Нуфузли мусобақада эркаклар ўртасидаги баҳсларда мамлакатимиз шарафини Жасур Раҳматуллаев, Жамолиддин Қўчқоров, Амир Рустамов ҳимоя қилган бўлса, аёллар мусобақасида Наргиз Тошева совринли ўринларга даъвогарлик қилди.
Бир ҳафта давом этган мусобақаларда Наргиз Тошева саралаш мусобақаларида Беларусь, Россия вакилларини мағлуб этди. Аммо ярим финал остонасида россиялик Алиса Литвиновага 5:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
102 нафар бильярдчи қатнашган эркаклар мусобақасида терма жамоамиз сардори Жамолиддин Қўчқоров саралаш баҳсларини муваффақиятли ўтказди.
Қирғиз Республиками, Беларусь, Россия вакилларини доғда қолдирди. Ярим финалда ҳамюртимиз россиялик Леонид Швиряев билан тенг курашлар остида ўтган ўйинда бронза медалига эга чиқди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.