FIDE рейтинги. Карлсен етакчи, Абдусатторов 6-ўрин, Синдоров эса 29-поғонадан жой олди

FIDE рейтинги. Карлсен етакчи, Абдусатторов 6-ўрин, Синдоров эса 29-поғонадан жой олди

Жаҳон Шахмат Федерацияси май ойи якунлангач, ўз рейтингини янгилади. Янгиланган рейтингда кучли 100 талик рўйхатга 5 нафар ўзбекистонлик гроссмейстер киришни уддалади.

Дунёнинг биринчи рақамли шахматчиси, норвегиялик Магнус Карлсен ҳамон рейтингда етакчи ҳисобланади. Унинг ҳисобида 2837 очко мавжуд. Иккинчи поғонадан Ҳикару Накамура (2804) жой олган бўлса, кучли учликка Эригаиси Аржун якун ясаган. Май ойидаги рейтингда Нодирбек Абдусатторов ўз ўрни сақланиб қолмоқда. У 6-ўринда қайд этилган бўлиб, ҳисобидаги очколар сони 2767 баллни ташкил қилади.

FIDE рейтинги. Карлсен етакчи, Абдусатторов 6-ўрин, Синдоров эса 29-поғонадан жой олди
Жавоҳир Синдоров янгиланган рейтингда 29-ўринни эгаллади. Унинг ҳисобида 2710 очко мавжуд.

Энг кучли шахматчилар қаторидан Рустам Қосимжонов ҳам жой олган. У 2675 очко билан 47-поғонани эгаллади. Шунингдек, Нодирбек Якуббоев 65-поғонадан (2659 очко), Шамсиддин Воҳидов эса 81-ўриндан (2644 очко) жой олди.

Ёшлар рейтингида эса Жавоҳир Синдоров 2710 очко билан кучли учликда қолди.

Манба: daryo.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.