+78 кг вазн тоифасидаги ҳамюртимиз ҳал қилувчи финал беллашувида оғир вазн рейтингида 1-ўринни эгаллаб турган франциялик Эмма Феени мағлуб этишга муваффақ бўлди. Умида барча учрашувларни муддатидан олдин, яққол устунлик билан енгди.
Таққослаш учун, Умида Ниғматова жаҳон рейтингининг 26-поғонасидан жой олган. У финалга қадар франциялик Астан Сако, германиялик Элина Дилгер, туркиялик Ҳатике Балчи, 1/2 финалда чехиялик Кристина Кашперовани муддатидан аввал мағлубиятга учратган эди.
Бу Ўзбекистон терма жамоасининг жаҳон чемпиотаидаги 5-олтин медали бўлди!
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.