Жо Роганнинг UFC`даги гонорари очиқланди

Жо Роганнинг UFC`даги гонорари очиқланди

UFC шарҳловчиси Жо Роган фаолияти давомида яхшигина бойлик тўплаган, унинг кичик бир қисми дунёнинг энг кучли Лигасидаги фаолияти билан боғлиқ.

Стендап-комик сифатида ҳам машҳур бўлган америкалик 1997 йилда интервью олувчи сифатида UFC билан ҳамкорлик қилишни бошлаган. 2001 йилда, яъни Дана Уайт ташкилот раҳбари бўлгач, Роган промоушеннинг асосий шарҳловчисига айланган. У деярли чорак асрдан бери бу вазифани шараф билан уддалаб келяпти.

Манбаларга кўра, Роганнинг бойлиги тахминан 200 миллион долларни ташкил этади, бу эса уни UFC билан боғлиқ энг бой одамлардан бирига айлантиради. Шу билан бирга, Роган фақат Лига ойига ўртача бир марта ўтказадиган рақамли турнирларда ишлайди ва ҳар бир шоу учун тахминан 50 минг доллар олади.

UFC шарҳловчиси сифатида ва саҳнада яхши пул топган Роганнинг асосий даромад манбаи унинг «The Joe Rogan Experience» подкасти бўлиб, у дунёдаги энг машҳур кўрсатувлардан бири ҳисобланади. Подкаст ойига тахминан 14 миллион томошабин йиғади. Роган 2024 йилда Роган Spotify рақамли платформаси билан 250 миллион доллардан кўпоқ суммадаги шартномага имзо чекади. Бу билан Жо аввалги «Fear Factor» шоусининг собиқ бошловчиси сифатида олган 200 миллион долларлик рекордини янгилайди.

Манба: fighttime

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.