Берреттини US Open`ни ўтказиб юборади

Берреттини US Open`ни ўтказиб юборади

Дунёнинг 59-ракеткаси Маттео Берреттини «Катта Дубулға» туркумига кирувчи US Open турнирида иштирок эта олмайди.

Бунга италиялик теннисчининг жароҳати сабаб бўлмоқда. Маттео Уимблдон турниридан кейин ҳали кортга қайтгани йўқ. У кетма-кет бешта турнирда қатнашмади.

Энди Берреттенининг ўрнини асосий тўрда Брэндон Холт эгаллайди. У wild card, яъни имтиёзли йўлланма сабаб тўғридан-тўғри асосий тўрга қўйилганди. Ташкилотчилар Холтга тақдим этилган бу имтиёзли чиптани энди бошқа омадли теннисчига беришади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.