Бугун Спорт вазири Адкҳам Икрамов Қирғиз Республикаси Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазири Алтинбек Максутов билан учрашди. Учрашувда Қирғиз Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Муса Жаманбаев ҳамда Спорт вазири ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов ҳам иштирок этишди.
Ўзбекистонга қарши 1-турда ўйнайдаган Испания терма жамоасининг Олимпиада ўйинлари учун Парижга олиб кетадиган таркиби маълум бўлди.
Супероғир вазн тоифаси жаҳон чемпиони, украиналик боксчи Александр Усик IBF камаридан воз кечишини эълон қилди. Маълум бўлишича, энди бу камар учун 21 сентябрь куни Энтони Жошуа ва Даниэль Дюбуа ўзаро жанг қилади.
Профессионал боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев навбатдаги жангига тайёргарликни давом эттирмоқда. Чарм қўлқоп устамиз 27 июль куни АҚШнинг Мичиган штати Детройт шаҳрида америкалик Хулиан Смитга қарши рингга кўтарилади.
37 ёшли украиналик боксчи, оғир вазнда мутлақ жаҳон чемпиони Олександр Усик Халқаро бокс федерацияси (IBF) чемпионлиги унвонидан воз кечаётганини маълум қилди.Буни спортчи 2024 йил 21-сентябрь куни британиялик боксчилар Энтони Жошуа ва Дэниэл Дюбоис ўртасида ушбу унвон учун чемпионлик жангини ташкил қилиш имкониятини яратиш мақсадида камардан воз кечаётгани билан изоҳлади.
Қозонда якунланган БРИКС ўйинларига рўйхатдан ўтган 20 та мамлакатдан умуман спортчи иштирок этмади. Булар - Жазоир, Боливия, Ботсвана, Британия, Венгрия, Германия, Испания, Мавритания, Мексика, Парагвай, Перу, Португалия, Пуэрто-Рико, Жанубий Корея, Словакия, Того, Хорватия, Чили, Швейцария ва Эсватини. Франция номидан фақатгина 2023 йилда Россия шарафини ҳимоя қилган Виктория Перисик рўйхатдан ўтказилган.
Чехиянинг Теплице шаҳрида дзюдо бўйича спорт усталари ўртасида Европа Очиқ Кубоги ўтказилди. 22-24-июнь кунлари бўлиб ўтган мусобақада ўзбекистонлик фахрий дзюдочилар ҳам иштирок этишди.
Иорданияда спорт курашлари бўйича ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати қизғин давом этмоқда. Ортда қолган кун спортчилар эркин ва аёллар кураши дастурларининг бир қатор вазн тоифаларида ғолиблик учун гиламга чиқишди.
Халқаро дзюдо федерацияси (ИЖФ) Париж-2024 Олимпиадаси учун саралаш цикли якунланлигини эълон қилиб, бутун дунёдан 4 йилликнинг энг нуфузли мусобақасида иштирок этадиган спортчилар номини маълум қилди. Улар орасида Ўзбекистон терма жамоаси ҳам ўз тарихида илк бор 12 та (7 та эркаклар, 4 та аёллар ва 1 аралаш жамоавий) йўлланмага сазовор бўлди ва ўзининг энг яхши натижасини янгилади.
20 июнь куни Чирчиқ шаҳрида старт олган ўсмирлар (U-17) ўртасидаги Марказий Осиё чемпионати бугун ўз якунига етди. Минтақанинг энг кучли 100 нафардан ортиқ полвонлари иштирок этган бу галги мусобақа қизғин ва муросасиз курашларга бой бўлди.
WTA ташкилоти ҳам профессионал аёл теннисчиларнинг ҳафталик янги рейтингини эълон қилди. Дунё теннис маликалари Топ-10`талигида ўзгариш кузатилмади.
Бугун профессионал теннисчилар Ассоциацияси ҳафталик янги рейтингни эълон қилди. Майса қопламали турнирлар натижасида рейтингда айрим ўзгаришлар содир бўлди.
Россиялик боксчилар яна рейтингда ўринларни эгаллашлари мумкин бўлади.“Санкцияларни бекор қилиш тўғрисидаги қарор июнь ўрталарида қабул қилинган.
Абдулманап Нурмагомедов номидаги жанг санъати мактаби Доғистондаги теракт иштирокчиси уларнинг ўқувчиси эмаслигини маълум қилди. “Айтишни истардикки, кеча бўлажак профессионал жанг учун йиғин ўтказаётган эдик.
Кеча, 23 июнь куни Қозон шаҳрида татар кураши бўйича катталар ўртасида жаҳон чемпионати ўтказилди. Ушбу дунё биринчилигида 31 давлатдан 300 нафарга яқин спортчи иштирок этди ва белбоғли курашчиларимизнинг мазкур халқаро мусобақадаги натижалари ҳам таҳсинга сазовор бўлди.
Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBО) июнь ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди. Рейтингдан 7 нафар боксчимиз жой олган: Ҳасанбой Дўсматов (биринчи ўта енгил вазн (48,8 кг): ўтган ойдагидан бир поғона пастлаб 8-ўринга жойлашди; Олимжон Назаров (ўта енгил вазн тоифаси - 50,8 кг) ўтган ойдагидан бир поғона пастлаб 5-ўринни эгаллади; Муроджон Аҳмадалиев (биринчи ярим енгил вазн тоифаси - 55,3 кг) ўтган ойдаги каби 5-ўринни эгаллади; Муҳаммад Шехов (биринчи ярим енгил вазн тоифаси - 55,3 кг) ўтган ойдаги сингари 6-ўринни эгаллади; Шаҳрам Ғиёсов (яримўрта вазн тоифаси - 66,6 кг) ўтган ойдагидан бир поғона юқорилаб вазн пешқадамига айланди; Бектемир Мелиқўзиев (суперўрта вазн - 76,2 кг) ўтган ойдаги сингари 9-ўринни эгаллади; Баҳодир Жалолов (супероғир вазн - 90,7 кг) ўтган ойдагидек 15-ўринда қолди.
Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида енгил атлетика бўйича “Қосанов Мемориал” халқаро хотира турнири бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 5 та олтин, 10 та кумуш ва 4 та бронза медалларига сазовор бўлишди.
Суперенгил вазн тоифасида IBF камари учун собиқ даъвогар Шоҳжаҳон Эргашев океан ортига жўнаб кетганди. Чарм қўлқоп устаси Америка Қўшма Штатларининг Майами шаҳрига етиб борди.
Хусниддин Усмонов ҳам жаҳон кубогида шоҳсупага кўтарилди! Пара пауерлифтингчиларимизнинг Тбилиси шаҳрида ўтаётган жаҳон кубогидаги муваффақияти давом этмоқда.
Хабарингиз бор, шу кунларда Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида БРИКС ўйинлари комплекс мусобақаси ўтказилмоқда. Мусобақада Ўзбекистон делегацияси 23 та спорт тури бўйича 249 нафар спортчи билан иштирок этмоқда.
Швейцариянинг Женева шаҳрида енгил атлетика бўйича “Atleticageneve – EAP” халқаро турнири бўлиб ўтди. Бутунжаҳон енгил атлетика федерациясининг бронза даражасидаги ушбу мусобақада қатнашган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари олтин ва бронза медалларини қўлга киритишди. Маҳоратли спортчимиз Анвар Анваров узунликка сакраш секторида роппа-роса 8 метр натижа билан биринчи ўринни эгаллади.
Британиялик теннисчи, дунёнинг собиқ биринчи рақамли ракеткаси Энди Маррей жароҳати сабаб “Уимблдон”ни ўтказиб юборади. Бу ҳақда Х ижтимоий тармоғидаги ATP аккаунтида маълум қилинди.
Шахмат бўйича йилнинг энг нуфузли турнирларидан бири бошланмоқда. Нодирбек Абдусатторов ҳам ушбу турнирда иштирок этади.
Иорданияда спорт курашлари бўйича U-17 ёш тоифасидаги Осиё чемпионати старт олди. Мусобақанинг илк кунида юнон-рим кураши усталари баҳс олиб боришди.
Швейцариянинг Женева шаҳрида енгил атлетика бўйича «Atleticageneve – EAP» халқаро турнири бўлиб ўтди. Бутунжаҳон енгил атлетика федерациясининг бронза даражасидаги ушбу мусобақада қатнашган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари олтин ва бронза медалларини қўлга киритишди.
Канаданинг Ванкувер шаҳрида сузиш бўйича халқаро мусобақа бўлиб ўтмоқда. Аҳамиятлиси, унда иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Илья Сибирцев 800 метрга эркин усулда сузиш баҳсида олтин медални қўлга киритиш баробарида Париж-2024 нормативини ҳам бажаришга муваффақ бўлди.
Россиянинг Қозон шаҳрида BRICS спорт мусобақаларида бокс баҳслари якунига етди. Унда Ўзбекистон 5 та олтин 7 та кумуш ва 8 та бронза медалларига эга чиқдилар.
Россиянинг Қозон шаҳрида ўтказилаётган VI БРИКС ўйинлари ўзининг қизғин палласига кириб улгурди. Кеча ушбу комплекс мусобақанинг бокс баҳсларида ярим финал жанглари ўтказилиб, финалга йўл олган чарм қўлқоп усталари маълум бўлди.
Россиянинг Қозон шаҳрида BRICS спорт ўйинлари бўлиб ўтмоқда.Ўзбекистон бокс терма жамоаси 21 июнь куни ўз иштирокини ўтказди.
Олдинроқ хабар берганимиздек, Халқаро Олимпия қўмитаси бир қанча спорт турларида йўлланмаларни қайтадан тақсимлаб чиқмоқда. Айнан шу орқали аёллар кураши доирасида 57 кг вазн тоифасидаги ҳамюртимиз Лайлохон Собировага Олимпиада йўлланмаси насиб қилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.