Шу кунларда юнон-рим кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Россия Республикасининг Владикавказ шаҳрида халқаро ўқув-машғулот йиғинини олиб бормоқда. Мазкур йиғин Рустам Ассакалов бошчилигидаги жамоамизга келаси ой ўтказиладиган жаҳон чемпионатига тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.
Режага кўра, машғулотлар 23 августга қадар давом этади. Йиғинда Россия, Сербия, Швейцария, Италия, Дания ва Белгия терма жамоалари иштирок этмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.