Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди

Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди

«Аваза» миллий туризм зонасининг Конгресс марказида Шавкат Мирзиёев ва Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг юзма-юз ва расмий делегациялар иштирокидаги музокаралари бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар қилди.

Суҳбат аввалида Туркманистон етакчиси Ўзбекистон раҳбарига Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг саломи ва энг эзгу етакларини етказди.

Ўзбекистон президенти мамлакат раҳбарияти ва қардош туркман халқини шу ой бошида Авазада БМТнинг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференцияси муваффақиятли ўтказилгани билан яна бир бор табриклади.

Қайд этилишича, 2025 йил бошидан буён товар айирбошлаш ҳажми 700 миллион долларни ташкил этди. Февраль ойидан бошлаб мамлакатлар ўртасида эркин савдо режими амал қилмоқда, пойтахтларда савдо уйлари ишламоқда. Саноат, энергетика, транспорт, қишлоқ ва сув хўжалиги, иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида кооперация лойиҳалари амалга оширилмоқда.

2025 йилда «Шовот — Тошовуз» савдо зонасини ишга тушириш бўйича биргаликдаги ишлар якунланмоқда. Бўлажак олий даражадаги учрашувларга тайёргарлик доирасида Ҳукуматлараро комиссиялар ва Ишбилармонлар кенгаши йиғилишлари ҳамда қатор маданий тадбирларни самарали ўтказиш муҳимлиги қайд этилди.

Етакчилар Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг бўлажак еттинчи Маслаҳат учрашуви кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашдилар. Шу маънода, «Озарбайжон — Туркманистон — Ўзбекистон» форматидаги музокаралар муҳим аҳамиятга эга экани қайд этилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.