Сузиш бўйича I Марказий Осиё очиқ чемпионати бошланди

Сузиш бўйича I Марказий Осиё очиқ чемпионати бошланди

Пойтахтимизда жойлашган Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерациясига қарашли “Сув спорти саройи”да сузиш бўйича I Марказий Осиё очиқ чемпионати старт олди.

Президентимизнинг 2024 йил 4 ноябрдаги “Сув спорти турларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2025 йил 13 февраль куни ўтказилган олимпия ва паралимпия ҳаракати, ихтисослаштирилган ва оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда аҳолининг жисмоний фаоллигини оширишга бағишланган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси томонидан мамлакатимиз Спорт вазирлиги ва Сув спорти федерацияси томонидан ўтказилаётган ушбу мусобақада «A», «B» ва «C» ёш тоифаларидаги спортчилар иштирок этмоқда.

I Марказий Осиё очиқ чемпионатида Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон терма жамоалари вакиллари бир қатор йўналишлар ва турли масофаларда 158 та медаллар жамланмаси учун рақобатлашади. Баҳслар давомида иштирок этадиган сузувчиларнинг сони 168 нафарни ташкил этса, улар орасидан 60 нафари ўзбек йигит-қизларидир.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.