Асосий сабаблар сифатида иссиқ ҳаво шароитида Pratt & Whitney GTF двигателлари билан боғлиқ муаммоларнинг чўзилиб кетгани, ҳаво бўшлиғининг ёпилиши ва иқтисодий самарадорликнинг йўқлиги кўрсатилган. Таъкидланишича, буларнинг барчаси 2020 йилда Яқин Шарққа кирган Wizz Air учун жуда арзон бизнес моделини сақлаб қолишни имконсиз қилади.
Парвозларнинг тўхтатилиши Ўзбекистонга ҳам таъсир қилади. Wizz Air чипталарни банд қилиш тизимидан 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб Тошкентдан Абу-Дабига ва Самарқанддан Абу-Дабига рейслар йўқолган.
Компания кейинги фаолиятини Марказий ва Шарқий Европа, шунингдек, Австрия, Италия ва Буюк Британиядаги асосий бозорларига йўналтиришини тасдиқлади.
Венгриянинг Wizz Air лоукостер авиакомпанияси 2022 йил декабр ойидан Абу-Даби – Самарқанд, 2023 йил январ ойидан Абу-Даби – Тошкент йўналиши бўйича мунтазам рейсларни йўлга қўйган эди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.