Ёш волейболчиларимиз бразилиялик рақибларига муносиб қаршилик кўрсатди

Ёш волейболчиларимиз бразилиялик рақибларига муносиб қаршилик кўрсатди

Тошкент мезбонлик қилаётган волейбол бўйича U — 19 ёш тоифасидаги Жаҳон чемпионатининг плей-офф учрашувлари бўлиб ўтмоқда.

Бугун 1/8 финалда Италияга имкониятни бой берган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 9-16 ўринлар учун кечган баҳсда Бразилияга қарши баҳс олиб борди. Бразилиялик волейболчилар 1/8 финалда Францияга ютқазишган эди.

Бироз аввал якунига етган Ўзбекистон — Бразилия учрашувида океанорти вакиллари 3:1 (25:13, 23:25, 25:15, 25:18) ҳисобида зафар қучишди. Бу терма жамоамизнинг кетма-кет қабул қилиб олган тўртинчи мағлубияти бўлди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.