Алишер Бобоев 1996 йилда Тошкент давлат тиббиёт институтини тамомлаб, ушбу олий ўқув юртининг клиник ординатура йўналишида таҳсил олган. Меҳнат фаолиятини 1998 йилда Тошкент давлат тиббиёт институтида катта лаборант сифатида бошлаган.
Турли йилларда Тошкент фармацевтика институти тиббий биологик фанлар кафедраси катта лаборанти, Олмазор тумани кўп тармоқли марказий поликлиникаси, 1-сонли Республика клиник шифохонаси маслаҳат-диагностика поликлиникаси ҳамда Республика клиник шифохонаси урология бўлими сингари қатор муассасаларда шифокор-уролог, Соғлиқни сақлаш вазирлиги котибиятида бош мутахассис каби лавозимларда ишлаган.
II даражали «Саломатлик» ордени билан тақдирланган Бобоев тайинловга қадар Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият юритиб келаётганди.
Шу пайтгача соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари вазифасини вақтинча бажариш Даврон Тахирович Султанов зиммасига юкланганди. У Президент администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти соғлиқни сақлашни ривожлантириш шуъбаси мудири ҳисобланади.
Бундан аввалги биринчи ўринбосар Алишер Каюмович Шадманов узоқ муддатли даволаниши муносабати билан меҳнат таътилига чиққан.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.