Осиёда тенгсиз бўлган пара каноэчиларимиз муносиб кутиб олинди

Осиёда тенгсиз бўлган пара каноэчиларимиз муносиб кутиб олинди

Жорий йилнинг 12-15 июнь кунлари Таиландда пара каноэ бўйича ўтказилган Осиё чемпионатида вакилларимиз 7 та олтин, 6 та кумуш ва 1 та бронза жами 14 та медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.

Мазкур муваффақиятга эришган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларини Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олиш маросими ўтказилди. Унда Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон эшкак эшиш федерацияси раҳбарияти, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва спортчиларнинг оила аъзолари иштирок этди.

Мамлакатимизда бугунги кунда паралимпия ҳаракатига қаратилаётган эътибор самарасида пара каноэ бўйича нуфузли мусобақаларда терма жамоамиз аъзолари шоҳсупа тўрига кўтарилмоқда.

Бу галги Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларидан Шаҳноза Мирзаева, Шаҳзода Мамадалиева иккитадан олтин медални қўлга киритган бўлса, Ҳасан Қўлдошев, Тўрабек Назарқулов, Ҳайитмурод Шерқўзиев биттадан олтин медалга эга чиқди.

Шунингдек, ўз йўналишларида Ҳайитмурод Шерқўзиев, Ойбек Йўлдошев, Ирода Рустамова, Ҳасан Қўлдошев, Тўрабек Назарқулов ва Азизбек Абдулҳабибов кумуш, шунингдек, Ойбек Йўлдошев KL2 500 дастурида бронза медалини қўлга киритди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.