Фарғонада трамполин бўйича мусобақа бўлиб ўтди

Фарғонада трамполин бўйича мусобақа бўлиб ўтди

Бугун Фарғона шаҳридаги “САМО” спорт мажмуасида трамполин спорт тури бўйича кичик ёшдаги ўғил-қизлар ўртасида Фарғона шаҳар 1-сон спорт мактабининг очиқ биринчилиги мусобақаси бўлиб ўтди.

Ушбу спорт мусобақаси “Долзарб 90 кун” тадбирлари доирасида, ёшларнинг ёзги таътил давридаги бўш вақтларини мазмунли ва фойдали ўтказиш, уларни спортга кенг жалб қилиш мақсадида ташкил этилди.

Мусобақада Фарғона, Марғилон, Қўқон шаҳарлари ҳамда Қува ва Ўзбекистон туманларидан жами 250 нафар 4 ёшдан 14 ёшгача бўлган иқтидорли ёш спортчилар ўз маҳоратларини намойиш этдилар.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.