Волейболчиларимиз эронлик тенгдошларига имкониятни бой берди

Волейболчиларимиз эронлик тенгдошларига имкониятни бой берди

Пойтахтимиздаги «ЖАР» спорт-соғломлаштириш мажмуасида 16 ва 19 ёшлилар ўртасидаги волейбол бўйича халқаро мусобақанинг финал ўйинлари бўлиб ўтди.

Мусобақада Эрон, Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғиз Республикаси ҳамда Ўзбекистондан 2 та жамоа иштирок этди.

19 ёшлилар ўртасидаги финал баҳсида “Ўзбекистон — 1” жамоаси эронлик волейболчиларга қарши майдонга тушди. Илк партиядаёқ эронликлар ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Биринчи партияни 25-13 ҳисобида якунлаган ҳамюртларимиз кейинги партияда ташаббусни қўлга олишлари керак эди. Аммо бундай бўлмади. 26:24 ҳисобида мағлуб бўлган йигитларга озгина омад етишмади.

Учинчи партияда ҳам волейболчиларимиз қанча ҳаракат қилишмасин, ҳисоб эронликлар томонга ўтиб кетаверди: 25:21. Шундай қилиб, 3:0 ҳисобида мағлуб бўлган волейболчиларимиз кумуш медалга сазовор бўлди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.