Ўз тарихида учинчи бор ташкил этилаётган Tashkent Open Judo Kids Cup III халқаро турнирида 2011-2012, 2013-2014, 2015-2016 ҳамда 2017-2018-йилларда таваллуд топган дзюдочилар ўз ёш гуруҳларида баҳсларга киришади.
Бугунгача Россия, Туркия, Озарбайжон, Грузия, БАА, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғиз Республикаси ва Қувайт давлати вакиллари мусобақада қатнашиш учун талабнома берган. Бу жараён 20-апрелга қадар давом этади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.