Қиличбоз қизларимиз Осиё чемпионати шоҳсупасидан жой олди
Индонезиянинг Бали шаҳрида давом этаётган қиличбозлик бўйича Осиё чемпионатининг сабля йўналишида жамоавий баҳслар ўтказилди.
Унда Зайнаб Дайибекова, Гулистан Пардибаева, Самира Шокирова ва Луиса Фернанда Эррера Лара каби маҳоратли қиличбозлардан иборат бўлган Ўзбекистон терма жамоаси 1/16 финалда Хитой Тайпейини 45:23, 1/8 финалда Ҳонконгни 45:37 ҳисобида таслим қилди. Бронза медали учун ўтган беллашувда қиличбозларимиз Хитой терма жамоасини 45:43 ҳисобида таслим этди. Мазкур йўналишда Япония ва Жанубий Корея термалари олтин ҳамда кумуш медални қўлга киритди.
Маълумот ўрнида: сабля йўналишининг эркаклар ўртасидаги жамоавий баҳсларида ҳам терма жамоамиз учинчи поғонадан жой олган эди. Шунингдек, қизлар ўртасидаги яккалик беллашувларида Луиса Фернанда Эррера Лара кучли учликни якунлаб берган.