Шароф Рашидов туманига янги ҳоким тайинланди

Шароф Рашидов туманига янги ҳоким тайинланди

Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманига Асилбек Ашуров ҳоким этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, 22 август куни Шароф Рашидов туманида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоев иштирок этди.

Кун тартибида ташкилий масала кўрилди. Унда вилоят ҳокими Шароф Рашидов тумани ҳокими лавозимига — Ашуров Асилбек Раҳмонович номзодини депутатларга тавсия этди. Вилоят ҳокимининг Асилбек Ашуровни Шароф Рашидов тумани ҳокими этиб тайинлаш тўғрисидаги қарори депутатлар томонидан бир овоздан маъқулланди.

Асилбек Ашуров 2022 йилдан буён Пахтакор тумани ҳокими лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.