Кеча, 23 июнь куни Қозон шаҳрида татар кураши бўйича катталар ўртасида жаҳон чемпионати ўтказилди. Ушбу дунё биринчилигида 31 давлатдан 300 нафарга яқин спортчи иштирок этди ва белбоғли курашчиларимизнинг мазкур халқаро мусобақадаги натижалари ҳам таҳсинга сазовор бўлди.
Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBО) июнь ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди. Рейтингдан 7 нафар боксчимиз жой олган: Ҳасанбой Дўсматов (биринчи ўта енгил вазн (48,8 кг): ўтган ойдагидан бир поғона пастлаб 8-ўринга жойлашди; Олимжон Назаров (ўта енгил вазн тоифаси - 50,8 кг) ўтган ойдагидан бир поғона пастлаб 5-ўринни эгаллади; Муроджон Аҳмадалиев (биринчи ярим енгил вазн тоифаси - 55,3 кг) ўтган ойдаги каби 5-ўринни эгаллади; Муҳаммад Шехов (биринчи ярим енгил вазн тоифаси - 55,3 кг) ўтган ойдаги сингари 6-ўринни эгаллади; Шаҳрам Ғиёсов (яримўрта вазн тоифаси - 66,6 кг) ўтган ойдагидан бир поғона юқорилаб вазн пешқадамига айланди; Бектемир Мелиқўзиев (суперўрта вазн - 76,2 кг) ўтган ойдаги сингари 9-ўринни эгаллади; Баҳодир Жалолов (супероғир вазн - 90,7 кг) ўтган ойдагидек 15-ўринда қолди.
Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида енгил атлетика бўйича “Қосанов Мемориал” халқаро хотира турнири бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 5 та олтин, 10 та кумуш ва 4 та бронза медалларига сазовор бўлишди.
Суперенгил вазн тоифасида IBF камари учун собиқ даъвогар Шоҳжаҳон Эргашев океан ортига жўнаб кетганди. Чарм қўлқоп устаси Америка Қўшма Штатларининг Майами шаҳрига етиб борди.
Хусниддин Усмонов ҳам жаҳон кубогида шоҳсупага кўтарилди! Пара пауерлифтингчиларимизнинг Тбилиси шаҳрида ўтаётган жаҳон кубогидаги муваффақияти давом этмоқда.
Хабарингиз бор, шу кунларда Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида БРИКС ўйинлари комплекс мусобақаси ўтказилмоқда. Мусобақада Ўзбекистон делегацияси 23 та спорт тури бўйича 249 нафар спортчи билан иштирок этмоқда.
Швейцариянинг Женева шаҳрида енгил атлетика бўйича “Atleticageneve – EAP” халқаро турнири бўлиб ўтди. Бутунжаҳон енгил атлетика федерациясининг бронза даражасидаги ушбу мусобақада қатнашган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари олтин ва бронза медалларини қўлга киритишди. Маҳоратли спортчимиз Анвар Анваров узунликка сакраш секторида роппа-роса 8 метр натижа билан биринчи ўринни эгаллади.
Британиялик теннисчи, дунёнинг собиқ биринчи рақамли ракеткаси Энди Маррей жароҳати сабаб “Уимблдон”ни ўтказиб юборади. Бу ҳақда Х ижтимоий тармоғидаги ATP аккаунтида маълум қилинди.
Шахмат бўйича йилнинг энг нуфузли турнирларидан бири бошланмоқда. Нодирбек Абдусатторов ҳам ушбу турнирда иштирок этади.
Иорданияда спорт курашлари бўйича U-17 ёш тоифасидаги Осиё чемпионати старт олди. Мусобақанинг илк кунида юнон-рим кураши усталари баҳс олиб боришди.
Швейцариянинг Женева шаҳрида енгил атлетика бўйича «Atleticageneve – EAP» халқаро турнири бўлиб ўтди. Бутунжаҳон енгил атлетика федерациясининг бронза даражасидаги ушбу мусобақада қатнашган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари олтин ва бронза медалларини қўлга киритишди.
Канаданинг Ванкувер шаҳрида сузиш бўйича халқаро мусобақа бўлиб ўтмоқда. Аҳамиятлиси, унда иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Илья Сибирцев 800 метрга эркин усулда сузиш баҳсида олтин медални қўлга киритиш баробарида Париж-2024 нормативини ҳам бажаришга муваффақ бўлди.
Россиянинг Қозон шаҳрида BRICS спорт мусобақаларида бокс баҳслари якунига етди. Унда Ўзбекистон 5 та олтин 7 та кумуш ва 8 та бронза медалларига эга чиқдилар.
Россиянинг Қозон шаҳрида ўтказилаётган VI БРИКС ўйинлари ўзининг қизғин палласига кириб улгурди. Кеча ушбу комплекс мусобақанинг бокс баҳсларида ярим финал жанглари ўтказилиб, финалга йўл олган чарм қўлқоп усталари маълум бўлди.
Россиянинг Қозон шаҳрида BRICS спорт ўйинлари бўлиб ўтмоқда.Ўзбекистон бокс терма жамоаси 21 июнь куни ўз иштирокини ўтказди.
Олдинроқ хабар берганимиздек, Халқаро Олимпия қўмитаси бир қанча спорт турларида йўлланмаларни қайтадан тақсимлаб чиқмоқда. Айнан шу орқали аёллар кураши доирасида 57 кг вазн тоифасидаги ҳамюртимиз Лайлохон Собировага Олимпиада йўлланмаси насиб қилди.
Жаҳон чемпиони Турсуной Жабборова ҳам Париж-2024 лицензиатлари қаторида. Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF) Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма қўлга киритган спортчилар тақсимотини қайта шакллантирди.
Шимолий Македониянинг Скопье шаҳрида гандбол бўйича 20 ёшгача бўлган қизлар ўртасида XXIV Жаҳон чемпионати старт олди. Мундиалда Ўзбекистон U-20 қизлар терма жамоаси ҳам иштирок этмоқда.
Биринчи ўта енгил вазнда (47,6 кг) жанг қилувчи Ҳасанбой Дўстматов WBA камари учун жанг қилади.WBA ташкилоти минимал вазн тоифасида жаҳон чемпиони Тамману Ниёмтронгнинг навбатдаги ҳимоя жангига буйруқ берган эди.
Бокс бўйича эксперт Баҳодир Жалоловнинг имкониятларини юқори баҳолаб, унинг Олимпиадада эҳтимолий рақиби Кункабаевга ҳеч қандай имконият қолдирмаслигини айтди.Америкалик журналист Жек Маккаферри “Вести.кз” мухбири билан суҳбатда ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалоловнинг Париж—2024 Олимпиадасидаги имкониятлари ҳақида гапирди.
Россия Федерациясининг Қозон шаҳри мезбонлик қилаётган VI БРИКС ўйинларининг еттинчи куни ортда қолди. Ўзбекистон делегацияси учун кечаги кун муваффақиятли ўтди.
Мексикалик таниқли боксчи Райан Гарсия профессионал боксдаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди. "Мен расман нафақадаман.
Аралаш яккакураш устаси Жефф Монсон динини ўзгартирди. Маросим кеча Москва шаҳрида бўлиб ўтди.
Бугун Чирчиқ шаҳрида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасида (U-17) Марказий Осиё чемпионатининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири Адкҳам Икрамов, вазир ўринбосари, Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Шаҳрилло Махмудов ҳамда Олимпия ўйинлари чемпиони, Қирғизистон оғир атлетикани ривожлантириш маркази директори Қанибек Османалиев иштирок этди.
Дунёнинг собиқ биринчи ракеткаси Энди Маррей Лондонда (Буюк Британия) ATP-500 турнирида иккинчи давра ўйини чоғида нега мусобақани тарк этганини тушунтирди. “Қизиб олиш пайтида урган дастлабки иккита зарбам мутлақо мувофиқлаштирилмаган эди.
«Катта дубулға» туркумига кирувчи учта турнир чемпиони, дунёнинг собиқ биринчи рақамли теннисчиси, австралиялик Эшли Барти «Уимблдон»да афсоналар жуфтлик турнирида иштирок этади. Бу ҳақда Буюк Британиядаги турнирнинг ижтимоий тармоқларида хабар берилди.
Дунёнинг саккизинчи ракеткаси, норвегиялик теннисчи Каспер Рууд Париж (Франция)даги Олимпия ўйинлари арафасида Франциянинг Christian Dior модалар уйи элчисига айланди. Бу ҳақда Paris Match хабар бермоқда.
Дунёнинг собиқ биринчи рақамли теннисчиси, сербиялик Новак Жокович оёғидаги жарроҳлик амалиётидан сўнг илк бор машғулотларга киришди ва “Уимблдон-2024” мусобақасида тикланмоқчи. Бу ҳақда журналист ва теннис подкасти бошловчиси Крейг Шапиро хабар берди.
Олимпиададаги сув мусобақалари хавфсизлигини исботлаш учун 23 июн куни Сенада сузиш тестини ўтказишга ваъда берган Париж мэри Анн Идальго буни фақат 14 июлдан кейин амалга оширади. “Биз буни парламент сайловлари олдидан қилмасликка қарор қилдик.
Енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионати совриндори Эррион Найтон допинг-тестдан ижобий ўтган эди ва энди у оқланди ва расмий мусобақаларда яна иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Эррион Найтон 2024-йил 26-мартда тренболон метаболити (қора рўйхатга киритилган анаболик агент) учун ижобий тест ўтказди ва 12-апрелда спортчи расмий мусобақаларда иштирок этишдан вақтинчалик чеклов олди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.