслари якунланган бўлса, бугун блиц йўналишидаги ўйинлар ҳам ўз якунига етди. Эркаклар ўртасида мазкур йўналишда бир йўла икки чемпион тақдирланди.
Кениялик Беатрис Чебет 5 километрлик шоссе пойгасида янги жаҳон рекордини ўрнатди. 24 ёшли Чебет Барселонадаги мусобақада 13 дақиқа 52 сония натижа билан ғолиб чиқди.
Ўзбек спорти юлдузлари ўзлари учун янги йилга қандай мақсадлар қўйишди? Диёра Келдиёрова, Улуғбек Рашитов: Жаҳон чемпиони бўлиш; Музаффарбек Тўрабоев: Икки карра жаҳон чемпионлигига эришиш; Баҳодир Жалолов: Профессионал боксда юртдошларимизга чиройли жанглар кўрсатиб, уларнинг барчасида ғалабага эришиш; Ғуломжон Абдуллаев: Осиё ва жаҳон чемпионатида шоҳсупага кўтарилиш; Лазизбек Мулложонов: Олимпия чемпиони сифатида янги марраларни забт этиш.
Жаҳон бокс ташкилоти (WBO) супер яримўрта вазн тоифасидаги энг яхши боксчилар рейтингини янгилади. Биз учун аҳамиятлиси, мазкур вазн тоифасида жанг қилувчи собиқ жаҳон чемпиони Исроил Мадримов ташкилот рейтингида ўтган ойдагидан уч поғона юқорилаб, еттинчи ўринга жойлашган.
Профессионал бокснинг супер яримўрта вазн тоифасида собиқ WBA чемпиони Исроил Мадримов океан ортига етиб борди. Бу ҳақда у ўзининг Instagram'даги саҳифаси орқали маълум қилди.
1973 йилдаги биатлон бўйича жаҳон кубоги ғолиби Геннадий Ковалёв 80 ёшида вафот этди. 1973 йилда эстафета бўйича жаҳон чемпиони, Транс-Байкал ўлкаси биатлон федерацияси президенти Геннадий Ковалёв 80 ёшида вафот этди.
Саккиз вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Мэнни Пакьяонинг 23 ёшли ўғли проф боксдаги дебют жангига тайёргарлик кўрмоқда. Кичик Пакьяони ҳам афсонавий мураббий Фредди Роуч жангга тайёрлаяпти.
Икки вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Конор Макгрегор ҳамда америкалик блогер, актёр, боксчи ва World Wrestling Entertainment (WWE) федерацияси рестлери Логан Пол 2025 йилда ўзаро рингда тўқнаш келади. Бокс қоидалари асосида ўтказиладиган асосида кўргазмали мақомда ўтказиладиган ушбу жангга Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳри мезбонлик қилади.
Жорий йилнинг 12 декабрь куни Таиланднинг Бангкок шаҳрида World Boxing ташкилоти қошида Осиё бокс конфедерацияси ташкил этилиши юзасидан миллий федерациялар раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтган эди.Унда бир овоздан Осиёнинг 21 та давлати “Лос-Анжелес-2028” ёзги Олимпия ўйинларида бокс спорт турини сақлаб қолиш йўлида World Boxing ташкилотининг конфедерациясини янгидан тузилишини маъқуллади.
Боксчи Шаҳрам Ғиёсовнинг оғзи беркитилган айиқ билан жанг қилаётгани акс этган видео тарқалиб, кўплаб эътирозларга сабаб бўлди.Жанг Buka Gym спорт залида бўлиб ўтган.
Ўзбекистон президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева шахматчи Афрўза Ҳамдамовани жаҳон чемпионатидаги муваффақиятли иштироки билан табриклади."Афрўза Ҳамдамовани рапид бўйича жаҳон чемпионатидаги улкан ютуғи билан табриклаймиз!
Александр Усикнинг менежери Эгис Климаснинг айтишича, боксчи ёзда рингга қайтади. "Бу жуда узоқ тайёргарлик бўлади.
Нью-Йоркда шахмат бўйича жаҳон чемпионатининг рапид баҳслари якунланди. Мусобақа якунига кўра, эркаклар ўртасида ТОП-40, аёллар ўртасида эса ТОП-20 шахматчи қаторига кирган иштирокчилар пул мукофотига лойиқ кўрилишди.
АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтаётган шахмат бўйича жаҳон чемпионатининг рапид йўналиши якунига етди. Спортчилар 3 кун давомида 13 тур баҳсларида иштирок этишди.
Осиё бокс конфедерацияси (ASBC) қитъада 2024 йилнинг энг яхшиларини эълон қилди. Қувонарлиси, ушбу рўйхатда 3 нафар вакилларимиз ҳам бор.
22-26 декабрь кунлари Россиянинг Бошқирдистон Республикаси Уфа шаҳрида белбоғли кураш буйича халқаро турнир, эркаклар ва аёллар ўртасида жаҳон кубоги мусобақаси бўлиб ўтди. Мазкур икки мусобақада мамлакатимиз полвонлари ҳам терма жамоа бош мураббийи Шавкат Мирзақулов ҳамда ёрдамчи мураббий Юсуф Барноқуловлар бошчилигида тўлиқ таркиб билан иштирок этишди.
Рус чанғиси қизи туғилгандан кейин биринчи пойгада ғолиб чиқди. Чанғи эстафетаси бўйича Олимпия чемпиони Наталя Терентьева Москва вилоятида бўлиб ўтган "Красногорск тоғ-чанғи йўли" Бутунроссия мусобақасида эркин спринтда биринчи ўринни эгаллади.
Россиялик WBА чемпиони навбатдаги жангини 31 январь куни Москвада ўтказади. Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WБА) версияси бўйича 101,6 кг вазн тоифасида жаҳон чемпиони, россиялик Муслим Гаджимагомедов навбатдаги жангини 31 январь куни Москвада ўтказади.
Пуэрто-риколик боксчи, WBA Gold крейсер вазн тоифасидаги чемпиони Пол Бамба 35 ёшида вафот этди. Бу ҳақда спортчининг оиласи ва унинг менежери, қўшиқчи Ne-Yo томонидан эълон қилинган қўшма баёнотда айтилди.
Ярим ўрта вазн тоифасидаги профессионал боксчимиз Шаҳрам Ғиёсов шу кунларда Тошкентда машғулотларини давом эттирмоқда. Ижтимоий тармоқда боксчимизнинг айиқ билан машғулот ўтказгани акс этган видеоси тарқалди.
Шахмат бўйича Нью Йоркда ўтказилаётган жаҳон чемпионати бош ҳаками Магнусни кийиниш қоидаларини бузган деб ҳисоблаб, уни кийимини алмаштиришга чақирган. Бунга норозилик сифатида собиқ жаҳон чемпиони жорий тезкор (рапид) чемпионатидан чиқиб кетди ва блиц турнирида ҳам қатнашмаслигини маълум қилди.
АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида шахматнинг рапид йўналишида Жаҳон чемпионати давом этмоқда. Бугун спортчилар навбатдаги 4 та тур баҳсларини ўтказишди.
Ярим енгил вазн тоифасидаги профессионал боксчимиз Отабек Холматов жароҳатидан тикланиб, машғулотларни давом эттирмоқда. Боксчи ҳозирда ўзи туғилиб ўсган Сирдарё вилоятининг Бахт шаҳрида бўлиб турибди ва кунига икки маҳалдан машғулотларни ўтказяпти.
Бокс бўйича икки карра Олимпиада чемпиони Ҳасанбой Дўсматов “Миллий спорт мукофоти-2024” тантанали тақдирлаш маросимида йилнинг энг яхши эркак спортчиси деб топилди. Шубҳасиз, Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларининг ҳар бир қаҳрамонлари бу номга лойиқ.
Республика Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида йил якунлари муносабати билан муассасадаги энг яхши мураббий ва ўқувчиларни тақдирлаш маросими ўтказилди. Тадбирда Спорт вазирлиги ва Миллий паралимпия қўмитаси раҳбарияти иштирок этди.
АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида шахматнинг рапид йўналишида Жаҳон чемпионати бошланди. Бугун спортчилар дастлабки 5 та тур баҳсларини ўтказишди.
Оғир вазн тоифасидаги собиқ UFC чемпиони Френсис Нганну, бокс бўйича оғир вазн тоифасидаги собиқ Жаҳон чемпиони британиялик Тайсон Фьюри ва WBC, WBA ҳамда WBO йўналишлари бўйича амалдаги жаҳон чемпиони Олександр Усик ўртасидаги реванш жангидан сўнг Фьюрига чақириқ ташлади.“Энди мен шуни хоҳлайман: ҳамма Тайсон Фьюри ва Френсис Нганну ўртасидаги жангни кўрсин.
Хабарингиз бор, яқинда Туркиянинг Истанбул шаҳрида ҳакамлар учун халқаро техник семинар ўтказилганди. Халқаро дзюдо федерацияси томонидан ташкил этилган икки кунлик семинарда қоидаларга киритилган ўзгаришлар рефериларга етказилган эди.
Бутунжаҳон бокс иттифоқи (WBC) декабрь ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди. Декабрь ойи рейтингидан 6 нафар чарм қўлқоп устамиз ўрин олган.
Россия антидопинг агентлиги фигурали учувчи Камила Валиеванинг 2025-йиль октябрь ойидан марказлаштирилган машғулотларни давом эттириши мумкинлиги ҳақида хабар берди. Бутунжаҳон антидопинг кодексига кўра, фигурали учувчи Камила Валиева дисквалификация муддати тугашига икки ой қолганда марказлаштирилган машғулотларга қайтиши мумкин, деди РУСАДА бош директори Вероника Логинова. Логинованинг таъкидлашича, ҳар бир алоҳида ҳолатда РУСАДА қўшимча равишда ВАДА ёки халқаро федерация билан маслаҳатлашади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.