Шукуржон Аминова 57 килограмм вазнда илк беллашувни франциялик Марта Фавазга қарши ўтказса, Шаҳрам Аҳадов 73 кило оғирликда Лавжаргал Анҳзая (Мўғулистон) /Арон Жабо (Венгрия) ғолибига қарши баҳсга киришади.
Чемпионатнинг ортда қолган иккинчи кунги беллашувларидан сўнг Япония терма жамоаси 3 та олтин, 2 та бронза медали билан 93 та давлат орасида етакчилик қилаётган бўлса, кейинги ўринларни Италия, Франция ва Тожикистон терма жамоалари банд этган.
Эслатиб ўтамиз, яккалик вазн тоифаларидаги жаҳон чемпионати мусобақалари 19 июнга қадар давом этади. 20 июнь куни 16 та миллий терма жамоа иштирокида жамоавий беллашувлар бўлиб ўтади. Улар қаторида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам жамоавий баҳсларда қатнашади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.