Енгил атлетика: Сафина Саъдуллаева Польшада яна тенгсиз бўлди

Енгил атлетика: Сафина Саъдуллаева Польшада яна тенгсиз бўлди

Польшанинг Белосток шаҳрида енгил атлетика бўйича анъанавий халқаро турнир бўлиб ўтди. Унда аёллар ядро улоқтириш ва баландликка сакраш, эркаклар эса ядро улоқтириш, баландликка ҳамда лангар чўпга таяниб сакраш баҳсларида рақобатлашди.


Аёллар ўртасидаги баландликка сакраш бўйича баҳсларда Олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпионатларида юксак натижалар қайд этган спортчилар қаторида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Сафина Саъдуллаева мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди.

Сафина ушбу мусобақада 1.90 метр баландликка сакраб, мусобақа ғолибига айланди. Мазкур йўналишнинг кумуш ва бронза медаллари украиналик Катерина Табашник (1.87 м.) ва польшалик Виктория Миасога (1.84 м.) насиб этди.

Эслатиб ўтамиз, Сафина Саъдуллаева 2024 йилги мусобақада 1,93 метр натижа билан олтин медални қўлга киритган эди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.