Австралиялик спортчи деярли тўрт минг километр масофани босиб ўтди
35 кунлик машаққатли саёҳати билан британиялик спортчи Австралия бўйлаб югуриш бўйича жаҳон рекордини янгилади, деб ёзди BBC.
Бир йўла жами 3800 км масофани босиб ўтган 31 ёшли Уильям Гуж бундай марафонлар туркумини онаси Аманда 2018 йил саратондан вафот этгач бошлаган. Чопағон шу тариқа Буюк Британия, АҚШ ва Австралиядаги машъум касалликка қарши хайрия ташкилотлари учун катта миқдорда пул йиғишга эришди.
Гуж марра чизиғини кесиб ўтгандан сўнг маҳаллий оммавий ахборот воситаларига берган интервьюсида югуришни “тугамайдиган даҳшатли туш” дея таърифлаб, мислсиз сабр-тоқатли одамгина бу саробни енгиб ўта олишини таъкидлади.