Бугунги кунда Жиззах вилоятининг Бахмал туманидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабида таҳсил олаётган 13 ёшли Акбаршоҳ шахматга бўлган қизиқишини илк мусобақалардаёқ намоён этган. Туман ва вилоят миқёсидаги бир қатор беллашувларда ғолибликни қўлга киритиб, ўз иқтидорини тобора чиниқтириб борди.
Унинг учун Чопон-Атадаги чемпионат — халқаро саҳнадаги илк жиддий синов бўлди. Аммо ёш маэстро бу имтиҳондан мардонавор ўтди.
Акбаршоҳ мазкур чемпионатда барча рақибларини маҳорат ва изчиллик билан ортда қолдириб, фахрли 1-ўрин соҳиби бўлди. У Марказий Осиёнинг энг иқтидорли ёш шатранжчиси сифатида эътироф этилди. Бу ютуқ нафақат унинг шахсий зафари, балки Бахмал ва Ўзбекистон шахмат мактабининг юксак салоҳияти, юртда ёшлар учун яратилаётган имкониятлар самарасидир.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.