«Бизнинг [Афғонистон билан] ҳозирги ҳамкорлигимизда гап тан олиш ёки олмасликда эмас. Албатта, вақти-соати келганида, тан оламиз, бошқа йўл йўқ. Тан оламиз. Лекин мана шу қадамларни биргаликда ташлашга, халқаро ҳамжамият билан, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти билан биргаликда тан олишга ҳаракат қиламиз», — деди Камилов.
У афғон ва ўзбек халқлари асрлар давомида ягона маданий-цивилизация маконида яшаб келганини, тарихий алоқаларни эътибордан четда қолдириб бўлмаслигини эслатди.
«Абу Райҳон Беруний, Алишер Навоий, Алишер Навоийнинг устози Лутфий, Камолиддин Беҳзод, Бобурийлар империясига асос солган Заҳириддин Бобур, Машраб — булар Ўзбекистон халқининг буюк аждодлари. Буларнинг ҳаммалари қаерда дафн этилган? Афғонистон заминида», — деди у.
Камилов яқинда «Толибон»нинг кўрсатган хайрихоҳлигини мисол қилиб келтирди: улар Имом ал-Бухорий ёдгорлик мажмуасини реставрация қилиш учун Ҳиротдан Ҳайратонга 16 та юк машинасида оқ мармарни совға сифатида юборганди.
«Яна қайси давлат мана шунақа ташаббус билан чиқиши мумкин? Бу бизнинг қандайдир руҳий бир-биримизга яқинлигимизни исботлашдир», — деди у.
Дипломатнинг сўзларига кўра, афғон халқи Британия империяси, Совет Иттифоқи ва НАТОнинг аралашувини бошдан кечирган қаҳрамон ва жафокаш халқ бўлиб, унга ортиқ босим эмас, балки қўллаб-қувватлаш керак.
«Булар ҳаммаси келади, тинчгина юрган давлатни вайрон қилиб кетади, мана, энди талаб қилишяпти афғон халқидан: „Сизлар мана шунақа давлат тузишингиз керак, янги ҳукумат таркиби шунақа бўлиши керак, ташқи сиёсатингиз мана шундан иборат бўлиши керак“, деб. Албатта, бунақа ақл ўргатиш осон, лекин 40 йилдан кўпроқ боши урушдан чиқмаган халққа, биринчидан, ёрдам бериш керак. Шунинг учун президентимиз Афғонистон билан қайси тамойил асосида алоқаларни ривожланиш кераклигини тушунтириб берди. Биринчидан, мана шу мулоқот ва ҳамкорлик», — деди Камилов.
Унинг сўзларига кўра, Афғонистондаги ички вазият жуда оғир бўлган, шунинг учун Ашраф Ғани давридаги аввалги ҳукуматнинг қўлидан ҳеч нарса келмаган — бюджетнинг 70 фоизи чет элдан келган, ҳокимият эса ҳудуднинг атиги 30−40 фоизини назорат қилган.
Унинг қўшимча қилишича, президент Шавкат Мирзиёев Афғонистон расмийларига мухолифат билан мулоқотни йўлга қўйишни таклиф қилган. Бироқ бунга қулоқ солинмаган ва Ўзбекистон бошқача сценарийларга тайёрлана бошлаган.
«Толибларни буёққа таклиф қилиб, алоқалар ўрнатиб жуда тўғри қилган эканмиз. Мана, ҳокимиятга толиблар келди, биз ҳаммасини таниймиз, ҳамма билан мулоқотдамиз. Олдин уларнинг делегацияларини таклиф қилганимизда биздан катта давлатлар: „Сизлар террористлар билан алоқа ўрнатиб нима қиляпсизлар?“ деб сўрашарди. Энди кўпчилиги мурожат қиляпти, алоқаларингиз яхши, ёрдам беринглар бизга шунақа масалани ҳал қилишда деб», — деди у.
Камилов «Толибон» ҳаракати билан тўлақонли мулоқот қилишга ва унинг вакилларини халқаро платформаларда қатнаштиришга чақирди:
«Бугун мулоқот бир томонлама бўляпти. Тўлиқ мулоқот бўлиши учун толибларга ҳам сўз, минбар бериш керак. Қандайдир халқаро ташкилотга уларни чақириб, дардини эшитиб. Ана ўшанда айта оласиз: мана шу бизга ёқади, бунақаси ёқмайди деб. Шунда мулоқот бўлади», — деди президентнинг махсус вакили.
Мисол тариқасида у Ясир Арафат билан боғлиқ вазиятни эслади:
Ясер Арафатни шу террорчи биринчи рақамли террорчииликка чиқариб қўйиди вақт ўтди Арафат Бирлашган Миллатлар ташкилотига келди. Ундан кейин қандайдир эҳ мулоқот бўлди, Исроил билан контактлар бўлди ана шундан кейин Ясер Арафат Исроилди бош вазири Исроилди ташқи ишлар вазири булар ҳаммаси тинчлик учун Нобел мукофатига сазовор бўлди. Мана терроррист мана сизга террористни Нобел Эх ва табриклаш бўлдид
«[1980-йилларда] уни биринчи рақамли террорчига чиқариб қўйишди, вақт ўтди — у БМТ Бош ассамблеясида нутқ сўзлади, Исроил билан мулоқот ўрнатди. Ўшанда Исроил бош вазири, ташқи ишлар вазири ва Ясир Арафат — булар ҳаммаси тинчлик бўйича Нобель мукофотини қўлга киритганди… Уруш ҳар қандай одамни, унинг менталитетини, онгини синдиради. Шунинг учун афғон халқини, биринчи навбатда, қўллаб-қувватлаш керак», — дея таъкидлади Камилов.
«Бир киши ҳалокатга учраса, психологни чақиришади, бу ерда эса бутун бир халқ ҳақида гап кетяпти. Бутун бир халқнинг 40 йилдан ортиқроқ боши урушдан чиқмади. Шунинг учун у билан ишлаш, ёрдам бериш, қўллаб-қувватлаш керак», — деди собиқ ТИВ раҳбари.
Апрель ойида президент Шавкат Мирзиёев жаҳон ҳамжамияти Афғонистон ҳудудидан келаётган таҳдидларни етарлича баҳоламаётганини айтганди. У мамлакатни минтақавий лойиҳаларга жалб қилишга чақирган ва халқаро ҳамжамиятнинг Афғонистон расмийлари билан мулоқотини йўлга қўйишига умид билдирган. Аввалроқ у Афғонистоннинг музлатилган активларини ижтимоий муаммоларни ҳал қилишга йўналтиришни таклиф қилганди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.