Марафонда тиббиёт соҳаси ходимлари, спортчилар, нуронийлар ҳамда ёшлар фаол иштирок этди. Пиёда юриш марафонидан сўнг бадантарбия машғулотлари ҳам ўтказилиб, аҳолига соғломлаштирувчи жисмоний машқлар тарғиб қилинди.
Тадбирнинг яна бир муҳим жиҳати – мутахассислар томонидан аҳоли учун тиббий кўрик ташкил этилди. Фуқароларнинг қон босими, юрак уриши, қанд миқдори ўлчанди, муаммолари аниқланганларга зарур тавсиялар берилди.
Бу каби тадбирлар соғлом жамиятни шакллантириш, соғлиқни асраш маданиятини оширишда муҳим аҳамият касб этади.
Манба: uza.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.