Навбатдаги кун доирасида 22 ёшгача бўлган боксчиларимиз ўз баҳсларини ўтказади.
48 кг да Робия Бахтиёрова филиппинлик Офелиа Магнони 5:0 ҳисобида мағлуб этди;
51 кг да Гулсевар Ганиевада Ҳиндистон вакиласи Девика Горпадедан 5:0 ҳисобида устун келди;
57 кг да Хуморабону Мамажонова қозоғистонлик Виктория Баидуковани 3:2 ҳисобида таслим қилди;
50 кг да Беҳруз Холдоров Ҳиндистон вакили Вишванат Суреш устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди;
55 кг да Самандар Олимов қозоғистонлик Бексултан Боранбекга ҳеч қандай имконият қолдирмади 5:0;
60 кг да Шоҳрух Абдумаликов непаллик Индра Сунарни қийинчиликсиз мағлуб этди 5:0;
65 кг да Саят Илясов Хитой вакили Минг Ченни 5:0 ҳисобида енгди;
70 кг да Муҳаммадазизбек Исмоилов жанубий кореялик Гюбин Паркни ҳакамларнинг якдил қарорига кўра таслим қилди 5:0.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.