Ўзбекистон Қиличбозлик федерацияси билан ҳамкорлик мемарандуми имзоланди

Ўзбекистон Қиличбозлик федерацияси билан ҳамкорлик мемарандуми имзоланди

Бугун Миллий паралимпия қўмитасида Ўзбекистон Қиличбозлик федерацияси раҳбарияти билан учрашув ташкил этилди.

Учрашув давомида томонлар юртимизда аравачада қиличбозлик спорт турини янада ривожлантириш бўйича ўзаро фикр алмашиб, келажакдаги режаларни муҳокама қилдилар. Шунингдек, аравачада қиличбозлик бўйича ўқув-машғулот йиғинларини биргаликда ташкил этиш бўйича келишиб олинди.

Томонлар ўртасида ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш мақсадида ўзаро ҳамкорлик меморандуми ҳам имзоланди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.