Париж-2024. Жамоавий шпага дастурида ғолиб аниқланди

Олимпия ўйинларининг жамоавий шпага дастури бўйича баҳсларда Италия терма жамоаси олтин медални қўлга киритди. Финалда Росселла Фиаминго, Мара Наваррия, Юлия Ритси ва Алберта Сантучио французларни 30:29 ҳисобида мағлуб этди.

Ирландиялик сузувчи ҳам Олимпия рекордини ўрнатди

Ирландиялик Даниэль Виффен 800 метрга эркин усулда сузиш бўйича баҳсларда 7 дақиқа 38,19 сония натижа билан ғолиб чиқди, бу ҳам янги Олимпия рекордидир. Кумуш америкалик Бобби Финке (7:38,75), бронза италиялик Грегорио Палтриньери (7:39,38)га насиб этди.

Австралиялик сузувчи Олимпия рекордини ўрнатди

Австралиялик Кейли Маккиоун 100 метрга чалқанча сузишда Олимпия олтин медалини қўлга киритди. Унинг натижаси 57,33 сонияни ташкил этди - бу янги Олимпия рекорди.

Париж-2024. Медведев учинчи босқичга йўл олди

Россиялик теннисчи, дунёнинг бешинчи ракеткаси Даниил Медведев Париждаги Олимпия ўйинларининг учинчи босқичига чиқди. Турнирда тўртинчи рақам остида таснифланган 28 ёшли россиялик иккинчи босқичда дунёнинг 55-ракеткаси австриялик Себастьян Офнерни 6:2, 6:2 ҳисобида мағлуб этди.

Олимпия ўйинларида энг баланд ва энг паст бўйли баскетболчилар учрашди

Олимпия ўйинларининг энг баланд ва энг паст бўйли баскетболчиси - француз Виктор Вембаньяма (224 см) ва япониялик Юки Тогаши (168 см) учрашди. Франция гуруҳ босқичидаги ўйинда фақат қўшимча вақтда ғалаба қозонди - 94:90. Вембаньяма, ўтган мавсумда НБАда йилнинг энг яхши дебютанти бўлди, у 18 очко тўплади ва 11 та рибаундга (саватдан қайтган тўпга энг биринчи бўлиб бориш) эга эди.

Бокс. Шаҳрам Ғиёсов ва унинг рақиби тарозидан ўтиб олди

Эртага (бизнинг вақт билан 1 август тонги) АҚШнинг Санта-Моника шаҳарчасида "Riyadh Season" мусобақалар туркуми доирасида проф бокс оқшоми ташкил этилади. Биз учун аҳамиятлиси, ярим ўрта вазн тоифаси рейтингида биринчи ўринни эгаллаб турган чарм қўлқоп устамиз Шаҳрам Ғиёсов мексикалик Мигель Перрага қарши рингга кўтарилади.

Париж-2024. Футбол. Чорак финал жуфтликлари маълум бўлди

Олимпиаданинг эркаклар ўртасидаги футбол мусобақасида гуруҳ босқичи якунига етиб, чорак финалга чиққан жамоалар номи аниқ бўлди.Осиёдан фақат Япония олимпия терма жамоаси плей-офф босқичига йўл олди.

Олимпиада-2024. Спортчиларимизнинг 31 июль кунги тақвими билан танишинг (фото)

Бугун Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларининг бешинчи кун доирасидан ўрин олган беллашувлар бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон делегацияси 4 спорт турида 8 нафар атлет билан иштирок этади.

Париж-2024. Бокс. Тўрабек Ҳабибуллаев кучли рақибни таслим этди

Бокс бўйича 80 кг вазн тоифасида Олимпиадада дебют қилаётган Тўрабек Ҳабибуллаев илк босқичдаёқ кучли рақибга дуч келди. 20 ёшли ҳамюртимиз филиппинлик Эумир Марсиалга қарши рингга кўтарилди.

Париж-2024, бокс. Ҳасанбой Дўсматов ғалаба қозонди, кейин рақиб — Бибосинов!

Бокс бўйича олимпиада ва жаҳон чемпиони Ҳасанбой Дўсматов Париж-2024ни ғалаба билан бошлади. Ҳамюртимиз илк босқичда Пуэрто Рико вакили Хуанма Лопесга қарши жанг олиб борди.

Олимпиада чемпиони Олимпия шаҳарчасида турмасликка қарор қилди

Таяниб сакраш бўйича жаҳон рекордчиси, Олимпиада чемпиони Арман Дюплантис Олимпия шаҳарчасидан кўра Парижда ўзига мосроқ уйда яшашга қарор қилди. "У қўлидан келганича тайёргарлик кўриш учун қишлоқдан ташқарида бошқа вариантни топди", деди Швеция сардори Кайса Бергквист.

Париж-2024. Хитойликлар стол теннисидаги кучини яна бир бор исботлади

Хитой терма жамоаси 2024 йилги Олимпиадада стол тенниси бўйича аралаш жуфтлик йўналишида олтин медални қўлга киритди. Парижда (Франция) КХДР терма жамоаси 4:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

Байлз беш карра Олимпия чемпионига айланди

Гимнастика бўйича АҚШ аёллар терма жамоаси Париж Олимпиадасининг жамоавий баҳсларида олтин медални қўлга киритди. Симоне Байлз, Жейд Кери, Жордан Чилес, Суниса Ли ва Хезли Ривера (фақат саралаш босқичида) 171,296 балл тўплади.

Париж-2024. Ўзбекистон - Доминикан - 1:1 (видеошарҳ)

Париж олимпиадаси футбол мусобақаси гуруҳ босқичининг 3-тури доирасида бўлиб ўтган Ўзбекистон - Доминикан учрашуви видеошарҳи билан таништириб ўтамиз. Манба: stadion.uz

Париж-2024. Жанубий Корея терма жамоаси стол теннисида бронза медалга эга чиқди

Жанубий Корея спортчилари 2024-йилги Олимпиадада стол тенниси бўйича аралаш жуфтлик баҳсларида бронза медалларини қўлга киритди. Парижда (Франция) Гонконг жамоаси 4:0 ҳисобида мағлуб бўлди.

Селин Дионнинг чиқиши кўпчиликнинг ёдида қолгани табиий

Хонанда Селин Дионнинг чиқиши Париждаги Олимпиада ўйинларининг очилиш маросимидаги асосий сюрприз бўлди.  У узоқ вақтдан бери биринчи марта катта саҳнада чиқиш қилди. Айниқса, ушбу тадбир учун DIOR мода уйи ажойиб либосни ишлаб чиқди.

Тожикистон делегацияси Олимпия ўйинларидаги илк медалига эга чиқди

Парижда Олимпия ўйинлари давом этмоқда. Қўшниларимиз Тожикистон делегацияси мазкур Олимпия ўйинларидаги илк медалига эга чиқди.  -81 кг вазн тоифасида дзюдо баҳсларида иштирок этган Сомон Маҳмадбеков бронза медалини қўлга киритди.

Парижда момақалдироқ бўлади

Парижда 30-июль, сешанба куни тўқ сариқ даражадаги огоҳлантириш хавфи эълон қилинди. Синоптиклар шаҳарда маҳаллий вақт билан соат 18:00 дан бошлаб момақалдироқ бўлиши мумкинлигини хабар қилди.

Триатлончиларнинг ҳафсаласи пир бўлди

2024-йилги Олимпия ўйинларидаги айрим йўналишлар Сена дарёсидаги сув сифати туфайли бошқа кунга кўчирилишига триатлончилар муносабат билдирди. "Кўп спортчилар ғазабланган ва ҳафсаласи пир бўлган, аммо биз фақат барча муаммоларга мослашишга эътибор қаратишимиз мумкин.

“Ювентус” ҳужумчиси Римга йўл олди

“Ювентус” ҳужумчиси Матиас Суле фаолиятини Италиянинг бошқа жамоасида давом эттиради. "Рома" ўз саҳифаларида 21 ёшли футболчи билан 2029 йилгача амал қиладиган шартнома имзолаганини эълон қилди.

ХОҚ вакили маҳаллий низоларга у қадар кўп эътибор бермоқчи эмас

Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) вакили Марк Адамс матбуот анжуманида ташкилот Миллий Олимпия қўмиталари ўртасидаги зиддиятга аралашмаслигини айтди. У Исроил ва Фаластин қўмиталари сиёсати бўйича ўз позициясини доимий тарзда билдирмоқчи эмас.

Диёра Келдиёрова ўз олтин медалини кимга бағишлади?

Дзюдо бўйича Париж Олимпиадаси ғолиби Диёра Келдиёрова (52 кг) Инстаграм саҳифасига янги пост жойлади. "Ҳаётимдаги энг унутилмас, бахти кунларимдан бири.

Мисрлик қиличбоз Олимпиадада етти ойлик ҳомиласи билан иштирок этди

Мисрлик қиличбоз Нада Хафез 2024 йилда Парижда (Франция) бўлиб ўтган Олимпиадада етти ойлик ҳомиласи билан иштирок этди. Бу ҳақда спортчи ижтимоий тармоқларда хабар берди.  "Аслида платформада уч киши эдик!

Гонгконглик спортчи олтин медал орқали мўмайгина пул ишлаб оладиган бўлди

Гонгконглик Ка Лон Чён шахсий рапира дастурида Париж-2024 Олимпиадаси олтин медалини қўлга киритди. У финалда италиялик Филиппо Маккини 15:14 ҳисобида мағлуб этди.

Париж-2024. Эртага қайси спортчиларимиз баҳсларга киришади?

Эртага, 31 июль куни Париж Олимпиадасининг 5-кун беллашувлари ўтказилади. Кун давомида қуйидаги спортчиларимиз баҳсларда иштирок этишади:  12:30. Академик эшкак эшиш.

Олимпия шаҳарчасида бир неча бор ўғирлик содир этилди

Олимпия ўйинлари бошланганидан бери Олимпия шаҳарчасида бешта ўғирлик содир этилган. Олимпия қишлоғида яшовчи бир неча спортчи ва мураббийлар шахсий буюмлари йўқолгани ҳақида полицияга хабар беришган.

Албаниялик футболчи Бенземага жамоадош бўлиши мумкин

Тез орада Албания терма жамоаси ва Москванинг “Локомотив” клуби ҳимоячиси Марио Митай Яқин Шарқнинг машҳур клубига кетиши мумкин. Матч ТВ хабарига кўра, ёш ҳимоячига Саудиянинг "Ал-Иттиҳод" клуби қизиқиш билдирмоқда.

Француз қўшиқчиси барчадан кечирим сўради

Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида Дионис ролини ижро этган француз қўшиқчиси Филипп Кетрин ўз кўринишидан ҳайратга тушган барчадан кечирим сўради. "Мен насроний сифатида тарбияланганман ва насронийликнинг энг яхши томони кечиримлиликдир.

Олимпиада-2024. Бокс. Нигина Ўктамова жаҳон чемпионига қарши жангда мағлуб бўлиб мусобақадаги иштирокини якунлади

Боксчимиз Нигина Ўктамова (-54 кг) Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларидаги иштирокини иккинчи даврада якунламоқда. 2018-йилги жаҳон чемпиони, Ханчжоу-2022 ёзги Осиё ўйинлари ғолиби, КХДР вакили Чол-Ми Панг билан муносиб жанг ўтказган Ўктамова имкониятни бой берди.

Олимпиада-2024. Футбол. Гуруҳимиздаги якуний вазият билан танишинг (фото)

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси футбол спорт тури бўйича ўтказилаётган мусобақанинг 3-турида Доминикан республикаси билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Гуруҳимиздаги яна бир ўйинда Испания Мисрга енгилди - 1:2.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.