Қурбоннинг исми кўрсатилмаган, хабарларга кўра, Олтой Республикаси ММА федерацияси раҳбари Алексей Калбуков пичоқланган.
Воқеа 7 август куни Тюнгур қишлоғида содир бўлган.
Тергов маълумотларига кўра, хонадонлардан бирининг ҳудудида тўй маросими чоғида маст ҳолатда бўлган гумонланувчи меҳмонлардан бири билан жанжаллашиб қолган.
У столда ўтирган кишининг ёнига келиб, пичоқ билан унинг кўкрагига урган. Жабрланувчи воқеа жойида вафот этган.
Тюнгур шаҳрида яшовчи 74 ёшли гумонланувчи қўлга олинди ва яқин кунларда унга нисбатан жиноий иш очилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.