ХОҚ Россиядан Олимпиадага қўйилган спортчилар рўйхати янгиланишини маълум қилди

Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) 2024-йилда Парижда бўлиб ўтадиган ўйинларга қабул қилинган россиялик ва беларуслик спортчиларнинг 13 июлда янгиланган рўйхати якуний эмаслигини ва яна янгиланишини маълум қилди. "Баъзи спорт турларида муносиб спортчилар сони олинган квота ўринлари сонидан кам бўлиши мумкин.

“Феррари” аъзоси бошқа бренд шарафини ҳимоя қилиши мумкин

“Феррари”да ўйнаётган испаниялик Карлос Сайнс фаолиятини “Мерседес” ёки “Ред Булл”да давом эттириши мумкин, деб хабар бермоқда ОАВ. Аввалроқ испаниялик ҳайдовчи Мерcедес ва Ред Буллдан рад жавобини олгани, шундан сўнг у бошқа вариантларга эътибор қаратгани ҳақида хабар берилганди.

Париж-2024. Камондан ўқ отиш бўйича терма жамоамиз Олимпиадага тайёр

Ўзбекистон тарихида Олимпия ўйинларига биринчи бор йўлланма олган камондан ўқ отиш бўйича терма жамоамиз Париж шаҳрининг ўзида бўлажак Олимпиадага тайёргарлик кўрмоқда. Амирхон Содиқов ва Зиёдахон Абдусатторова мураббийлар штаби билан тўртйилликнинг энг нуфузли мусобақаси олдидан якуний ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда.

Баҳодир Жалолов WBC'нинг янгиланган рейтингида яна кўтарилди

Бутунжаҳон бокс иттифоқи (WBC) июль ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди. Ушбу рўйхатдан 8 нафар боксчимиз жой олган: Супероғир вазн: Баҳодир Жалолов ўтган ойдагидан 1 поғона кўтарилиб, 9-ўринга жойлашди; Суперўрта вазн тоифаси (76,2 кг): Бектемир Мелиқўзиев ўтган ойдагидан бир поғона пастлаб, 14-ўринда; Яримўрта вазн (66,6 кг): Шаҳрам Ғиёсов ўтган ойдаги каби 8 -ўринни банд этган бўлса, Жаҳонгир Расулов 4 поғона юқорилади ва 27-ўринни эгаллади; Биринчи ярименгил вазн (55,3 кг): Муроджон Аҳмадалиев 4-ўринда қолди; Миразизбек Мирзахалилов ўтган ойдаги каби 28-ўринни банд этди; Енгил вазн (50,82 кг): Олимжон Назаров ўтган ойдагидан 4 поғона пастлаб, 34-ўринга жойлашди; Биринчи ўта енгил вазн (47,6 кг): Ҳасанбой Дўсматов ўтган ойдаги сингари 5-ўриндан жой олди.

Фигурали учиш. Трусова яна катта муз саҳналарига қайтади

Олимпиада кумуш медали совриндори россиялик фигурали учувчи Александра Трусова профессионал фаолиятини давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақда спортчи билан шуғулланаётган Евгений Плушенко маълум қилди.

Париж-2024'да машҳур курашчимизга кимлар рақиб бўлади?

26 июль куни Франция пойтахти Париж шаҳрида XXXIII ёзги Олимпиада ўйинлари бошланади. Мусобақада Ўзбекистон делегацияси, жумладан спорт курашлари бўйича терма жамоамиз ҳам иштирок этади.

МТРК Олимпиадани намойиш этади

МТРК Олимпиадани намойиш этиши ҳақида 9 июль куни хабар берган эди. Бугун мазкур хабар расман тасдиқланди.

Олимпия ўйинлари вақтида учар таксилардан фойдаланиш мумкин бўлади

Олимпия ўйинлари вақтида учар таксилардан фойдаланишга рухсат берилди. Бу ҳақда Bloomberg нашри хабар бермоқда.

Чехиялик теннисчи Уимблдон ғолибига айланди

Чехиялик теннисчи Барбора Крейчикова Уимблдон финалида италиялик Ясмин Паолини мағлуб этди. Учрашув 6:2, 2:6, 6:4 ҳисобида якунланди.

Россиялик боксчилар WБА чемпионлик камарларини қўлга киритди

Россиялик боксчи Муслим Гаджимагомедов Москва яқинидаги Серпуховда бўлиб ўтган IBA Championship Night турнирида хитойлик Чжан Чжаохинни мағлуб этиб, 101,6 кг вазн тоифасида Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBА) бўйича жаҳон чемпионлигини қўлга киритди. Яна бир россиялик Алберт Батиргазиев 58,9 кг вазн тоифасида WBА йўналиши бўйича вақтинчалик жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритди.

Россия телевиденияси 40 йил ичида биринчи марта Олимпия ўйинларини трансляция қилмайди

Россия телевиденияси 40 йил ичида биринчи марта Олимпия ўйинларини трансляция қилмайди. Бу ҳақда Sports.ru хабар бермоқда.

Қозоғистонлик жаҳон чемпионининг эртанги жанги бекор қилинди

Ўрта вазн тоифаси IBF ва WBO йўналишларида жаҳон чемпиони, қозоғистонлик профессионал боксчи Жанибек Алимханулининг ҳимоя жанги бекор бўлди. У 14 июль, яъни эртага тонгда Янги Зеландия шарафини ҳимоя қилаётган, асли россиялик 26 ёшли боксчи Андрей Михайловичга қарши рингга кўтарилиши керак эди.

Исроил Мадримов ва Теренс Кроуфорд жанги промо-ролиги эълон қилинди (видео)

Исроил Мадримов ва Теренс Кроуфорд жанги промо-ролиги эълон қилинди. Баҳс 3 август куни Лос-Анжелесда ўтказилади.

Саудияда киберспорт бўйича илк Олимпия ўйинлари ўтказилади

Саудия Арабистони 2025-йилда илк бор электрон спорт бўйича Олимпия ўйинларига мезбонлик қилади. Қарор Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) ва Саудия Арабистони Миллий олимпия қўмитаси (МОҚ) ўртасидаги 12 йилга мўлжалланган ҳамкорлик доирасида қабул қилинди.

Париж-2024. Футболчиларнинг бозор қиймати қанча?

Бир неча кунлардан сўнг Париж яшил майдонларида Олимпиаданинг футбол баҳслари ҳам старт олади.  Қуйида терма жамоаларнинг умумий бозор қийматлари билан танишиб чиқишингиз мумкин.

Париж-2024'да ўзбекистонлик тажрибали рефери фаолият олиб боради

Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида фаолият олиб борадиган ўзбекистонлик ҳакамлар сони ортиб бормоқда. Бўлажак Олимпиаданинг оғир атлетика баҳсларида ҳамюртимиз, халқаро тоифадаги ҳакам Зуҳра Абдуллаева ҳам ишлайдиган бўлди.

Париж-2024'да ўзбекистонлик бокс рефериси ишлайди

Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларининг бокс баҳсларида ҳам ўзбекистонлик рефери фаолият олиб боради. Ўзбекистон бокс федерациясининг маълум қилишича, бўлажак беллашувларда Халқаро тоифадаги ҳакам Алишер Полвонов ишлайди.

Конор яна жангга қайтмоқчи

Конор Макгрегор октагонга қайтишга шаъма қилмоқда. "Қайтиш вақти яқинлашмоқда", - деб ёзди собиқ чемпион.  Эслатиб ўтамиз, Макгрегор 2021 йилнинг ёзида жанг қилган ва ўшанда Дастин Порье билан жангда жароҳат олганди.  Июнь ойида эса Майкл Чендлерга қарши жанг қилиши лозим эди.

Париж-2024. Энг кўп спортчи қайси давлатдан иштирок этади?

Париж-2024 XXXIII ёзги Олимпия ўйинлари учун саралаш босқичлари якунига етиб бормоқда. Ҳозирга келиб, 197 мамлакат спортчилари, шунингдек, қочқинлар ва нейтрал спортчилар мусобақада иштирок этиши тасдиқланган.

Хабибни товламачиликда айблашди

UFC собиқ чемпиони Конор Макгрегор Хабиб Нурмагомедов ҳақида кескин фикрлар билдирди. "Хабиб - террорчи.

ММА. Конор ҳамкасбини ҳақоратлаган постини ўчириб юборди

UFC собиқ чемпиони Конор Макгрегор Дастин Порьени фирибгарликда айблади. "Порье ва унинг аёли - фирибгарлар.

IBA бокснинг қонуний бошқарув органини ўз ҳукмида қолдирмоқчи

Халқаро бокс ассоциацияси ХОҚнинг бокс келажагига таҳдиди туфайли апелляция берди. Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) Швейцария Федерал Олий судига Спорт арбитраж суди (CАS)га Халқаро Олимпия қўмитасининг (ХОҚ) IBA'ни бокснинг қонуний бошқарув органи сифатида тан олинишини бекор қилиш ҳақидаги қарорини ўз кучида қолдирган қарори устидан шикоят қилди.

Париж Олимпиадасига сотилган чипталар сони рекорд даражага етди

Париждаги ёзги Олимпия ўйинлари учун чипталар рекорд 8,6 миллионта сотилган. Аввалги рекорд 1996 йилда Атлантадаги ўйинларда ўрнатилганди (8,3 миллион чипта).

ММА. Порье аввал бекор бўлган жангни қайта ўтказишга тайёр

UFC жангчиси Дастин Порье бокс жангида иштирок этмоқчи. "Орзум - Нейт Диас билан бокс бўйича жанг ўтказиш", - деди Порье.

Бокс. Бугун Шаҳобиддин Зоиров проф боксдаги навбатдаги жангини ўтказади

Бугун Россиянинг Серпухов шаҳрида "IBA Чемпионлар оқшоми" турнири бўлиб ўтади. Оқшомнинг марказий жанги оғир вазнда россиялик Муслим Гажимагомедов ва Хитой вакили Заохин Чжанг ўртасида WBA чемпионлик камари учун кечади.

Яна бир ҳакамимиз Олимпиадада ишлайдиган бўлди

Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида фаолият олиб борадиган ўзбекистонлик ҳакамлар сони ортиб бормоқда. Бўлажак Олимпиадада оғир атлетика баҳсларида ҳамюртимиз, халқаро тоифадаги ҳакам Зуҳра Абдуллаева ҳам ишлайдиган бўлди.

Нодирбек Абдусатторов Тошкентдаги мусобақада қанча пул ишлаб топгани маълум бўлди

Тошкентда шахмат бўйича мукофот жамғармаси 50 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи Рустам Қосимжонов кубоги якунланди.Хабар берилганидек, мусобақада Ўзбекистоннинг биринчи рақамли шахматчиси Нодирбек Абдусатторов 6,5 очко билан чемпионликни қўлга киритди.

Енгил атлетика. Юртдошимиз халқаро турнирда совриндор бўлди

Венгриянинг Будапешт шаҳрида енгил атлетика бўйича “Gyulai István Memorial” халқаро мусобақаси бўлиб ўтди. Бутунжаҳон енгил атлетика федерациясининг олтин даражасига кирувчи мазкур турнирда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Анвар Анваров ҳам иштирок этиб, бронза медалига сазовор бўлди.

Жокович катта натижага эришди

Сербиялик теннисчи Новак Жокович фаолиятида 15-маротаба чорак финалга йўл олди. Шу тариқа, у фаолиятида 14 маротаба ушбу мусобақа чорак финалига йўл олган Жимми Коннорсдан ўтиб кетди.  Бу борада Рожер Федерер етакчи ҳисобланади.

Тимур Кападзе Парижга борадиган футболчиларнинг якуний рўйхатини эълон қилди. Таркибда бир ўзгариш бор

Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Париж Олимпиадасига борадиган 22 нафар футболчи номини эълон қилди.Ушбу рўйхатдан бир футболчи – Алибек Давронов тушиб қолди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.