Баҳодир Жалолов номидаги боксга ихтисослаштирилган спорт мактабида навбатдаги Илмий тадқиқот ишлари бошланди

Баҳодир Жалолов номидаги боксга ихтисослаштирилган спорт мактабида навбатдаги Илмий тадқиқот ишлари бошланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 22 июндаги ПФ–94-сонли фармони ижросини таъминлаш мақсадида Жисмоний тарбия ва спорт илмий-тадқиқотлар институти томонидан жисмоний машқлар ҳамда мобил лаборатория орқали илмий тадқиқот ишлари амалга оширилмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 11 июнь куни Баҳодир Жалолов номидаги боксга ихтисослаштирилган спорт мактабида навбатдаги тадқиқот ишлари олиб борилмоқда.

Тадқиқот жараёнида мазкур марказда таҳсил олаётган ўқувчи-спортчиларнинг умумий жисмоний тайёргарлиги, функционал кўрсаткичлари, жисмоний ҳолати, машғулотлар самарадорлиги ҳамда индивидуал ривожланиш даражаси чуқур таҳлил қилинди.

Ўрганиш натижаларига асосан спортчиларнинг машғулот жараёнларини янада такомиллаштириш, уларнинг жисмоний салоҳиятини ошириш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқилади ва мутасадди мураббийларга тақдим этилади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.